Тошкент «Янги аср авлоди»
Download 26.4 Kb. Pdf ko'rish
|
Mirzo Olim Maxdum hoji. Tarixi Turkiston
ҳожи
узоқ йиллар «Туркистон вилояти газети»да муҳаррирлик қилган маҳаллий зиёлилардан бўлиб, унинг таржимаи ҳоли гтщ ва батафсил маълум эмас. Унинг «Та рихи Туркистон» асарининг биринчи қисми 1908-1915 йиллар да вомида узи бошчилик қилаётган газетада босилиб чиққан ва 1915 йили Россия империяси томонидан Тошкентнинг босиб олини- шининг 50 йиллик санаси муносабати билан алоҳида китоб ролида Туркистон генарал-губернатори ҳарбий округи босма- хонасида чоп этилган123. Бироқ, асарда кўпгина техник хато лар, ҳарфларнинг хато терилиши кўзга ташланади. Асар Туркистон хонлари тарихига бағишланган бўлиб, унда ўлканинг кейинги 50 йил давомида юз берган ўзгаришлари ма- ҳаллий муаллиф томонидан та^лил қилинади. У 1915 йили «.. мусулмония асри илан эллик йил миёнасида фарқ ва тафову- тини андин баён айлаб, тарихнинг биринчи жилдини тамом кил дим», деб асарининг иккинчи жилдини бошлаганини маълум қилади. Мазкур асарнинг Қўқон тарихчилари асарларидан фарқи шундаки, муаллиф унда Қўқон хонлиги тарихидан сўнг Бу хоро амирлиги ва Хоразм давлати тарихини қисқача баён қилади. Муаллиф Россия империясининг Туркистон шаҳрига бости риб кириши ва уни ўз тасарруфига киритишини қуйидаги маз- мунда таҳлил қилади: «Туркистон шаҳриға Мирзо Давлат тожикни ҳоким қилиб кетгандин кейин Мирзо Давлат кибр ва ғурур илан сарҳадда қараб ва пойлаб турган улуғ Россия давлатини кўзга илмай ва атрофидаги қозоқияларнинг ғариб ва бечоралик ва давлатхоҳ- ликларини андиша ва мулоҳаза қилмай, беш кунлик ҳукуматга мағрур бўлуб, бир неча қароқчиларни Туркистонға йиғиб, эла- тияларни талон-торож ва бетинч қила бопшабдур. Мирзо Дав латнинг бул тариқа ёмон феъли ва зулмидин элатия халқи ва- бийлари танг бўлуб қочар ва ноиложликдин онинг итоатидин чиқиб, Россия ҳукуматиға тобе бўлмакни ихтиёр қилибдур. Билохир, ул золимнинг зулми ва шарри касофатидин мажмуи элатия ва узбакия ва Туркистон атрофидаги қозоқиялар Россия- ларға бориб айтибдурларким, алҳол Туркистон шаҳри ичидаги хал 1 у*ин бошқа ҳамма тавобиотлари Россиянинг таҳти тасарру- фиға киргандур. Моварауннаҳр хонлари, чунончи, Бухоро ва Хўқанд хонлари орасида адоват ва хусумат пайдо бўлуб, амири Бухоро Фарғона мамлакатини таҳти тасарруфиға олмоқ мудда- осидадур. Агар Бухоро ва Фарғона бир мамлакат бўлуб қолса, ул ҳолда Бухоро маҳкуми икки пойтахтни иҳота қилиб, то Тибет ва Қандаҳор тоғларидин тортиб, лашкар жамъ қилгудек бўлса, иш оғир бўладур. Алҳол оларнинг ораларида низо ва беиттифоқ- лик пайдо бўлуб турган ҳолда ишни тезлик ва осонлик илан са- ранжом қиладурмиз, хусусан Сирдарёнинг кема ўтадургон жой- лари Россия қўлиға кирган вақтда икки мамлакат, яъни Бухоро ва Хўқанд ва Тошканд ораси банд бўлуб, Моварауннаҳр мамла кати осонлик илан қўлга кирадур». Мирзо Олим Тошканд шаҳрининг босиб олинишини ҳам Ўрта Осиёдаги икки мамлакат орасидаги қарама-қаршилик ва ички низолардан деб билади: «Россиялар Тошкандни мухосара қилиб турган вақтда икки ҳамсоя мусулмония мамлакатларининг под- шоҳлари Россияларнинг тўп овози етадурғон яқин масофада мам- лакатлариға истило килиб келиб, уруш қилиб турғон ҳолда, анга аҳамият бермай, бир-бирлари илан уруш-талаш қилишиб, вило- ятни барбод бердилар, яъни Россиялар ҳимоятсиз қолган Тош канд шаҳрини бир неча кун қамаб, охири 1865 йил 15 июнда субҳ вақтида Камолон дарвозасидин кириб фатҳ қилдилар». Бизнингча, Мирзо Олим зиёли киши сифатида мустамлакачи лик сиёсати ва унинг оқибаталарини таҳлил қилмоқчи бўлади. Бир томондан «Тарихи Туркистон» асарининг муаллифи Россия босқинига рус маъмурияти позициясини ёғргаб чиқса ҳам, бошқа томондан у асарининг турли жойларида замонасидаги адолат сизлик, маъмурларнинг феъл-атворларини танқид қилади. Дини ва миллатининг рус маъмурияти даврида таназзулга дуч келга нини қайғу ва алам билан таъкидлайди, миплатдошлари ораси да бирлик ва иттифоқ йўқлигидан афсусланади, маънавий ҳаёт- нинг инқирози, билимсизлик ва жахолатдан қайғуради: «Туркис тон хонлари вақтида мусулмониялар ниҳоят даражада аҳволи оламдин хабарсиз бўлдилар. Қадимги ҳаққоний уламолардин оз асар қолиб, холис зуҳду тақво бўлмай, риёкор ва хушомадгўй кўпаймоқца эди. Золим ҳокимларга рост ва тўғри сўзни айтадур- ғонлар қолмай, золимлар учун беш-ўн тилло бадалига эртадин кечгача хушомад сўзлар айтиб, алар қандай сўз айтса, маъқул дейдурғонлар бўлған ... Умаро ва вузаро ва вукалоларнингак- сари ё Эрон асирларидин ва ёки ёшлиқда бачча бўлуб, бек ва хон кўтарган бефаросатлардин тайин бўлур эди. Илму маорифда бўлса, Туркистонда ўтган Ибн Сино, Форобий, Улуғбек, Али Қушчи ўрнига ўлтурғон олим, файласуфи замон деганларимиз иззату нафс ва риёкорликга табдил бўлуб, жаҳл балосиға мубта- ло бўлған эдилар». Мирзо Олим ҳар кандай халқнннг уйғониши ҳам, инқирози ҳам ахло^ан эканини яхши тушунган ҳолда ёзади: «Худован- ди карим бирор қавмини тағйир ут-табдил қилмоқни хоҳласа, аввало ул қавмнинг ахлок ва атворини тағйиру табдил қила- дур. Бу сўзлар гарчанд дурушт ва аччиғ сўзлар бўлса ҳам, ле кин инсоф назари илан қаралса, тўғри ва рост сўзлардур». Мирза Олим Махдум ^ожи илм ва маърифат тарафдори си фатида барча элатдошларини турли илм ва касбларни урганиш га, ривожланган миллатлар каби тараққиётга интилишга даъ ват қилади ва «илми динсиз охират йули топилмагандек, мао риф ва камолотсиз дунё йўллари ҳам топилмас», деган хулоса га келади. Бу билан «Тарихи Туркистон» муаллифининг биз билан ҳамфикр эканига амин бўламиз. «Тарихи Туркистон» асарининг мазкур янги илмий нашри манбашунослик, матншунослик ва тарихий асарларни чоп этиш талаблари асосида тайёрланди. Табдил жараёнида баъзи таҳ- ририй ва баён услубида жузъий ўзгартиришлар киритилди, ҳиж- рий йиллар билан бирга милодий йили ҳам кўрсатилди. Асар нинг бундан 16 йил муқаддам («Насаф» нашриёти, Карши, 1992) босилиб чиққан нусхалари (нашрга тайёрловчилар Н. Абдулҳа- ким, Т. Алимардонов) бугунги кунда мутахассисларнинг ушбу манбага булган эҳтиёжини етарли даражада қондира олмаяпти. Увда ноширлар томонидан табдил вақтида кўп хатоликларга йул қўйилганки, уларнинг камчиликларини курсатиш ва тузатиш ўрнига асарни қайта нашрга тайёрлаб, изоҳлар билан чоп этиш маъқулроқ туюлди. Бироқ шу муаллифларнинг форс-тожик ти лидан узбек тилига таржима этилган тарихлар ва баъзи шеърий парчаларидан ҳам фойдаланилди. Ушбу сатрлар муаллифи мазкур нашрнинг муҳаррирлари, тақризчилари, «Янги аср авлоди» нашриёти раҳбарияти ва хо- димларига уз миннатдорчилигини билдиради. Шодмон ВОҲИДОВ Download 26.4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling