Тошкент «Янги аср авлоди»


Download 26.4 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/201
Sana02.06.2024
Hajmi26.4 Kb.
#1837724
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   201
Bog'liq
Mirzo Olim Maxdum hoji. Tarixi Turkiston

оқибатида 
давлат ишлари ин- 
кирозга дуч келди, тинчлик ва роҳат қуши Анқога ўхшаб номаъ­
лум томонга учиб кетди. Жаҳолат ва бўйсинмаслик раъият ва 
ахолининг шараф эшикларига ёпишди. Хаёт қийинчиликлари- 
дан ўлка ва а^оли уртасида қахру ғазаб олови ёнди. Болалиги- 
дан Худоёрхон давлат туғини разиллар қўлига бериб, унинг 
оқибатларини билмасди»90.
Амир Насруллоҳ қўлидан Хўжандни қутқариш, акаси ўрни- 
га хон бўлишни мақсад қилиб қўйган Маллахон исён кўтарди. 
Худоёрхон уни тутиб, ўлдирмоқчи булганида Маллабек Ғул- 
жага қочиб, Алимбек ибн Ҳасанбий ибн Шоҳ Мирзобий кир­
гиз (Алиқули) олдига келади. Бу ерда қирғиз жамоаларининг 
раҳбарлари Сайидбек додхоҳ, Пўлат додхоҳ, Чўтан, Мулла 
Мурод, Қуйчибий ва бошқалардан мадад олиб, Қорасувга, кей­
ин Андижонга келади ва катта қўшинни жамлаб, Риштоннниг 
жануб томонида жойлашган Хўжа Илғор мавзесида қўш уради. 
Бу орада амир Насруллоҳ бирдан Хўжанд қамалини тўхтатиб, 
Бухорога қайтади. Худоёрхон Маллахонга зарба бериш учун 
Қашғар қишлоққа яқин бир жойга қўнади. 1275 йили раби ул- 
аввал ойиниг 16 куни (милодий 1858 йили 25 октябрда) ака-ука 
ўртасида жанг бўлиб, Худоёрхон тор-мор бўлади. Худоёрхон 
кам аскар билан Қўқонга қочиб келиб, ўрдада яширинади. 
Мирзо Аҳмад ўз қўшини билан Бухорога кетади. Маллахон 
келиб Қўқонни қамал қилади. Қўршовнинг 21 кунида Худоёр­
хон сулҳ тузмоқчи бўлиб, Маллахон олдига эшон шайх ул-ис- 
лом Сулаймонхўжани, Эркабий додхоҳ юз ва Қаноатшоҳни юбо­
ради. Лекин уларнинг кетларидан Андижон ҳокими Сўфибек, 
Марғилон ҳокими Шох Муродбек, Қосим мингбоши, Шодмонх- 
ўжа додхоҳ, Яъқуббек понсадбоши, Юлчибек понсад, Муҳам- 
мадназар парвоначи Тўрақўрғон ва Наманган қўшини билан 
чиқиб Маллахонга қўшилишади. Буни эшитган Худоёрхон ука- 
си Султон Муродбек билан Хўжандга. кейин Бухорога қочиб ке­
тади.
Раби ус-соний ойининг 6-си, жума куни эрталаб (милодий
1858 йил 13 ноябрь) Маллахон Қўқонга кириб тахтга ўтира- 
ди91. Кўп вақт ўтмай Маллахон ^ам Ўратепа ва Жиззахга 
юриш қилади. 1859 йил бахорида амир Насруллоҳ Ўратепа ва 
Жиззахни эгаллаб, Хўжандга якинлашиб, Нов қалъасига Қа- 
ноатшоҳни ҳоким этиб тайинлайди. Лекин Қаноатшоҳ кейинрок


Қўқон ҳукуматини тан олиб, ўзи пойтахтга келади. Маллахон 
Қаноатшоҳни амирлашкар этиб, Худоёрхон ва Султон Мурод- 
бекка қарши Қоратегинга юборади. У Ғарм қалъасини муҳофа- 
за қилиб, Худоёрхонни у ердан кетишга мажбур килади. Худоёр­
хон Жиззахга келади. Шунда Маллахон ҳижрий 1276 йили ра- 
жаб ойида (1860 йили 24 январида) Жиззах устига Саримсоқ қура- 
ма билан Душабой понсадни юборади. Мирза Работ мавзеида 
Худоёрхон билан жанг булади. Худоёрхон қушини мағлуб бўлиб, 
76 киши асирликка олинади. Асирлар пойтахтга олиб келиниб, 
қатл этилади92.
Шу йили Хитой давлатига Абдулфаттоҳ Махдум элчи қилиб 
юборилади. Лекин уни Ёрканд ҳокими 27 нафар ҳамрохлари 
билан улдиради. Иккинчи марта юборилган Маҳдум Конибо- 
домий бошчилигидаги элчилар Қошғардан қайтариб юбори- 
лади.
Ҳижрий 1276 йили рамазон ойида (1860 йил 23 мартда) Мал­
лахон яна қўшин бошлиқлари: Ўтаббий қўшбеги-қипчоқ, Сай- 
идбек додхоҳ қирғиз (Хўжанд ҳокими), Нов ҳокими мулло Қо- 
сим қирғиз, Облиқ ҳокими Мухаммадамин мирзо, Ирисали пон­
сад ва Душабой понсадларга Уратепа вилоятини босиб олиш­
ни буюради. Қоратепа яқинидаги Айлонлик мавзеида Ўратепа 
лашкари Бозорбой тўқсабо бошчилигида уларга ҳужум қилиб, 
қаттиқ зарба беради. Сайидбек додхоҳ ва Ирисали понсадлар 
асирликка тушадилар, қолганлар Хўжандга қочиб келишади.
Бу воқеани эшитган Маллахон Ўшдан Хўжандга келади. 
Маллахон ҳукмронлиги даврида русларга қарши бир неча 
юришлар ташкил этилади. Ҳижрий 1277 йили муҳаррам ойида 
(милодий 1860 йил июль-август) Маллахон Тошкентга келиб, 
унинг ҳокими Қозоқбой оқсоқолни Қурама ҳокими Нормуҳам- 
мад қўшбеги билан бирга русларга қарши Тўқмоқ қалъасига 
юборади. Қўқон қўшини Қаноатшоҳ бошчилигида ва Андижон 
сипоҳи Олимбек додхоҳ бошчилигида бу юришда иштирок эта­
ди. Лекин руслар билан жанг қилаётган вақтда бошлиқлар Урта­
сида низо чиқиб, Қўқон сипоҳларидан бошқа қўшин Тошкент­
га қайтиб келади. Тўқмоқ қалъаси яқинида Қаноатшоҳ ҳам 
мағлуб бўлади.
Амир Насруллоҳ ўлимидан сўнг (1277 ҳижрий йили раби ул- 
аввал ойида, милодий 1860 йили) Абдулғафур Нов қалъасидан 
Ўратепага ҳужум қилиб уни олади. Лекин мустақилликка даъ-


во қилган бу ҳоким ҳам Маллахон қаршилигига дуч келади. 
Амир Музаффар (1860-1885 йил) Маллахонга қарши Иброҳим 
Хаёл манғитни юборади. Маллахон эса Марғилон ва Ёрмозор 
ҳокими Алимқули эшикоғаси қирғиз-қипчоқни сафарбар этади. 
Бу орада Абдулғаффорбек юз Иброҳим Хаёл билан тил бирикти- 
риб Бухоро қўшинини ша^арга киргизади. Лекин Алимқули улар­
ни чиқиб кетишга мажбур қилиб, 560 нафар Бухоро лашкарини 
асир олди93. Амир Музаффар бундан ғазабланади, Иброҳим 
Хаёлни Шерободга ва Абдулғаффорбекни Чоржўйга сургун 
этиб, Ўратепага Баротбекни ҳоким қилиб юборади. Буни эшитиб 
Маллахон шаҳарга қайтиб, 80 кун уни муҳосира қилганида, халк 
тазйиқи остида Баротбек мажбур бўлиб, Қўқон итоатига кира­
ди94 . Бу орада Шаҳрисабз беклари қўзғолон кўтариб, ҳукумат- 
ларини қайта тиклаш учун Маллахондан мадад сўрайди. Мал­
лахон амир диққатини ўзига тортмоқчи бўлиб, Жиззах ва Сама­
рканд вилоятига ҳужум қилади. Буни эшитиб амир Музаффар 
Ша^рисабз юришини қолдиради, Самарқандга ва у ердан Янги- 
қўрғонга келади. Маллахон амир олдига Бобохўжа шайх ул-ис- 
ломни элчи қилиб юборади. Музокаралардан сўнг амир Музаф­
фар ва Маллахон ўрталарида сулх тузилиб, икки давлат чегара- 
си аниқланади. Қўқоннинг ғарбий чегараси Қозоқбулоқ мавзе- 
сидан ўтадиган булади. Маллахон бу шартни Хўжандга келиб 
қабул қилади ва шартномага муҳрини босади.
Ҳижрий 1277 (милодий 1862) йили Қаноатшоҳ Авлиёота ва 
Пишпакка юриш қилиб, аҳолидан катта закот олгач, Тошкент­
га қайтади ва Маллахон буйруғи билан Жўлак атрофида рус- 
ларга қарши юриш қилади. Лекин у Жўлак яқинқдаги жангда 
мағлуб бўлганидан сўнг Тошкентга қайтади.
Қаноатшоҳ бу мағлубиятдан кейин, Маллахондан уни 
Тошкент ҳокимлигидан олинишини талаб қилади, лекин Мал­
лахон Қаноатшоҳни Чордарага келган Худоёрхонга қарши 
жўнатади. Қаноатшоҳ Худоёрхонни таъқиб қилиб, Ём, Зо- 
мин ва Ўратепага келади, кейин Қўқонга ўтиб, яна Тошкент­
га 
1
(айтади.
Шу ўртада Ўратепа ҳокими Баротбек исён кўтаради. Аммо 
Ўратепа халқи унга қарши чиҳиб, ўз яқинлари билан Бухоро 
амирлигига тобе бўлган Мастчоҳга чиқиб кетишга мажбур 
қилишади. Маллахон Ўратепа мулкини Душабой додхоҳга бе­
ради.


Ҳижрий 1278 йили ҳут ойининг 6-куни (1862 йил 24 февра- 
ли)да Маллабек суиқасд натижасида ўлдирилади. Манбалар 
маълумотига қараганда, суиқасд раҳбарлари Олимбий парво­
начи қирғиз, Хидирбий эшикоғаси, Шодмонхўжа парвоначи, 
Худойназар додхоҳ турк, Дуст меҳтар юз, Муҳаммад Иброҳим 
мирзабоши Косоний бўлган93.
Суиқасдчилар Шоҳмуродхон ибн Абдураҳмонбекни тахтга 
кўтаради. У нинг даврида хўжалик ва ижтимоий ҳаёг кескин оғир- 
лашиб кетади, қимматчилик бошланади. Бир ботмон буғдой уни 
12 танга, гуруч 121 танга, уч нимхўрда маккажухори 1 танга, 
думба ёғи ярим тилло туради96.
Маллахон ўлимини эшитиб Қаноатшоҳ оталиқ қаттиқ но­
розилик билан Жиззахда турган Худоёрхонга мактуб йуллаб, 
унга мадад беришга ваъда беради. Худоёрхон 1862 йили март 
ойида Тошкентга боради ва Туркистондан келган Қаноатшо^ 
ёрдамида қўшин йиғиб, Қўқонга қарши юришга ҳозир бўлади. 
Тошкент аҳолиси ҳам Худоёрхонга мадад беришга ваъда қила- 
ди. Тошкент руҳонийларидан мулло Солих.бек Охунд Малла­
хон қотилларини ўлдиришга фатво берган эли97.
Шоҳмуродхон хам Худоёрхон қаршилигини йўқ қилиш учун 
Тошкентга келиб, уни қамалга олади. Худоёрхон ёрдам сўраб, 
амир Музаффар олдига Мирзо Аҳмад парвоначини юборади. 
Амир рози бўпиб, Ўратепага ҳужум қилади. Бу воқеани эши­
тиб Шо^муродхон ва Фаргона амирлари қамалдан воз кечиб, 
Қўқонга қайтмоқчи бўлади. Ҳижрий 1278 йили 14 зу-л-қаъда 
ойида (1862 йил 13 май куни) улар Хўжа ягона мавзеига қўна- 
дилар. Маллахон қотиллари ичида низо чиқади. Улар икки гу- 
руҳга бўлинадилар. Бир гуруҳ бошлиқлари Шодмонхўжа минг­
боши, Олимқули амирлашкар, Пўлат додхоҳ парвоначи, Чўтан 
додхо^лар бўлиб, иккинчи гуруҳга Марғилон ҳокими, Хидир 
парвоначи, Худойназар парвоначи, Идрис қули додхо^лар бош­
чилик қиларди. Улар бир-бирларига айб қўйиб, қаттиқ жанжал 
кўтаришади. Охири биринчи гуруҳ Шоҳмуродхон билан тил 
бириктириб, Хидир парвоначи, Худойназар парвоначи, Идрис 
қули додхоҳ ва бошқаларни тутиб ўлдиради9*. Шо^муродхон 
Қўқонга қайтади, Худоёрхон Тошкентга чиқиб, Нов-қалъаси- 
да амир Музаффар билан учрашиб, Хўжандга келишади. Худо­
ёрхон Қўқонга хужум қилмоқчи бўлиб турга нида шаҳар аҳолиси 
шимолий дарвозаларни очиб, Худоёрхонни пойтахтга кирги-


зади. Хон аъёнлари Шоҳмуродхон қўшинидаги куплаб қипчоқ- 
қирғизларни ўлдиради. Бухоро амири эса Хўжандга Маллахон­
дан қолган ҳамма қурол-аслаҳаларини, яъни 29 туп, 150 катта 
қароқўндоқ, 900 дона милтиқларни олиб Қароқчиқум ва Мав­
рам уртасида қўш қуради". Манғитлар 6 кун давомида Маҳ- 
рамдан Конибодомгача булган мавзелар- Ниёзбек, Хамиржуй, 
Кучгак, Қораянтоқ қипшоқларини талон-тарож қилади. Ҳюкрий 
1278 йили зу-л-ҳижжанинг 6 куни (милодий 1862 йил 5 май) чор- 
шанбада Худоёрхон Қўқонга кириб келиб, иккинчи марта хон­
лик тахтига ўтиради.
Шоҳмуродхон амирлари Шодмонхўжа мингбоши, мулла 
Алимқули қирғиз-қипчоқ, Мингбой додхоҳ, Бек Мухаммад, 
Жарқинбой додхоҳ ва бошқалар Тоғлик дарвозаси орқали чи- 
қиб кетган эди100. Пойтахтда Худоёрхон амир Музаффарни кат­
та тантана ва шукуҳ билан қабул қилмоқчи булади. Қаноат- 
шох амир мадади билан хон душманларига, яъни қирғиз-қип- 
чоқ иттифоқига зарба бериб, уларни бутунлай тор-мор этишни 
таклиф қилади. Лекин амирлар Мирзо Аҳмад қўшбеги, Рустам­
бек додхоҳ ва хоннинг укаси Султон Муродбек унга қарши чи- 
қиб, амирни Хўжанддан қайтаришни талаб қиладилар. 
Улар шундай даъво қиладиларки, «бу Музаффар Қўқонни бо­
сиб олган ўша Насруллоҳнинг ўғлидир ва унинг ваъдаларига 
ишониб бўлмайди»101. Хон ҳам бу фикрга рози бўлиб, Қаноат- 
шоҳ оталиқни элчи қилиб, Хўжандга амир Музаффар олдига 
юборади. Амир бу таклифга рози бўлади ва Бухорога қайтмоққа 
розилик беради, Қаноатшоҳни ўзи билан олиб кетиб, ўлдирти- 
риб юборади.
Худоёрхон Султон Муродбекни Марғилонга, Дўстумбойни 
Андижонга, Дуст Муҳаммад эшикоғаси қорақалпоқни Балиқ- 
чига ҳоким этиб, қирғиз-қипчоқ жамоасига қарши Андижонга 
мулло Султон ва Худойназарни лашкар билан юборади. Исён 
кўтарганлар билан музокара эса натижасиз ўтади. (Уларнинг 
олдиларига Сулаймонхўжа аълам юборилган эди). Қирғиз-қип- 
чоқ қўшини Андижондан Марғилонга, кейин Асакага келиб 
қолган уруғ ва қабилалардан ёрдам сўрайди. Худоёрхон янги 
қўшин йиғиб Яккатутга келишади. Қуқон аҳолиси ҳам даста- 
лар тузиб Фозил Ахадшайх (ҳазрати Соҳибзода), Сулаймонхў- 
жа, Худойназар амин-муҳтасиб раҳбарлигида Яккатутга кела­
дилар. Заркент анҳори олдида уларга Шодмонхўжа 
қужум


қилиб, Қўқон дасталарини тор-мор этади. Шу орада қирғиз- 
кипчок жамоалари Шоҳрух исмли бир кишини ўзларига хон 
кўтаргандилар. Бу кабила иттифоқи Марғилонни камал қилиб 
ололмай, Қўқонга хужум қилиб, уни мухосира қилади. Бу қамал 
ҳижрий 1279 йили раби ул-аввал ойининг 12-куни (1862 йил 6 
сентябрда) бошланади. Улар шахарга элчилар юборади ва Ху- 
доёрхоннинг мағлуб булиши хабарини бериб, шаҳарга кири- 
тишларини талаб қилади. Шаҳар аҳолиси Марғилонга одам 
юбориб, бу хабар иғво эканлигини билгач, мудофаага утади. 
Чорчаман деган мавзеда шаҳар мудофаачилари қирғиз-қипчоқ- 
лар билан жанг қилиб, уларни қайта Асакага кетишга мажбур 
килади.
Худоёрхон ҳам келиб тахтга ўтиради, лекин қирғиз-қипчоқ- 
лар яна куч йиғиб, Косон, Чует атрофида қўзғолон кўтаради ва 
Тўрақўрғонга ҳужум қилишади. Улар ҳатто Тошкент атрофи­
даги элотия улуғларига хатлар ёзиб, хон кўтарган Шоҳрух би­
лан маслаҳат қилиб, мадад беришларини сўрашади. Шунда 
Тошкент атрофидаги қозоқлар қўзғолон кўтариб, Тошкентни 
қамал қилишади. Бу қўзғолонни бостириш учун хон укаси Сул­
тон Муродбек ва Дўстмуҳаммад додхоҳни сафарбар этади. 
Кўчманчилар қўшини Камолон дарвозасидан (Йўлдошбек де­
ган киши ёрдами билан) шаҳарга киради. Лекин Сағбон, Кўкча, 
Себзор, Шайхонто^ур маҳаллалари аҳолиси Дўстмуҳаммадга 
ёрдам бериб, Жанггоҳ мавзесида кўчманчиларни тор-мор эта­
ди. Кейинчалик улар яна Исмоил ота мавзесида ҳам жангда 
мағлуб бўлиб, қўшинлари тарқатиб юборилади. Дўстмуҳаммад 
бу иши учун парвоначи унвонини олади. Ниёзали ва Шерали 
додхоҳ Тошкент волийси ноиби бўлади.
Шу орада қирғиз-қипчоқ бошлиқлари Шоҳруҳхон ўрнига 
«насаби тоза, хонзода бўлган» бошқа бировни тахтга кўтариш 
ниятида номзод қидира бошлайди. Шодмонхўжа ва Алиқули 
Маллахоннинг куёви Сайид Маҳмудхон тўрага одам юбориб, 
ундан Маллахоннинг ўғли Султон Сайидхонни ўз қўшинлари- 
га хон килиб кўтариш учун юборишни сўрайди. Султон Сайид- 
хон ибн Маллахон Шоҳруҳ ўрнига хон қилиб кўтарилади. Сохта 
хон Шоҳрух эса ўлдирилади.
Султон Сайидхон Шодмонхўжа, Сайид Махмуд тўра, Али- 
қули билан бирга Марғилон томониидан келиб Андижонни 
қамал этиб, кейин босиб олади. Улар Андижон улуғлари ва


бойларини гаровга олиб, эвазига пул ва мол йиғишади. Андижон 
атрофидаги Балиқчи, Қува, Асака, Шаҳрихон, Ўш, Пойтуғ мав- 
зелари талон-тарож этилади. 1279 йил шаъбон ойининг 21 -куни 
(1863 йил 11 феврал) Марғилон қамали бошланади. Апрель ойи­
да Марғилон хокими Мирзо Аҳмад хиёнати натижасида у қир- 
ғиз-қипчоқлар қўлига ўтади. 1863 йил 26 апрелда бу жамоалар 
қўшини Мингтутга келиб, Қўқон муҳосарасини бошлайди. Бу­
хоро амири Худоерхонга ёрдам бермоқчи бўлиб, Ўратепа хокими 
Оллоёрбек ва Жиззах хокими Ёқуббекни қўшинлари билан юбо­
ради. Орада бўлган қаттиқ урушда икки томон ҳам кўп тала- 
фот кўради. Ниҳоят, қирғиз-қипчоқлар қўшини чекиниб, 0'қте- 
па мавзеига кетишади. Сўнг улар Ёрмозорда мудофаага ўти- 
шади. Орада Бухоро амири хам Фарғонага келади. Бухоро 
ва Қўқон қўшинлари бирлашиб Олтиариқ қишлоғига келган­
да, қирғиз-қипчоқ лашкари Асака томонга кетиб, Қароғулча 
дарасида ҳимояга ўтади. Амир ва Худоёрхон юборган элчи- 
лар мақсадларига эришолмай қайтиб келади. Қабилалар ит- 
тифоқи бирлашган қўшинлардан Марғилонга чекинишини 
талаб қилади. Худоёрхон ва амир Музаффар лашкарлари 
билан Марғилонга келишади. Лекин Мирзо Ахмад ва Ёқуб- 
бек эшикоғаси қўзғолончилар томонига ўтиб, Қорағулчага 
боришади. Бу эса иккала ҳоким учун ҳам оғир ҳодиса була­
ди. Амир ва хон қўзғолончилар олдига қайта элчи юборгани- 
да, улар амирдан Худоёрхон Хўжандга кетиш ва Дўст Му­
хаммад билан Ниёзалини ўз вазифаларидан олиб, Султон Му- 
родбекни эса Тошкентга юбориш шартларини Мирзо Аҳмад 
қўшбеги маслаҳати билан қўяди. Худоёрхон амир талаби 
билан бу шартларни қабул қилади. Исёнчилар иккала лаш- 
карни бир-биридан ажратиб, аввал Ўзган, кейин Асака, сўнг 
Марғилон томонга йўл олади. Амир Музаффар бу жамоа ҳий- 
ласидан хабарсиз улар ҳузурига элчи юбориб, Марғилонга 
сулҳ тузиш учун қабила улуғларини юборишини сўрайди. 
Элчи Асакада қўзғолончилар раҳбарлари билан учрашади 
ва қуйидаги жавобни олади: «Ҳозирча биз Бухорои Шариф 
ҳукмдори жаноби амирни хурмат қилиб келдик ва муносиб 

Download 26.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling