зотни Маҳрамда ва ё Хўқандда кўруб, узримизни баён қилмак
бизлардан лозим эди, вақтини ўткуздик, эмди ғазаб ва сиёса-
тингиз жўш уриб турганда бормоқга андишадамиз. Сиздан умид
ва илтимосимиз шулким, бул ердан иззати тамом илан қайтиб,
бизларнинг қаттиқ душманимиз бўлмиш Худоёрхонни ўзлари
илан биргалаштириб олиб кетиб, онинг ўрнига бошқа одамни
қўйсалар. Бизлар аҳволимизга лойиқ тортуғ ва пешкашлари-
миз илан кетларидин боруб, Марғилон ё Хўқандда остон бўсла-
рига манзур бўлсак». Элчини эъзоз-икром илан қайтарибдур-
лар. Ўшал вақтда қўшуннинг озуқ-овқат туғрисидин аҳволи
танг бўлуб, тоғу-тош орасида турмоқга бетоқат бўлганлик ва-
жҳидин қўшуннинг қайтмоғига амр бериб, Қорасувга келиб
қўнганда, қипчоқлар амир қўшуни қўчган Ўзгандга келиб
қўнубдурлар. Амир Қорасувдин кўчуб, қайси жойга қўнса, эр
таси қипчоқлар амир қўшуни кўчган жойга қўнар эди. Хулосаи
калом, амирнинг кетидин қипчоқлар келадиганини билиб, амир
тезлик илан Хўқандга дохил бўлубдур. Қипчоқ-қирғизлар амир
нинг тезлик илан жўнаб кетганини фаҳмлаб, алар ҳам Марғи-
лонга келиб кириб, шул жойдин тошкандлик Шодмонхўжа минг
бошини қипчоқлар Тошкандга ҳоким қилиб юборибдур. Ул ҳам
суръат илан йўл йуруб, Тошкандга келиб, Тошканд ва атроф-
жониб ҳукуматини таҳти тасарруфига олибдур. Амири Бухоро
қипчоқларни мусаххар қилолмай қайтиб, яна онинг узасига
Худоёрхонни ўзи илан бирга Бухорога олиб кетмоқ бўлгани
Хўқанд аҳолиларига душвор ва оғир келганини фаҳмлаб, бир
навъи қилиб, фуқароларни машғул айлаб, Тўрақўрғон қипчоқ-
лари илан урушамиз деб, Хўқанднинг Қипчоқ дарвозасидин
чиқиб, дарвозадин ташқарига қўнуб, ваҳима ғолиб бўлуб, бе-
Do'stlaringiz bilan baham: |