Товарларни таснифлаш


Download 0.93 Mb.
bet6/75
Sana28.02.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1236184
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   75
Bog'liq
Товарларни кимёвий таркиби асосида синфлаш ва с

8-модда.
Кенгашнинг роли.
1. Кенгаш Уйғунлашган тизим бўйича Қўмита томонидан ишлаб чиқилган мазкур Конвенцияга тузатишлар киритишга доир таклифларни кўриб чиқади ва агар Конвенциянинг Келишувчи Томони саналган Кенгашнинг бирок бир аъзоси, таклифларнинг барчаси ёки бир қисми Қўмитага такроран кўриб чиқиш учун юборилишини талаб қилмаса, уларни, 16-моддада назарда тутилган тартибга мувофиқ, Келишувчи Томонларга тавсия қилади.
2. Уйғунлашган тизим шарҳигаа тааллуқли бўлган тушунтиришлар, классификациялар тамойиллари ва бошқа тавсиялар, шунингдек Уйғунлашган тизим бўйича Қўмита сессияси давомида тайёрланган ва 7-модданинг 1-бандига мос бўлган ва Уйғунлашган тизимни қўллаш ва бир хилда шарҳлашга доир таклифлар, агар сессия тугаганидан сўнг икки ой муддат ичида Конвенциянинг Келишувчи Томонларидан бири Бош Котибга бу масалани Кенгашда кўриб чиқиш ҳақида хабар бермаса, Кенгаш томонидан тасдиқланган ҳисобланади.
3. Кўриб чиқиш учун, мазкур модданинг 2-бандига асосан бирон бир масала Кенгашга киритилса, агар Конвенциянинг Келишувчи Томони бўлган Кенгаш аъзоларидан бири бу масалани бутунлай ёки қисман Қўмитага қайта кўриб чиқиш учун юборишни талаб қилмаса, Кенгаш кўрсатилган тушунтиришлар, классификация тамойиллари ва бошқа тавсияларни тасдиқлайди.
9-модда.
Божхона божи ставкалари.
Мазкур Конвенцияга кўра, Келишувчи Томонлар божхона божи ставкалари хақида, ўз зиммаларига ҳеч қандай мажбуриятларни олмайдилар.


10- модда.
Томонларни келиштириш.
1. Келишувчи Томонлар тарафидан мазкур Конвенция бандларини талқин қилиш ёки қўллаш бўйича пайдо бўлиши мумкин бўлган тушунмовчиликлар иложи борича музокаралар ёрдамида ҳал этилади.
2. Бундай йўл билан ҳал этилмаган масалалар иштирокчилар томонидан Уйғунлашган тизим бўйича Қўмитага юборилади. Қўмита масалаларни кўриб чиқиб, уларни ҳал қилишга доир тавсиялар беради.
3. Агар юқоридаги муаммолар Қўмита томонидан ҳам ҳал этилмаса, унда Қўмита уларни Кенгашга юборади. Кенгаш Конвенциянинг Кенгашни тузиш ҳақидаги 3-моддаси е-бандига асосан ўз тавсияларини беради.
4. Келишувчи Томонлар Қўмита ёки Кенгаш берган тавсияларнинг бажарилиши ўзлари учун мажбурий эканлиги ҳақида олдиндан келишиб олган бўлишлари керак.



Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling