Тошкент вилояти ҳудудида содир бўлган ёнғинлар ҳақида
М А Ъ Л У М О Т
09.04.2023йил кунидан соат 08-00 дан 10.04.2023 йил куни соат 08-00 гача
9 апрел куни соат 08-21да Уртачирчиқ тумани, “Мустақиллик” МФЙ, Тошкент йули кўчасида харакатланиб кетаётган вақтида 1976 й.т. З.Мансуровга тегишли бўлган 1990 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами 10 W 141 NA бўлган “Зил-130” русумли автоуловининг мотори, кабинаси ва 2 та олди балонлари ёнган. Ёнғинга 08:33да етиб бориб, 08:35да ўраб олиниб, 08:40да ўчирилган. Ёнғин тахминий сабаби электр симларининг қисқа туташуви, зарари аниқланмоқда. Воқеа жойига Тошкент вилояти ФВБ ТБМ ТБХ гурухи, Уртачирчиқ тумани ФВБ инспектори сержант А.Зокиров чиққан. Ёнғин ўчириш қисмидан ёнғин содир бўлган манзилгача масофа таҳминан 18 км.ни ташкил этади.
Тошкент вилояти ФВБ ТБМ НДХ
тезкор навбатчи подполковник Ф.Рахматуллаев
Do'stlaringiz bilan baham: |