тарихнинг биринчи жилдини тамом қилдим. Худованди карим
қувват ва истеъдод ато қилса, иккинчи жилдига шуруъ қила-
миз.
Хўқанд хонлиги гарчанд би-л-кулли маҳь ва мунқариз бўлса
хам, тарих саҳифаларида ёдгор қолдурмак муддао илан бақад-
ри исгитоат баён қилинди. Мазкур хонлар асрида қандай мансаб
ва амаллар бор эканлигини ҳам ёзиб ўтмак фойдадин холи булмас
деб баён ва аён қилинадур.
Хўқанд хонликлари асрида жорий бўлуб турган ҳар хил
мансаблар, чунончи, биринчи
мингбоши
ва
мирилашкарлкк
ман-
саби. Бу мансаб военнуй минисгрлик қаторқца бўлуб, ондин бош-
қа ҳукуматнинг ҳамма ишиға мудохаласи, чунончи, хорижия,
дохилия ишларига тамом дахли бўладур. Иккинчи,
қўшбегипик
мансаби. Бу мансабдаги одамлар доимо хон ҳузурида маслаҳат-
чи қаторида туруб ва ёки бирор катта шаҳарга ҳокими би-л-ис-
тиқлол насб қилинадур. Учинчи,
парвоначи.
Бу мансабдаги зот
ҳам
қўшбеги
лавозимотини адо қиладур. Тўртинчи,
шиговул.
Бу
[мансабдаги] одам вазири илмиядек бўлуб,
қози, мударрис, аълам,
шайх ул-машойих
лар онинг кўрсатгани бўйинча тайин қилиниб,
буларнинг тафтишлари ^ам анга оиддур. Бешинчи,
ҳудайчи.
Бу
зот, хонга адютант ҳукмида бўлуб, хонга махсус бериладурган
аризага ва бўлак ишларга восита бўладур. Олтинчи,
тунқотир/
тущатор.
Бу мансабдаги одам хонни махсус ётадурган жойига
посбондек, кечаси доимо ухяамай хонни амрига мунтазир бўлуб
Do'stlaringiz bilan baham: |