Товар-хом ашё биржасида нархлар котировкасининг тренд моделларини ҳисоблаш
Download 25.32 Kb.
|
Мустакил иш 1(3)
МУСТАКИЛ ИШ МАВЗУЛАРИ Товар-хом ашё биржасида нархлар котировкасининг тренд моделларини ҳисоблаш. Рақобат муҳитини таҳлил қилиш асосида фирманинг истиқболдаги ривожланишини прогнозлаш (алоҳида товарлар ва фирмалар мисолида). Жавоблар
Ушбу фикрларга кўра айрим товарларни биржа савдоларига қўйилишида эълоннинг 1 кун аввал берилиши нархларнинг манипуляциясига олиб келади, тузилган битимларни бекор қилиниши ва бажарилиши бўйича келиб чиққан низоларни кўриб чиқиш тартиби фақатгина сотувчи-корхоналарнинг манфаатларига хизмат қилади. Шуни таъкидлаш жоизки, юқорида қайд этилган фикр-мулоҳазаларда биржадаги маълум бир товарни сотилишида нархларни манипуляцияси, ғайриқонуний харакатлар ёки бошқа салбий оқибатларни келтириб чиқарган бирон бир аниқ мисол ёки факт келтирилмаган. Шу муносабат билан қуйидагиларни маълум қиламиз. Биринчидан, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ўзининг фаолияти давомида шаффофлик ва ошкорлик тамойилларига тўла риоя қилади. Биржа савдо иштирокчилари ёки исталган шахс биржа савдоларига қўйиладиган товарлар тўғрисида батафсил маълумотларга биржанинг uzex.uz расмий вебсайти орқали эга бўлиши мумкин. Бунинг учун биржа вебсайтининг “Товарларни савдоларга қўйиш жадваллари” (http://uzex.uz/uz/pages/market-tables) бўлимига ташриф буюришнинг ўзи кифоя. Вебсайтда ҳар бир сотувчи-корхонанинг ҳар бир товари бўйича ва ойлар кесимида биржа савдоларига кунма-кун қўйладиган товар ҳажмлари тўғрисида маълумотлар мавжуд. Бундан ташқари, брокерлар биржа савдолари жараёнида бозордаги ҳолатдан тўғридан-тўғри реал вақт тарзида хабардор бўлишади. Электрон савдолар якунлангандан сўнг эса товарлар бўйича шаклланган котировкалар (биржа нархлари) биржанинг расмий вебсайти (uzex.uz), ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади. Шу жумладан, биржанинг «UZEX хабарлари» телевизион дастурида биржада содир бўлган сўнгги ўзгаришлар ва янгиликлар, биржа котировкалари, ўтган давр учун биржа фаолиятининг сарҳисоби, ҳамда товар сегментлари бўйича таҳлилий маълумотлар эфирга узатилади. Давлат харидлари йўналишида шаффофлик, сўнгги пайтларда журналист ва блогерларнинг диққат марказида бўлган xarid.uz давлат харидлари махсус ахборот портали орқали таъминланади. Порталда давлат харидлари тўғрисида барча маълумотлар, шу жумладан, ўтказилган харидларнинг натижалари жойлаштирилади ҳамда давлат харидлари бўйича онлайн-савдолар ўтказилади. Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси эса ушбу порталнинг оператори ҳисобланади. Download 25.32 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling