марканд аскари отиб турган тўп ва милтиқ ўқларига қарамай,
сувдин кечиб ўтганини кўруб, Бухоро қўшуни тўғри Самар-
қандга қараб қочмоқга бошлади. Самарканд ила Зарафшон
ўртасида Чўпон ота деган тепада уруш қилмоқга ниҳоятда
аҳамиятлик ва қулайлик жой бўлса ҳам, ул мавзейиднн исти-
фода қилолмай ва русияларга кўп муқобил бўлолмай, қочди-
лар ва қочганлар кетидин русиялар Самарқандга кирдилар.
Самарқанддин қочган Бухоро қўшуни Каттақўрғондин то Бу-
хороғача тўхтатмай қочдилар. Салоҳсизлик, интизомсизлик
ва маълумотсизликдин қирқ мииг қўшун ўн олти минг низом-
ли аскарга муқобил бўлолмай, оламга шуҳратлик Амир Те
мур пойтахти бўлган Самарканд 1868 йил 2 майда русияларга
берилди, яъни қадим замонда Самар^андни бино қилган ва ё
фатҳ қилган машҳур подшоҳ Искандар бўлса, бу тарифа маш-
ҳур ва номдор ша^арни русияларнинг подшоҳи иккинчи Ис
кандар замонида фатҳ қилинди. 1870 йилда Китоб шаҳри фатҳ
бўлди. Бу миёнада Хивада ямуд ва туркманлар Ўрунбурғ йўли
ва бошқа йўлларда талон-торож кўпайган сабабдин Хивани
олмоқ учун сафар тадорики қилиниб, Хивага муқобил уч фи-
рқа аскар уч тарафдин юрмоқга тайин қилинди. Биринчиси
Тошканддин генерал Фўн Кауфман бошлуқ, иккинчи, Ўрун-
бург, учинчи, Қофқоз тарафидин. Бу уч ўрду бир минг чақи-
римча яқин дашту саҳро, сувсиз чўлу қумзордин ўтуб, Хива
туфроғига тайин бўлган жойдин бир-бирларига қўшулуб, уруш
Зилиб, Хивани олдилар. Лекин Хивани олсалар ҳам, дохилий
идора ишлари, Хива хон ҳазратларига топшурулуб, русия ас
карлари қайтмоқ бўлганда, Хива туркманлари хонга қарши
исён қилган сабабдин русия аскарлари туркманларга муқо-
бил бўлуб, хонга ёрдам қилди. Туркманлар русия аскарлари
Do'stlaringiz bilan baham: |