Тошкент «Янги аср авлоди»
Оқибат зери хок жойи ҳама
Download 26.4 Kb. Pdf ko'rish
|
Mirzo Olim Maxdum hoji. Tarixi Turkiston
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ихтилоташ ба хок чун куни буй. Қадри шоҳу гадо ту гар жуй, Ҳар дуйи он барад зи хок ба жуй. Ту кунун к-у зи хон Эри доно
- Ҳамчунон аз «вафоти хон бигўй». [Оқибатда ^амманинг жойи тупроқ остидир, Оламнинг олти томонига борсанг ҳам (аҳвол шу)
- Худи гилу ту про қ аралашгандек сас таратади. Агар сен шоҳу гадонинг қадрини изламоқчи бўлсанг, Ҳар иккисининг қадрини тупроқдан қидир.
- Эй Ниёзий, сен бугун хон Эрдонадан
- Хирад (ақл)га дедим: «мен учун айт!»
Оқибат зери хок жойи ҳама,
Шаш жиҳати олам гар ту ори рўй. Ҳосилат ғайри хок дигар несг, Жуфти хок шави ту зану шўй. Мешавад оқибат гадову шоҳ, Ихтилоташ ба хок чун куни буй. Қадри шоҳу гадо ту гар жуй, Ҳар дуйи он барад зи хок ба жуй. Ту кунун к-у зи хон Эри доно, Эй Ниёзи аз шаҳи хушхўй. Тарихи фавти хони фарзона, Ба хирад гуфтамаш ки бар ман гуй, Агар аз ман вафоти хон пурси, Ҳамчунон аз «вафоти хон бигўй». [Оқибатда ^амманинг жойи тупроқ остидир, Оламнинг олти томонига борсанг ҳам (аҳвол шу) Оқибатнинг тупроқ бўлишидан ўзга нарса эмас, Хотин ёки эр бўлсанг ҳам, охири тупроққа жуфт бўласан. Гадо ёки шоҳ бўлса ҳам оқибатда Худи гилу ту про қ аралашгандек сас таратади. Агар сен шоҳу гадонинг қадрини изламоқчи бўлсанг, Ҳар иккисининг қадрини тупроқдан қидир. Эй Ниёзий, сен бугун хон Эрдонадан, Бу хушфеъл шоҳдан гапир. Бу ботир хоннинг вафот йили тарих ини, Хирад (ақл)га дедим: «мен учун айт!» Агар мендан хоннинг вафотини сўрасанг, «Аз вафоти хон бигуй» (хон вафотини айт) сузидир]. «Вафоти хон бигуй» хони мутаваффонинг вафотига тарих тушубдур. (ҳижрий 1174 /1760-61 йили). Эрдонахон вафот қилгандин кейин мажмуъи [жамии] ўзба- кия ва сартия маслаҳати шул тарифа қарор берибдурларким, Шоздухоннинг биринчи ва иккинчи ўғуллари Абдураҳимхон ва Абдулкаримхон ва онинг авлодлари уз навбатлари илан хон лик қилиб ўтдилар. Эмди навбат Сулаймонхон ибн Шодибек- хонғаким, у Шоэцэухоннинг кичик ўғлидур. Ворислик тариқаси илан хон қилиб тахтга ўтқузамиз деб барча иттифоқлашиб, хон лик маснадига ўтқузубдурлар. Онинг хонликка салоҳияти ва қобилияти йўқ эканлигидин ^арчанд оқил ва доно вазир ва на- димлар ислоҳи мамлакатга кўшиш қилсалар ҳам ҳеч иложи бўлмабдур. Аркони давлат ва аъени мамлакат ночор ва нои- лож бўлуб, муддати олти ойдин кейин Сулаймонхонни ўрта- дин кўтариб, ондин халос бўлубдурлар. Онинг вафоти тарихи ушбу экан: Шоҳ Сулаймон ибн Шодихон, Шо^иди салтанат ба садр кашид. Муддати даври давлаташ шаш маҳ, Бувад охир шаҳ майи ажал кашид. Мўҳри хомўши ў зада бар забон. Нутқ аз ҳукми зиннаташ бурид, Гуфт aiyi аз вафоти тарихаш, Ў зи «Фаргона» «нупр>ро бикапшд. [Шоҳ Сулаймон ибн Шодихон, Подшолик келинини кўксига тортди. Давлатнинг муддати олти ой эди, Охири ажал майини ичди. У тилига жимлик муҳрини урди, Нутқи ҳукм қилишдин кесилди. Аҳл вафотининг тарихи ҳақида «Фарғонадан «нутқини» чиқарди деб айтди]. Лафзи «Фарғона»дин «нутқ»ни ихрож қилинганда тарихи ва фот, яъни 1177/1764 ^осил бўладур. Вақтики Сулаймонхонни ўртадин кўтариб, вузаро ва умаро ва хосу ом иттифоқлик илан Норбўтахон ибн Абдураҳмонхон ибн Абдулкаримхон ибн Шоҳруҳхонким, ўн тўрт ёшда экан, Қорате- па мавзеидаким, алҳол Муйи Муборак деб аталадур, ўшал мавзе- да турган жойидин Хўқанд шаҳрига келтуруб, эъзоз икром илан хонлик маснадига ўлтурғузубдурлар19. Ҳарчанд ёшлик ва кам- тажрибаликни маълум айлаб, ул улуғ маснаддин ибо ва имтиноъ қилса ҳам аркони давлат ва аъёни мамлакат бул ишга қобилияти борлигини фаҳмлаб, ҳамма би-л-иттифоқ хон кўтарибдурлар. Бо- вужуди ёшлик аҳволотида аъёни мамлакатлар маслаҳати илан ҳукмронликни ниҳоят даражада камолга еткуруб, онинг асрида раоё ва бароё, ҳамма аҳли амкина ва саканалар хотиржамлик ва фориғболлик план умргузаронлик қилибдурлар. Ул хоннинг замо нида ҳеч бир тарафдин ташвиш ва бетинчлик ва қимматчилик ва қаҳатчилик бўлмабдур. Қора фулус [пул]ни ул хоннинг замонида жорий қилинибдур ва ул замонда арзончилик шул даражада бўлуб- дурким, ҳамма халқнинг омборхонасидаги ғаллани ҳеч ким пулга сотиб олмай, аксарларининг ғалласи чириб, нобуд бўлган сабаб- дин онинг соҳиблари фуқароларга бахпшш қилмоқдин ўзга чора тополмабдурлар. Бул тарифа арзончилик ва кенгчилик атроф-жа- вонибдаги вилоятларга эшитилиб, кўп халқнинг Хўқандга ижти- моъига сабаб бўлуб, Фарғонанинг обод бўлмоғига боис бўлуб- дур. Норбўтахоннинг хонлик тахтига ўлтурғонлиғига шул маз- мунда тарих айтилган экан: Буд вориси аврангу тахт Шоҳруххон, Амир Норбўта ки мулкро гирифт ба забт, Нишаста соати масъуд ў ба тахти шаҳи, Мадад ба толеи ў кард ситораи ҳар ҳафт. Хирад зи ба^ри жулусаш чунин бикард, «Ҳазору яксаду ҳафтоду ҳафт» зи ҳижрат рафт. [Шох^уххон тахту тожининг вориси бўлган Амир Норбўтахон мулкни қўлга олди. У бахтли соатда шоҳлик тахтига ўтирди, Етти юлдуз унинг толеига мадад қилди. Ақл унинт тахтга ўтириши ҳақида, «^жратдан 1177 йил ўтган эди», деб айтди]. Муддати ўттиз олти йил Норбўтахон салтанат ва аморат маснадига ўлтуруб, ҳукмронлик қилибдур. Охири асрида уз биродари Ҳожибек мухолафатлик оғоз айлаб, Ўратепа шаҳри- га бориб, ул шаҳар мутасаддиларини Норбутахон мухолафа- тига саъй қилиб, бир неча кун Ўратепада истиқомат айлабдур- лар. Ул шаҳар одамлари Норбўтахондин хавф қилиб батариҳи мувоса Ҳожибекка шул тариқа маслаҳат кўрсатибдур: Хонга муқобил бўлмоқ ялғиз Ўратепа илан бўлмайдур. Аввало Қура- ма ва Кировчи20 тарафига бориб, ўшал атрофдаги халқни инъ- ом-эҳсон илан ўзингизга тобеъ айлаб, андин Тўрақўрғон ва Андижон тарафларига ўтуб, ул тарафдаги халқларни ўзингиз- га тобеъ қилсангиз, алар ул тарафдан бўлган ҳолда иш осон бўлур, деб мулойим сўз билан жўнатибдурлар. Ҳожибек Ўрате- падин Кировчига келиб, ўз муддаосини баён қилганда, Қурама мутасаддийлари онинг муддаосини қабул қилибдурлар. Чунки Қурама аҳолилари ул вақтда Хўқанд хонлари тасарруфидин хориж экан. Бинобарин, ҳаммалари Ҳожибекнинг муддаосини қабул қилибдур. Андин тезлик илан жўнаб, Тўрақўрғонга бо риб, муддаосини баён қилиб, алардан ҳам бир навъи ризолик олиб, Андижон ша^рига борибдур. Андижон саркардалари ул хонзодани эъзоз-икром илан ўрдага олиб бориб, камо янбағи эъзозини бажо келтирибдурлар. Бир неча кундин кейин Ҳожи- бекнинг муддаосини фаҳмлаб, барча аъёни вилоят бир жойга жамъ бўлуб, маслаҳат қилишибдурларким, Норбўтахондин то шул вақтғача ҳеч ким зулм ва таада кўрган эмас. Беважҳ ва бе- сабаб исломга мухолафатчилик ^илмоқ аломати ёғийлик ва ҳам оммаи халойикнинг бетинч ва бесарамжомлигиға, сабаб бўла- дур. Ва дигар шулки, хони боанжом ва саранжомга бул тариқа беанжом ва бесаранжом авбош қўшин илан муқобил бўлмоқ дуруст эмас. Маҳали хавф-хатардур деб, охир ул-амр шунга қарор берибдурларким, Норбўтахонга бир одами ^ушёрни мах фий юборамиз, бўлган ҳодисаларни баён қилсун, то Норбўта- хондин хабар келгунча, бизлар Ҳожибек илан мавосо ва мадо- ро қилиб турамиз, деб Ҳожибекни бир жойи олийга тушуриб, эъзоз икромини камо янбағи бажо келтуруб, бир одами муъта- мадни Хўқанд шаҳрига Норбўтахон хизматига махфийча юбо- рибдурлар. Ул одам Хўқанд шаҳрига Норбўтахонга бориб, ўтган офатларни баён қилганда, султони оқил аз рўйи шафқати биродарий ва марҳамати додарий ва мудаббирлик юзасидин Андижон аҳолиларига хат ва нома қилиб айтибдурларким, оға- ини ва биродарлар миёнасида шуд тариқа ҳодисотлар воқеъ бўладур: Хурдсолон ба бародар бикунанд бе адаби, Журм пўшанду бародар надиҳандаш адабе. Зиллат омад сабаб лозим бахшидани Ҳавд, Муфаққиратро сабаб омад кунад бе адаби. [Кичик ёшлилар ўз акаларига беадаблик қиладилар, Акалар эса гуноҳни яшириб, адаб (жазо) бермайдилар. Адашиш-Худонинг ярлақаши учун сабабдур, Беадаблик гуноҳи эса купинча камбағалликка олиб келади]. «Кичиклардин гуноҳ, улуғлардин бахшиш» - деган марҳама- тона иборалар илан нома ёзиб, Андижон умароларига юбориб- дур. Бул нома мазмунидин Андижон улуғлари воқиф бўлуб, фаҳм- лабдурларким, хони даредил биродарининг тўғрисида шафқат ва марҳаматини дариғ тутмас экан деб, аз рўйи мувосо Ҳожибекка иззат ва эҳтиром кўрсатиб турубдурлар. Андак вақг ўтмасдин Нор- бўтахон беҳад ва бениҳоя қўшин илан Андижон устига бо риб, ширин муомалат ва юмшоқ сўзлар илан ислоҳи зоталбайн қилишиб, Норбўтахонни иззат илан Андижон шаҳрига киргизиб, ҳар икки биродар бир-бирлари илан қучоқлашиб кўрушиб, кўнгил- ларига риқат келишиб йиғл ашибдурлар. Буларнинг аҳволларини кўруб, аркони давлат ва умаролар ҳаммалари тоқат қилолмай йиғлашибдурлар. Бул тарифа илан бир-бирларини кўнгилларидин қудрат ва ғубор кўтарилиб, адоват ва хусуматлари қолмай, хур санд ва фара^мандлик илан Андижон аҳолиларининг улуғ марта- бадаги мутасаддийларига сарупо бериб, Норбўтахон ҳамма Ан дижон халфши хурсанд ва сарафроз қилибдур. Об агар сад пора гардад боз бо ҳам ошност, Рост рафтан аз вафо, кажрави айни балосг. [Сув юз бўлакка бўлингани билан барибир бир-бирига иноқцир. Тўғри юриш бу - вафодан, эгри юриш айни балодир]. Норбўтахон биродари Ҳожибек илан бир неча кун Андижон- да туриб, андин азимат айлаб, Қабодиёнга 1 $нуб ва андин Ёр- мозорга келиб, андин дор ул-аморалари Хўқанд шаҳрига дохил бўлубдур. Бул воқеотдин бир йилдан сўнгра Норбўтахон Хўқанд шаҳрида вафот қилибдур. Муддати даври салтанати ўттиз олти йил бўлубдур: Сию шаш сола салтанат имрўз, Кард барбод як дами дилсўз. Шодкоми ки ҳамчу барқ гузашт, Теғи алмос гашту шуд дилдуз. [Ўттиз олти йиллик салтанатни бугун, Дилни куйдирувчи бир дам барбод қилди. Шодкомлиги, бир яшин каби ўтди, Олмос тиғидек, юрагига қадалувчи булди]. Норбўтахон вафотининг тарихи. Жаҳон на жойи царор аст на макони сурур, Ба гиряҳои жигарсўз жумла бартар рафт. Раҳе ки тоҳу гадо дар у бур яксон аст, Хуш он касе ки сабукбортар сабуктар рафт. Диҳи хабар зи убури Амир Норбўтахон, Мисоли тир бижаст аз камон бе пар рафт. Мурури давлати аёми ў сию шаш сол, Бирафт аз пайи онҳо ки пеш аз ин дар рафт. Хирад бигуфт ба торихи фавти Норбўтахон: «Бақои Норбўтахон зи фавҳи афсар рафт». [Дунё барқарор турадиган жой эмас, шод юрадиган макон ҳам эмас, Барчанинг жигари куйиб, у дунё сари кетди. Шоҳ ва гадолар ўтишда бир хил булган йулдан, Кимки (молу гуноҳдан) енгил булса, енгил ўтиб кетди. Амир Норбўтахоннинг ўтишидин хабар берсанг, Гуё камондан тир отилди-ю, парсиз кетди. Салтанатининг даври ўттиз олти йил бўлуб, У ҳам аввал кетганлар изидан кетди. Норбўтахоннинг вафоти тарихини ақл деди: «Бақои Норбўтахон зи фавқи афсар рафт» (Норбўтахон бақоси қушини устидан кетди)]. «Бақо» лафзини исқот қилганда тарих -1213/1799 йил бўла- ДУР* Норбўтахон вафот қилгандин кейин дор ул-аморада мухо- лафатлик пайдо булубдур. Онинг сабаби шул эканки^, Норбў- тахондин уч ўғул ва бир биродар бор экан. Тамоми ўзбак тои- фа-тоифа бўлуб, ҳар жамоа бул тўрт одамдин бирини салтанат тахтига лойиқ деб хоҳлар эдилар. Уч ўғулнинг номлари бу- лардур, Олимхон, Умархон (бу икки биродар бир онадин мин- гия жамоадинким, номини Минг ойим дейдурлар. Алҳол маз кур хонимнинг номида Хўқанд шаҳрида Мадраса бордур). Ва бир ўғул номи Рустамбекким, бопща заифадин таваллуд топ ган. Биродари Ҳожибекким, воқеоти Норбўтахон ҳикоясида зикр бўлинган эди ва бул айтилмушларнинг ҳар қаюларига махсус жамоа ва тоифа тараф-тараф бўлуб, хонликни талаш қилар эдилар: Дар пайи ин оби шўр афтоданд мустасқиён, Несг суде бар кас аз хўрданаш ёбад забон. Оташе пеши назарҳо жилва кард дар ранги об, Қатрааш дар сина^о чун оташи намрудиён. Ташнаи ин оби оташнок нўшад журъае, Оташи ин ташнаги сўзад забонро дар даҳон. Хамчу оби шўр ин дунёи дун, балки сароб, Баъди нўш аз ташнаги дорад суроғ карда он. [Ташналар бу шўр сувдан ичиш умидида унга тушдилар, Уни ичишдан ҳеч кимга фойда йўқ, балки зиён топади. Бу олов қараганлар кўзига сув бўлуб куринади, Ҳар бир томчиси Намруд оловидек сийналарни куйдирарди. Бу ёндирувчи сувдан ташналар бир журъа ичса, Бу ташналик олови оғиздаги тилларни куйдиради. Бу пасткаш дунё шўр сувга ўхшайди, балки саробдур, Чанқаб ичилгандан сўнг, яна чанқоқликдан сув қидирилади]. Оқибат жамоаи мингия ғолиб бўлуб, Олимхонни тахт сал- танатига ўтқазубдурлар21. Ҳамма халойиқ йиғилиб, салтанат тахтига ўтқизгандин кейин баъзи ўзбекия ва сартияларким, Норбўтахонга қадимхизмат эдилар Норбўтахоннинг кичик ўғли Рустамбекни хон қилмак нияти илан уч-тўрт тўп бўлушуб, баъ зи мухолафатлик вақтда кирлик сўзларни ошкора сўзлаша бош- лабдурлар. Бул хабар Олимхонга етиб, хоннинг кўнглига ваҳ- му ҳарос йул топиб, охири Норбўтахоннинг давлатхоҳларндин, чунончи Пирмуҳаммад ясовул 22 ни фарзандлари илан ва Тошму- ҳаммад Мирзо Бузрукхўжа ва Хонхўжа ва Ҳожибек ва Рустам бек ва буларга ўхшаш саркардаларни ўлдурубдур. Ва бул воқе- отни билиб, Ражаб Download 26.4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling