келди. Бу сафарда кўп одамлар қул, осқ, қулоқ ва бурунларини
совуққа олдуруб келдилар. Мулло Олимқули бир неча кун Тош-
кандда туруб, Чимкандга русияларга муқобил барча тўп, тупхо-
на, аслаҳаларини тайёрлаб қуйуб, Мирзо Аҳмад қўшбегит Чим
кандга ҳоким ва сараскар қилиб, ўзи қушунлари илан Хўқандга
жунаб кетди. Бир неча кундин кейин Хўқандга хабар етшцди-
ким, генерал Чернайуф бошлуқ русия аскарлари Чимканд шаҳ-
рини олиб, андин Тошканд тарафига қўшун тортиб келиб, бир
неча кун Тошкандни муҳосара айлаб, бир неча русиялардин та
лаф бўлуб, Чимканд тарафига цайтиб кетди. Русиялар янадин
қўшун тортиб, Тошканд устига келмоқ қасдидадур деб. Дар^а-
қиқат, русиялар Чимкандга ҳужум қилганда Хўқанд ва Тошкан
ддин йиғиб олиб борган туп, тупхона ва куп ададлик аскарга
бош сардор бўлуб борган Мирзо Аҳмад қўшбеги русиялар илан
бирор дақиқа уруш қилолмай, ҳамма асбоб аслаҳани Чимканд-
да русияларга ташлаб, узи бир от, бир қамчин илан Чимканддин
танҳо қочиб чиқиб, андак одам илан Тошкандга келган эди. Бир
неча кундин кейин Русия аскарлари Тошканд устига келиб, дафь-
атан Хўқанд дарвозасидин ҳужум қила бошладилар. Ўшал вақ-
тда Тошканд шаҳрининг тамоми атрофини айлантуруб, бино
қилинган қалин ва баланд қурғони ташкари атрофида ўр қазил-
ган ва ўн икки дарвозаси бор эди. Чунончи, Хўқанд дарвоза,
Кошғар дарвоза, Лабзак дарвоза, Тахтапул дарвоза, Қорасарой
дарвоза, Сагбон дарвоза, Чиғатой дарвоза, Кўкча дарвоза, Са
марканд дарвоза, Камолон, Беш- ёғоч, Қуймас дарвозаси экан.
Бу дарвозалардин Хўқанд ва Қуймас дарвозалари Тошканд ҳоки-
ми турадурган ўрдага яқин ва мутассил эди. Ўшал кунларда,
Do'stlaringiz bilan baham: |