Total commander


Download 192.5 Kb.
bet3/5
Sana22.04.2023
Hajmi192.5 Kb.
#1378701
TuriПрограма
1   2   3   4   5
Bog'liq
4-мавзу TOTAL COMMANDER дастури

TOTAL COMMANDER менюсида ишлаш
TOTAL COMMANDER менюсига кириш учун F9 тугмасини босиш кифоя. Натижада экраннинг юқори қаторида бирор банд ажратилган ҳолда Left (Левая), Files (Файл), Commands (Командў), Options, Right (Правая) бандлари пайдо бўлади: К

еракли банд ва тугмалари ёрдамида танланади ва «Enter» тугмаси босилади. Йўналиш тугмалари ёрдамида меню ости буйруқлари танланиб, «Enter» тугмасини босиш ёрдамида мазкур буйруқлардан бирини бажариш мумкин.
Менюнинг Чап (Левая) қисмига мурожаат этилганда, экранда иккиламчи дарча ҳосил бўлади. Бу дарча бандларида файлларнинг қисқа номи ва қўшимчаси, тўла номи ва қўшимчаси, ҳажми, ёзилган санаси, вақти, кўриниши, хотирада файллар ва каталоглар банд қилган ҳажм, каталогларнинг жойлашишини аниқлаш, ҳар бир каталогда жойлашган файллар сони ва хотирада ҳосил қилган умумий ҳажмини аниқлаш каби вазифалар амалга оширилади. Бундан ташқари, файлларнинг номлари ва қўшимчаларини алифбо бўйича, ҳажм катталиклари ва ёзилган санаси бўйича тартибга солиш мумкин.
Бунинг учун керакли бандларга мурожаат қилиб, TOTAL COMMANDER жадвалларининг ўнг ёки чап қисмида тегишли маълумотларни ҳосил қилиш мумкин.
Команды қисмининг бандларидан фойдаланиб, каталогларни ва файлларни ахтариш, экранда сатрлар сонини кўпайтириш ёки камайтириш, фойдаланилаётган компьютер тизимининг имкониятлари ҳақида маълумот олиш мумкин. Масалан, фойдаланувчи учун зарур бўлган файлни тез топиш учун Поиск қисмига мурожаат қилинганда, экранда иккиламчи дарча ҳосил

бўлиб, у ерда Найти файл сатрига изланаётган файлнинг номи ёзилади ва «Enter» тугмаси босилади.


Бу қисмнинг иккинчи гуруҳ бандларида жадваллар ўрнини алмаштириш, олиб ташлаш, солиштириш, мослаштириш каби амалларни бажариш мумкин.
Компьютердан фойдаланувчи иш жараёнида баъзи файлларга мунтазам мурожаат қилиши мумкин. Бу ишни осонлаштириш учун ўрганилаётган қисмнинг тўртинчи гуруҳида Фойдаланувчининг менюси (Меню пользователя) банди мавжуд.
Файлларнинг қўшимчалари устида қайта ишлаш учун қўшимчалар муҳаррири келтирилган.
Команды қисмининг охирги банди конфигурация деб аталиб, бу ерда TOTAL COMMANDER конфигурациясини ташкил қилиш мумкин.


TOTAL COMMANDER дарчаси ва унинг устида амаллар
TOTAL COMMANDER дарчасида дискдаги каталог ва файллар мундарижаси, дискдаги каталоглар дарахти, диск ва каталог ҳақида маълумот, файл мазмуни, ажратиб кўрсатилган файл сони ва ҳажми, архивланган файллар мундарижаси ва яна бир қатор маълумотлар акс этади. Экрандаги TOTAL COMMANDER нинг бир дарчаси ҳамма вақт фаоллашган, иккинчиси фаоллашмаган, фаоллашган панел мавзуси алоҳида ажратилган бўлади. TOTAL COMMANDER даги барча ҳаракатлар одатда фаоллашган дарчада бажарилади. Дарчаларда бажарилиши мумкин бўлган амаллар рўйхати 1–жадвалда келтирилган. Бир дарчадан иккинчисига ўтиш учун «ТАВ» тугмаси босилади.
1 – жадвал


Тугмалар
Вазифаси

1.
«CtrlU»
Дарча ўрнини алмаштириш

2.
«CtrlB»
Экраннинг қуйи сатридаги эслатмалар қаторини олиб ташлаш ёки ўрнатиш

3.


Download 192.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling