Тошкент «Янги аср авлоди»


яъни русиялар Тошкандга келганда Тошканд шаҳрида бирор


Download 26.4 Kb.
Pdf ko'rish
bet102/201
Sana02.06.2024
Hajmi26.4 Kb.
#1837724
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   201
Bog'liq
Mirzo Olim Maxdum hoji. Tarixi Turkiston

яъни русиялар Тошкандга келганда Тошканд шаҳрида бирор 
дона туп ҳам йўқ эди. Тошканддаги тамоми тупларни Чимканд­
га русиялар муқобилига қуйулуб, русиялар Чимкандни олганда 
русиялар қулида қолган эди. Ўшал вақтда Тошкандга Қўш дод-


хоҳ ҳоким эди. Русиялар Тошканд тарафига келар хабарини 
эшитиб, Тошканд дегрезларига буюруб, чўёндин икки дона қора 
туп қуйдуруб Хўқанд дарвозаси тўпхонасиға, русиялар муқо- 
билига қўйулган эди. Русиялар отган тўпнинг ўқи ўшал икки 
дона тўпнинг бирига тегиб, тўпнинг оғзини бузуб кетиб, тош- 
кандликлар бир ярим дона тўп илан русияларга жавоб бериб 
турдилар. Бу урушда русия солдатларидин бир неча нафар та- 
лаф бўлуб, мусулмониялардин Абдурасул закотчита тўпнинг 
ёрилган ўқ парчаси тегиб вафот бўлди. Икки тарафдин ортиқча 
талофат бўлмай, русиялар бу дафъа Тошканд йўлини ва қўрғо- 
нини имтиҳон қилиб кетдилар. Бу ҳодисот хабари Хўқандга ет- 
ганда, қипчоқ-қирғиз ва қорачопон саркардалари айтишибдур- 
лар, вақтики, Мулло Олимқули жаҳолат ва нотажрибалик илан 
Чимканд шахрида қозоқияларнинг энг улуғ даражадаги бийпа- 
ридин Бойзоқ додхоҳ ни ўлдурди, яъни тўпга қўйуб отдурди, бу 
ишнинг оқибатидин тамоми Дашти Қипчоқ элатиялар адоват 
ва душманлик қилиб, русияларни олдига бориб, аларга йўлбош- 
чи ва ёрдамчи бўлуб, Чимкандни русиялар олмоғига сабаб 
бўлди. Балки ўшал қозоқиялар русияларни Тошкандга ҳам 
олиб келсалар ажаб эмас. Ҳаммаси Мулло Олимқулини машъ- 
ум тажрибасизлиги ва худрайлигидин бўлди деб, ҳаммалари 
Мулло Олимқулидин юз ўгурмоқ бўлуб, яна ўз ораларида ан­
диша қилишибдурким, душман ғалаба қилиб тургон вақтда 

Download 26.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling