Товарларни таснифлаш


Download 0.93 Mb.
bet1/75
Sana28.02.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1236184
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   75
Bog'liq
Товарларни кимёвий таркиби асосида синфлаш ва с


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ КИМЁ ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ
МЕНЕЖМЕНТ ВА КАСБ ТАЪЛИМ” ФАКУЛТЕТИ
МАҲСУЛОТ СИФАТИ МЕНЕЖМЕНТИ” КАФЕДРАСИ


«ТОВАРЛАРНИ КИМЁВИЙ ТАРКИБИ АСОСИДА СИНФЛАШ ВА СЕРТИФИКАТЛАШ»
фанидан


МАЪРУЗАЛАР МАТНИ


Тошкент – 2011
1-МАВЗУ: УЙҒУНЛАШГАН ТИЗИМНИНГ ЯРАТИЛИШ
ТАРИХИ.

Халқаро ташқи савдо фаолиятида товарларни кимёвий таркиби асосида синфлаш ва уларга УТга хос код рақами берилишининг халқаро амалиётда қўлланилиши айрим хусусиятларга эга.


Уйғунлашган тизимнинг яратилиши узоқ тарихга эга бўлиб, буни барча божхона ходимлари ва ТИФ иштирокчилари билишлари зарур.
ХIХ аср ўрталарида саноат, фан ва техниканинг ривожланиши натижасида ташқи савдо ҳам ривожланди. Товарларнинг халқаро савдодаги ҳаракати ортиб борди, натижада турли-туман товарлар божхона назоратини амалга оширишда бир қатор муаммолар пайдо бўлди. Бу ташқи савдо билан шуғулланувчи мамлакатлар олдига, божхона мақсадлари учун товарни тартибга келтириш, уларни номлаш ва товарлар номенклатурасини ишлаб чиқиш зарурлигини кўрсатди.
Биринчи марта 1853 йилда халқаро статистлар Конгрессида ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатурасини ишлаб чиқиш ва у барча товарларни ўз ичига олиши ҳақида таклифлар киритилди.
1890 йилда Парижда бўлиб ўтган Халқаро конгрессда ҳам товарлар номеклатурасини қабул қилиш масаласи кўрилди.
ХХ аср бўсағасида фан-техниканинг тезлик билан ўсиши бу муаммони тезроқ ҳал этиш масаласини кун тартибига қўйди.
Биринчи - халқаро конгрессдан 60 йил ўтганидан кейин, 1913 йил 31 декабрда Брюссель Конвенциясида, 29 та давлат иштирокчилари томонидан Брюссель товар номенклатураси (БТН) қабул қилинди.
Биринчи БТН 5 та бўлим, 186 та товар позициясидан иборат эди.
Бу БТН барча давлатларнинг манфаатларини ҳимоя қилмаганлиги ва унга барча товарлар киритилмаганлиги сабабли кўпгина давлатлар томонидан қабул қилинмади ҳамда янги ТН ишлаб чиқиш борасида ишлар давом этди.
1950 йилда Божхона ҳамкорлиги Иттифоқи–СТС (Совет таможенного сотрудничества) бу масалани ҳал қилишга киришди ва Уйғунлашган товар номенклатурасини ишлаб чиқиш борасида қатор давлатларнинг ҳамкорлигини бирлаштирди ҳамда илмий изланиш натижаларини умумлаштирди. Товарларнинг код рақамини аниқлаш ва уларни классификациялашнинг уйғунлашган тизимини ишлаб чиқишга асос қилиниб биринчи БТН қабул қилинди, шунингдек қуйидаги номеклатуралардан фойдаланилди:
- БМТ нинг Халқаро савдо стандарти классификацияси (СМТКООН).
-Лотин Америкаси эркин савдо товар номенклатураси (ТН-ЛАСТ)
-Япония, Канада ва АҚШнинг божхона-тариф номенклатураси.
Ниҳоят, кўп изланишлардан сўнг, 1981 йилда Уйғунлашган тизим (УТ) номенклатураси ишлаб чиқилди ва 1983 йил 14 июндан бошлаб УТ бўйича халқаро Конвенция қабул қилинди. (илова қилинади)
Товарларни УТ-бўйича кодлаш Халқаро конвенцияси – товарларни бўлим, гуруҳ, позиция ва субпозицияларга ажратиб, уларга код рақами берилган ҳамда товарларни ТИФ ТН асосида синфлаш қоидалари келтирилган номенклатурадир.
Божхона тариф номенклатураси-шартнома тузувчилар томонидан товарларни олиб келишда божхона божларини ундиришда қўлланиладиган номенклатура.
Статистик номенклатура-шартнома тузувчилар томонидан товар олиб келинганлиги ва олиб чиқиб кетилганлиги ҳақидаги статистик маълумотлар йиғиладиган номенклатура.
Тариф-статистикаси бирлашган номенклатураси дейилганда, олиб келинган товарлар декларацияси тўғрисидаги бож тарифи ва статистик маълумотлар номенклатураси тушунилади.
Бутун жаҳон божхона (БЖТ) ташкилотида УТ бўйича қўмита фаолият кўрсатади, бу қўмитада конвенцияга аъзо давлатларнинг вакиллари иштирок этади. Қўмита 1 йилда камида 2 марта йиғилиб, конвенцияга аъзо давлатларда УТ талабларининг амалда қўлланишини назорат қилади ва ривожланаётган давлатларга амалий ёрдам беради. Товарларни синфлаш юзасидан пайдо бўлган муаммоларни ечишда амалий тавсиялар беради. УТ га қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритади.
1987 йилнинг охиригача 53 та давлат, жумладан, собиқ Совет Иттифоқи ҳам ушбу конвенцияни қабул қилди. 1988 йилнинг январ ойидан бошлаб, товарларни УТ бўйича аниқлаш ва кодлаштиришнинг халқаро Конвенцияси кучга кирди.
Конвенция талабига кўра, Уйғунлашган тизим структураси ўзгартирилмасдан қабул қилиниши, шунингдек 6-та рақамдан иборат товарлар классификацияси ва кодлари ҳам ўзгартирилмаслиги таъкидланган.
Конвенцияга аъзо ҳар бир давлат УТ асосида ўзининг ТНни ишлаб чиқиши ва амалда қўллаши лозим. Шунингдек, товарларнинг код рақамларини аниқлашда 6 рақамдан кейин, ўз давлатлари статистикаси ва божхона мақсадларини кўзлаб, хоҳлаганича рақамлар қўшиши мумкинлиги эътироф этилган. Шунга кўра, РФ-10, АҚШ-11, Канада-10, Хиндистон ва Европа Иттифоқи мамлакатлари-8, МДҲ ва Ўзбекистон 9-хонали рақамгача ўз ТНни ишлаб чиққан. Ривожланаётган давлатларга 6 рақамдан иборат ТНни ишлатишга рухсат этилган.
Собиқ Совет Иттифоқида УТ асосида ТНни ишлаб чиқишга ҳаракат бошлангандан кейин, пировардида УТ асосида Европа божхона ҳамкорлиги томонидан ишлаб чиқилган, 8 рақамдан иборат бўлган ТН (КН ЕС) асос сифатида қабул қилинди ва унга битта «0» қўшиб, 9 рақамдан иборат ТИФ ТН расман 1991 йилнинг январ ойида қабул қилинди. Аслида бу ТИФ ТН амалда тажриба тариқасида 1989 йилдан бошлаб божхона мақсадларида ишлатила бошланган эди.
Ўзбекистон Республикасининг товар номенклатураси ҳам бутун дунё амалиётида қўлланилаётган Уйғунлашган тизимга асосланган. Ўзбекистон Республикасида расман 1993 йилда фақат хорижий давлатлар учун, 1994 йилнинг 1 январидан бошлаб эса, барча давлатлар учун БЮД юритилди ва ТИФ ТН амалда қўлланила бошланди.
Дастлаб, ТИФ ТН нинг 1992-1993 йилларда Москвада нашр этилган, Россия Федерацияси Давлат божхона қўмитаси томонидан амалга киритилган товар номенклатурасидан фойдаланилди.
1995 йилда ДБҚнинг Марказий божхона экспертиза лабораторияси, шунингдек етакчи ДБҚ бошқармаларнинг тажрибали мутахассислари томонидан Ўзбекистон Республикасида миллий товарлар номенклатурасини ишлаб чиқиш устида иш олиб борилди. Мазкур миллий ТН, тегишли вазирликлардан ижобий хулосалар олингандан сўнг, 1996 йилда унинг дастлабки нусхалари чоп этилди. Бу ТНга Ўзбекистон иқтисодиётида муҳим бўлган 200дан ортиқ (улардан баъзилари-эндемик) товарлар киритилиб, уларга халқаро код рақамлари белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 2 февралдаги 66-сонли қарорига мувофиқ Ташқи иқтисодий фаолиятга доир товарлар номенклатурасининг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги учун Россия Федерацияси Давлат божхона қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган УТ 1996 йилги таҳрири (версия 1996 года) асосида, Ўзбекистон Республикасининг ТИФ ТН ишлаб чиқилди ва у 2001 йил март ойидан амалга киритилди.
МДҲ давлатларининг ТИФ ТНси 1995 йил 3 ноябрда Москва шаҳрида қабул қилинган ва 1996 йилдан амалга киритилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 31 майдаги «Импорт божларини унификация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги 189-сонли қарори, ҳамда Ўзбекистон Республикаси ДБҚнинг 2002 йил 12 июндаги 235-сонли буйруғи билан 2002 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикасида товарларни таснифлаш ва кодлаштиришнинг Уйғунлашган тизимига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар (УТ 2002 йил версияси) билан ТИФ ТН қўлланилиши белгиланди.
ББТнинг УТ қўмитаси тамонидан (УТнинг 2007 йил версияси) ишлаб чиқилди ва 2007 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилди.

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling