Тошкент «Янги аср авлоди»
Download 26.4 Kb. Pdf ko'rish
|
Mirzo Olim Maxdum hoji. Tarixi Turkiston
ўрда
тор ва танглик қилиб, алҳол Хўканд- нинг Эски ўрда номлик жойига ўрдаи рафиъ ва шаҳри васиъ бино айлаб, атроф жавонибига қалъаи балақц барпо айлаб, бир неча дарвоза кўйубдурлар. Чунончи, алҳол машҳур дарвозаи Қатағон ва дарвозаи Марғинон ва дарвозайи Тошкандиён ва дарвозаи Ҳайдарбек ном қўйулгандур. Алҳол мазкур дарвозалар бу ном- лар ила маълум ва машҳурдир. Ўшал ўрда тарихини зурафолар «Мазҳар обод» топибдурлар. Қитъа: Чунон донам ки он шоҳи накўзод, Бикард ин мулкро ў хуррамобод. Ба таъмири бинои Эски ўрда, Сабаб ў буд аз’ў ободи рў дод. Бикард ў арки оли манзари хуб, Ба даври шаҳр ў кард қалъа бунёд, Яке аз хушмандони заки табъ, Зи торихаш инчунин ў посух дод, Кунун торихи соли Эски ўрда, Агар пурси бигўям «Мазҳар обод» [Биламан, ул шоҳи накўзод, Бу мулкни хурраму ободон қилди. Эски ўрда биносининг таъмир қилинишига, У сабабчи бўлди, ундан ободлик пайдо бўлди. У чиройли кўринишига эга арки олий бунёд қилди, Шаҳар атрофига эса қалъа қурди. Тоза табиатли хушёр кишилардан бири. Унинг тарих и учун бир доно ва табъи хуш киши қуйидаги жавобни айтди. Бугун сен Эски ўрда тарих йилини сўрасанг, Буни «Мазҳар обод» деб айтаман]. Бу иморати ўрдаким, алҳол Эски ўрда деб оталадур таммом бўлгандин сўнгра анда кўчиб келиб, бул ўрдада Абдулкарим- хон муддати ўн саккиз йил ҳукмронлик айлаб, охири дунё бева- фолик айлаб, дор ул-фанодин дор ул-бақога риҳлат айлабдур. Вафоти тарихи Абдулкаримхон: Чу он Абдулкаримхон ибн Шоэцэух, Чунон буди ки ў мири Худо дод. Ба соли ^аждаҳум аз мулкдори, Нидойи «иржаъ» аз ғайб дар дод. Зи тарихи вафоташ гар ту дони, Хирад ҳамчун бигуфт «сар» ба «қазо» дод. [Абдулкаримхон ибн Шоҳруххон, Худо берган бир (улуғ) амир эди. Ўн саккиз йил ҳукумат сўрагандин сўнг, Ғойибдин «иржаъ» (қайт) нидосини эшитди. Вафотининг тарих ини билмоқчи бўлсанг, Хирад (ақл) «cap ба қазо дод» (бошини қазога берди) деб айтди]. Лафзи «сар»ни бо «қазо» иборатига қўшганида тарих ҳосил бўладур, яъни 1164 ^ижрий/1750 милодий. Абдулкаримхондин кейин онинг ўғли Абдураҳмонхон ота си ўрнига хон бўлуб14, тўққиз ой ўтгандин сўнгра, аъёни вило ят иттифоқ айлаб, Ёрмазорга15 элтиб, Марғинонга ҳоким ай лаб, онинг ўрнига Эрдонахон Муҳаммадраҳимхон ўғлини хон кўтарибдурлар16. Абдулкаримхоннинг хонлик замонида Қайнар тарафдин қалмоқлар келиб, Хўқандни муҳосара қилганда, қалмоқдин ожиз келиб, сулҳ тариқасида Муҳаммадраҳимхоннинг улуғ ўғли Бобобек деганни оқ уйлук ва гаровдек қилиниб, қалмоқ ичига юборган экан. Абдулкаримхон вафотини қалмоқлар эшитиб, Бобобекни Хўқанд тарафига юбориб айтибдурким: «Муҳаммад- раҳимхонни улуғ ўғли Бобобекдур, хонлик мартабаси вилояти Бобобекка лозимдур». Бул хабарни эшитиб, ноилож Бобобек ни Хўқандга хон кўтарибдурлар. Бобобек17 муддати бир йил хонлик қилиб, бир йилдан кейин аркони давлат машварати илан Бешариқ мавзеига бирор баҳона илан қўшун қилиб чиқиб, ўшал мавзеда Бобобекни ўлдуруб, ўрнига қайтадин ўшал жойда Эр- донабекни хон кўтариб, Хўқанд шаҳрига қайтарибдурлар. Хўқанд шаҳрига келгандин кейин ҳамма уламо, фузало ва ума- ролар йиғилишиб, ҳаммалари би-л-иттифоқ қайтадин Эрдона- бекни хонлигига иттифоқ қилишиб, дуо ва фотиҳа айлабдур- лар. Эрдонахон Хўқанд шаҳрида муддати ўн икки йил ҳукм- ронлик қилибдур18. Ул хони мутаваффо уламо, фузало ва аҳли футуватларнинг одоб ва эъзозларини лойтртча бажо келтуруб, ҳукумат ишларига арбоби ақл ва донишлар илан маслаҳат ва машварат қилишиб бирор ишни бемаслаҳат қилмас экан. Ҳатто олинган шаҳар ва қарияларни ободонлигига кўшиш айлаб, жа- мии фуқаролар борасида шафқат ва марҳаматни дариғ тутмас экан. Ҳамма раоё ва бароё онинг ҳукмронлигндин рози ва хур- санд эканлар. Сиёсатидин авфи ғолиб бўлуб, авсофи ҳамида ва ахлоқи писандидаси илан барча дусту душманни узига мутеъ ва мунқод айлаб, тинчлик ва хотиржамълик илан ўн икки йил ҳукм- ронлик қилиб, охир ба мазмуни «кули шайун ^олик ал-авжаҳ» [бари нарсалар ҳалокатга маҳкум] дори дунёйи бевафодин дори уқбога сафар қилибдур. Хони мутаваффонинг вафоти тарихини мусаннифи «Тарихи Шоҳрухий» Мулло Ниёз Муҳаммад, шул тарифа топибдур: Download 26.4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling