тўпларни Мулло Олимқули илан Тошканд шаҳрига саломат кир-
гизуб, шаҳар дарвозасини беркитдилар. Русия қўшуни аларнинг
кетидин келиб, Тошкандга қараб бир неча туп отиб, андин ўзи
турган чиплари, Шўртепа мавзейига қараб қайтдилар. Уруш
вақтида олисдин наззора қилиб турган қипчоқ-қирғиз қўшунла-
ри шаҳарга кирмасдин Қўйлуқ йўли илан Чирчиқ лабига бориб
қўнуб, тўғри Хўкандга жўнаб кетдилар. Хонзода ва Мулло Олим-
қули илан ацдаккина қўшун Тошкандга дохил бўлуб, Мулло
Олимқулини бир дўконга еткизиб қўйдилар. Мулло Олимқули
ёру-дўстларини чақириб, васиятлар қилиб, жон ба Ҳаққ таслим
қилди. Онинг жасадини ўшал кечаси уч-тўрттагина одам ҳаз-
рат Шайххованд Таҳур қабристоннга келтуруб, жаноза ўқуб
дафн қилдилар. Бу воқеадан кейин Тошканд шаҳрндаги ^уку-
матдорлар ҳайрон ва саросима бўлуб, нима иш фшурларини
билмай, мақоми ҳайратда қолдилар. Чунки, аксар саркарда
лар Тошкацдни ташлаб, Хўқанд тарафига қочиб кетган, хонзо
да бўлса ёш гўдак эди. Ноиложлигидан амири Бухорога ионат
еткурмак учун одам ва ариза юбордилар. Амири Бухоро бу
ларга гўёкн ёрдам ва ионат тариқасида Искандарбек номли
саркардани беш-ўн узун чофон одам ила Тошкандга юборган-
дин бопща фойдалари бўлмади. Лекин ёрдам бермак умидида
Тошканд шаҳрида Хўқанд хони бўлуб турган хонзодани бир
неча саркардалар илан Бухорога олдуруб кетмоқ бўлдилар.
Муддаолари ёрдам бермак ўрнига Хўқандни та^ти тасарруфи-
га олиб, ўзларига тобеъ одамни хон қилмак эканлар.
Бу муддаони жойига келтурмак учун тошкандликларга
қанча ваъда ваъидлар айлаб, Фаргона ўлкасига мустақил хон
маснадида барқарор бўлуб турган ёш хонзода Султон Сай-
йидхонни бир неча улуғлар илан Бухорога олдуруб кетди
Do'stlaringiz bilan baham: |