Хоразмда катта ихтилол ва ифгироқ пайдо бўлуб, туркмания тои-
фаси Ота мурод ном ва қорақалфоқ жамоаси Жорлиқ
тура
ном
зотларни тақдим ва таъзим ила аларга хон исмини итлоқ қилди-
лар. Бу ихтилол Хўқавд ҳодиса ва воқеаси ва онда пайдо булган
можароларга вобаста бўлуб, гуёки, жаро^атга туз сепган масал-
л щ
за воли мулку давлатга сабаб булди. Ундин кейин мақтул хон
нинг амакибаччаларвдин Абдуллоххон ибн Қутлуғмурод ибн Аваз
иноқ,
ондин кейин Саййидаҳмадхон ибн Муҳаммадраҳимхон ибн
Аваз
иноқш
хон кўтарилди. Ёши улғайган мукаййифоти маъжун-
га мубтало эди. 1281-нчи/1864йилҳижрийда вафот этди.
Ундин кейин ўғли Муҳаммадраҳимхон Хивага хон бўлгандин
кейин 1291-нчи/1873-74йил санаи ҳижрийда Русия аскари Хоразм-
га бориб, Ҳазорасбни истило қилиб, Хивага йигирма ча^ирим ма-
софа яқин борғонда хоннинг акобирларидин Элтузар
иноқ
ту^фа ва
^адялари бирлан исгикболга чиқдилар. Иккинчи тарафдин Ўрун-
бург аскари етушуб, шахарга занбараклар ота бошлади. Аҳоли
ҳам уларга муқобил бўлушуб, ичкарвдин мудофаа қила бошлаган-
да хон уларни манъ қилғонида сўзи нуфуз килмай, шул фурсатда
хоннинг мухолифлари вактни ғанимат билиб, хоннинг биродари
Отажон тўрани хон кўтардилар. Муҳаммадраҳимхон Хивадин чи
киб, ямут тоифаси тарафига мутаважжиҳ бўлди. Русия аскарининг
сардори Хивага уч чакирим келганда янги хоннинг бобоси ва Му-
ҳаммадниёз
девонбеги
бирла исгиқболга чиқдилар. Ўшал йил ўн
учунчи рабби I, йигирма тўққуз жавзода/30 апрель 1874 йили руси
ялар Хивага дохил бўлуб, янги хонни ва унинг соҳиби машварати
Муҳаммадмурод
девонбегкн
Do'stlaringiz bilan baham: |