даражада кейиндадур. Ва агар шул тариқа ғавфлат ва жаҳо-
латузра бўлсалар,янгитопиб турган қувваи молияларини ҳам
ғойиб этмакликларида шубҳа йўқ. Зероки салоҳлик ва низом-
лик муаллим ўн салдоти салоҳсиз ва таълимсиз юз одамни қўй
ҳуркутгандек ҳуркутуб қочирадур. Ҳунарлик ва белгилик то-
жирлар ва косиб аҳли санойиълар эски усул ила иш қиладурган
мусулмонларга охири ғалаба қилмоғи табиийдир. Бу аҳвол кўп
ерларда тажриба қилиниб кўрулгандир. Москов моллари жой-
дори адрас ва бошқа молларга ғалаба қилиб, фабрикадан чи-
қадурган ҳар хил моллари Туркистонниг жойдори устакорла-
рининг тўқуган молларига устун бўлгани, келадурган вақтда
аларнинг ғалабаларининг аломатидур. Чунончи, мусулмония
асрида мусулмон устакорлари тўқуйдурган қалами, олача, пар-
паша, самсама, бўз деган матоларни Русия фабрикаларидин
келадурган матоларга қиёс қилиб, ҳеч ким олмайдурган бўлди.
Шул сабабдин ул косиблар касбларини ташлаб мардикорлик
касбига мубтало бўлуб қолдилар.
А ҳли
ақл ва аҳли ҳамият
келадурган аҳволни келмасдин илгари (иложи воқеа қабл аз
вуқуъ дегандек), фикр ва мулоҳаза этмак керак, бало воқеъ
бўлгандин кейин фурсат қолар ё қолмас. Фатви замон фатви
макон даражасидадур. Мактаб ва мадрасаларимизда илм таҳ-
сил қилинур, маориф ва камолотдин дарс йўкдур. Илму фунун
ва жуғрофияйи оламдин хабари булмаган энг олим ва мудар-
рис домламиз ўз ^овлилари орқасидаги дунёда нима вофгь
бўлганлигидин хабарлари йўқдур.
Ҳар он кирме, ки жойи ў камин аст,
Замину осмони ў ҳамин асг.
[Пинҳон тешикда яшаётган қурт учун,
Ер ҳам, осмон ҳам шу яшаётган жойидир].
Do'stlaringiz bilan baham: |