Тошкент «Янги аср авлоди»


Download 26.4 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/201
Sana02.06.2024
Hajmi26.4 Kb.
#1837724
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   201
Bog'liq
Mirzo Olim Maxdum hoji. Tarixi Turkiston

бшIs
ва Абдулкаримбий ва Шоди бий деган уч ўғул олами ву­
жудга келиб, улуғ ўғли Абдураҳим 
бий
онинг ўрнига хонлик 
мансабига ўлтуруб, Хўқанднинг қалъа ва арк ва эски қўрғони- 
ни бино қилибдур ва баъзи ўзбаклар сўзи бўйинча Хўқанд шаҳ- 
ри аввал вақтларда тартиб топмай, Чодак мавзеида хўжа6 жа- 
моалари туруб, баъзи атроф жавониблардан, чунончи, Тарғо-


ва Чамашбий, Чанкат ва Пиллахон ва Тўқайтепа ва Пуртак7 ва 
Тепақўрғон ва Қайнар, буларга ўхшаш бопща бир неча кентлар 
аларни таҳти ҳукуматларида бўлуб, хўжалар ҳукмронлик қилар 
эканлар.
Ўшал мавзеда барча ўзбаклар бир тўйда жамият айлаб, оқил 
ва фаросатликлари шул тариқа маслаҳат қилишибдурларки: 
«Бизлар бул катта сойни атрофида бир неча қишлоқ ва қўрғон- 
лик халқмиз. Лекин орамизда мустақил ҳукумат қиладурган 
бирор ҳукмронимиз йўқ. Бизларга лозимдур бир мансабга лойиқ 
ва сазовор одамни ўзларимизга ҳоким ва соҳиби 
ҳукм
қилиб, 
подшоҳ ва пешво қилсак», деб ҳаммалари бул масла^атни ис- 
тиҳсон айлаб, қабул қилишиб айтибларким: «Олтун бешик насли 
Чамашбий авлодидин Шоҳруххон Ашурбек ўғли ўз ўрталаримиз- 
да мисли подшоҳзодалардек, доимо инъому-эҳсон ва мурувватни 
бизларни баримизга дариғ тугмай, ҳамма вақт ҳусни-хулқ ва муо- 
малалик илан орамизда машҳур ва маълумдур. Умид қиламиз- 
ким, салтанат маснадига ўлтургандин кейин ҳам бизларни бари­
мизга инъом-эҳсон ва мар^аматини зиеда қилса керак». Салтанат 
хусусида кўп маслаҳатлар қилипшб, айтибдурлар: «аввало Шоҳ- 
руххонни хон кўтариб, ондин сўнгра Чодак хўжаларига хуруж 
қиламиз», деб ҳаммалари иттифоқларини бир жойга муқаррар 
қилишиб, барча ўзбекни куҳансол ва мўйсафидлари Тарғова мав- 
зеига йиғилиб, Шоҳруххонни хон кўтарибдурлар8.
Ондин кейин ўзбаклар маслаҳат топиб, ўз ораларидин бир 
қизни Чодакда ҳоким бўлуб турган хўжага номзод қилиб, до- 
мод айлабдурлар. Хўжалар бу ишни қабул қилиб тўй асбоби 
лавозимотларини тайёрлаб, дарёдин ўтубдур. Бул тарафдин 
ўзбаклар аларнинг истиқболларига чиқиб эъзоз ва икромлар 
илан хўжаларни бир яхши жойга қўндурўб, куёв илан биргала- 
шиб келган қирқ нафар йигитни бир-бирдин ўзбак расмларича 
тақсим айлаб, меҳмон қилмак учун уйларига олиб кетиб, куёв 
бўлмишни хизматига бир неча ўзбакларни тайин қилиб қўйуб, 
лавозимоти меҳмовдорликка шуруъ қилубдурлар. Таомдин фориғ 
бўлгандин сўнгра ўзбаклар бир жойга йиғилишиб маслаҳат 
қилибдурларким, вақтики куёв (чимилдиғ) чодир га кирган вақт- 
да бир қуруқ ходани дарахт шохига маҳкамлаб тортиб синдура- 
миз, онинг овозини эшитган вақтда ҳар қаю ўзбеклар ўз уйидаги 
ме^монни ўлдурсун.Куёвничодирдаўлдурамиздеб маслаҳат- 
ни шунга қарор бериб, охир ул-амр бул тариқа тадбир илан хўжани


қирқ йигити илан ўлдуруб, байроқ [ва] асла^аларини олуб, му- 
саллаҳ бўлуб, Шоҳруххоннинг бошига туғ ва байроқ кўтариб, 
ҳамма ўзбаклар жамъ бўлуб, Сирдарёдин ўтуб, тезлик илан ке­
либ, Чодакни олиб, Чодакдаги асбобу олоти сипоҳигарлик, ха­
зина ва бошқа асбоб-ашёларни таҳти тасарруфларига олибдур. 
Ўшал тарафнинг ҳамма аъёни вилоятлари то Наманган сар^а- 
диғача тортуғ ва пешкашлар ила келиб, Шоҳруххонга манзур 
бўлубдур.
Шоҳруххон аларнинг ҳар қаюларига муносиби аҳвол ва 
қоидаи русуми подшоҳий шафқат ва марҳамат илан жома ва 
сарупо инъом айлаб, рухсат бериб, раъоё [ўтроқ] ва бароё 
[кўчманчи] ахлига адлу эҳсон айлаб, Наманган сарҳадидин то 
Шаҳидон ва Понсод ғозийгаким, алҳол Понғоз деб оталадур, 
ҳукуматини жорий қилиб, илгари бўлуб турган бидъат ва ямон 
расму таъомилларни барҳам бериб, ул вилоятга волий ва ҳоким 
тайин айлаб, фатҳ ва нусрат ила қайтиб, ўзбак ва сартияларнинг 
энг аъло ва машҳур мавзеларидин Тарғова ва Чамашбийга ке­
либ тушу б дур. Ул вақтда ҳам ўзбаклар жамиятларини парокан- 
да қилмай, ҳукуматдорлик ишлари хусусвда маслаҳат ва маш- 
варатлар қилишиб, охири шул тариқа қарор берибдурларким, 
душман ва ҳосидларнинг шарридин эҳтиёт ва сақланмоқлиғ ва 
шавкату ҳашамат ва салтанатни мустаҳкам ва барқарор тур- 
моқлиги учун қалъаи жадид ва амсори жадиди мазбутвамус- 
таҳкамни барпо қилсак, зероки умури салтанат беқалъа ва бе- 
арк [қалъасиз ва саройсиз]муяссар бўлмайдур деб.
Қитъа:
Салтанат боғест, бе девор ҳифзаш мушкил аст,
Бар сари он бе синони хор ҳифзаш мушкил аст,
Хору синону сидқи дил мебояду бедор чашм,
Шоҳро бесидқу бетимор ҳифзаш мушкил асг.
[Салтанат бир боғедур, деворсиз уни сақлаш қийин,
Бу девор устини наштарли тиконсиз асраш қийин.
Тикону садоқатли кўнгил, ҳушёрлик керак,
Сидқу ғамхўрлик бўлмаса, шоҳни асраш қийин].
Одами кордон [ишбилармон] ва ^ушёр, тажрибакорлардин 
бир нечаларига амр қилинибдурки, 

Download 26.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling