рини ҳамроҳ айлаб, Чимканд шаҳрига борибдур, ул тарафдин
русиялар Чимканд яқинида Оқариғ мавзейига келиб қўнуб ёт
ган экан, икки лашкар Оқариғ мавзейида муқобил бўлуб, уру-
шуб, бу урушда Абдуллоҳ понсодбоши ва бир неча йигитлар
шаҳид бўлубдурлар. Ул кун уруш бўлуб эртаси икки лашкар
орқага қайтмоқ бўлганда русияларга Авлиёота қўшуни келиб
қўшулуб, ионат еткуруб, янадин русия аскари эски Чимканд
мавзейига яқинроқ келиб қўнубдур. Русияларнинг яқинлашга-
нини кўруб Мулло Олимқули уруш тадбирларидин бехабарона
ҳамма лашкарларни пиёда айлаб, русияларга муқобил қилиб,
ҳаммаларининг тийру тўфангларини русия қўшунига рўбарў ай
лаб югиртурубдур. Ўқ етадургон масофага яқинлашган вақтда
русия аскарлари бирдан милтиқ ва тўпларига ўқ берганда рўбарў
бўлган мусулмониялар баробар ерга йшршибдур. Ўқ тегиб ўлга-
ни ўлук ҳолатда, ажали стмай ўқ тегмагани ўлум ва^ми илан
ҚЎРҚуб, ўликлар илан қўшулуб йиқилибдур. Бу ҳодисани кўруб
Мулло Олимқули ўзининг иш билмас ва нодонлигига пушай-
мон қилиб, тарик қолганларни қайтмоқга амр қилиб, русиялар
ҳам аларнинг ўликларини йиғиб олмоқга ижозат берибдур. Бу
урушда кўп одам талаф бўлубдур. Мусулмония аскарлари Чим-
кандга дохил бўлгандин кейин русиялар Чимканд яхршига ке
либ, тўп ота бошлаб, шаҳар ичидин Жомадор ва ҳинду тўпчи-
лар тўп отиб жавоб бериб, ўшал куни кечаси билан яна ухла-
масдин шаҳарни муҳофаза қилибдурлар. Эртаси куни русиялар
Чимкандни ташлаб, Туркистога қайтиб кетибдур. Алар кетган-
дин кейин Мулло Олимқули бир неча кун Чимкандда туруб,
қозоқиянинг энг улуғ ва эътиборлик одамларидин Бойзоқ дод-
хоҳми тўпга бойлаб, отиб ўлдуруб, бир неча сартия ва элатия
Do'stlaringiz bilan baham: |