Трансакция ва трансформация харажатлари ҳамда уларни таҳлил қилишга ёндашувлар


Ресурсларни инвестициялашнинг анъанавий соҳаларидан янги институтларни барпо этишга йўналтириш


Download 71.22 Kb.
bet5/5
Sana23.12.2022
Hajmi71.22 Kb.
#1048793
1   2   3   4   5
Bog'liq
inserut04 1

Ресурсларни инвестициялашнинг анъанавий соҳаларидан янги институтларни барпо этишга йўналтириш. Эски хўжалик механизмини тугатиш, нархни шакллантириш ва солиқ солишнинг янги усулларига ўтиш, хусусийлаштириш механизмларини яратиш, молия ва банк тизимини тубдан ўзгартириш – ресурсларни инвестициялашнинг анъанавий соҳаларидан четлаштириш билан боғлиқ.

  • Қайта ташкил қилиш харажатлари. Унинг икки жиҳатини фарқлаш лозим. Биринчидан, ислоҳотлар жараёнида эски тизимнинг бузилиши янги тизимнинг самарадорлиги намоён бўлгунга қадар юз беради. Бозорни эгаллаб олиш бўйича қатъий курашда иштирок этувчи кўп сонли иқтисодиёт субъекттларининг фақатгина бир қисми ўз лойиҳаларини амалга оширади, натижада – жамият йўқотишларга дуч келади. Иккинчидан, мувозанатга томон ҳаракатланиш жараёнида турли субъектлар, шу жумладан давлатнинг ҳаракатлари ҳам уйғунлашмаганлиги. Ушбу жиҳат ислоҳотчилар томонидан етарлича баҳоланмаган ва бу ҳанузгача етарлича ўрганилмаган.

  • Ўтиш рентасини қайта тақсимлаш харажатлари. Буйруқбозлик тизимида жамиятдаги мавжуд ресурсларнинг қатъий тартибга солиниши алоҳида гуруҳлар учун имтиёзларнинг пайдо бўлишига олиб келди, бу рента даромади билан бир хил бўлади. Улгуржи ва чакана нархлар, шунингдек, ички ва жаҳон нархлари ўртасидаги фарқлар ҳисобидан олинган рентанинг катта қисми давлатга келиб тушиб, турли ижтимоий гуруҳлар ўртасида қайта тақсимланди, уларнинг кичик қисми эса амалдорлар ва хуфиёна бозор субъектлари томонига ўтди. Иқтисодиётнинг эркинлаштирилиши ушбу хилдаги рента даромадлари ва суиистеъмол қилиш имкониятларининг йўқолишига олиб келиши лозим.

    Трансформация харажатларининг турларини таҳлил қилиш ўтиш иқтисодиётига бўлган мамлакатларда уларнинг ўсиш механизмини тушунтириш имконини беради: институтларнинг дастлабки сифати қанча ёмон бўлса, уларни такомиллаштириш учун шунча кўп инвестициялар йўналтирилади; тизим мувозанатдан қанча йироқ бўлса, ўтиш жараёни шунча узоқ давом этади ва тугатиш йўқотишлари шунчалик кўп бўлади; мувозанатдан йироқлик ўтиш рентасини қайта тақсимлаш кўламларининг катталигини, демак у учун курашиш натижасида йўқотишлар катта бўлишини англатади. Таъкидлаш лозимки, ислоҳотлар харажатлари ва фойдаси аҳолининг турли гуруҳлари ўртасида нотенг тақсимланади, бу кўп жиҳатдан турли ижтимоий гуруҳларнинг ўзаро ҳамкорлигига боғлиқ трансформациялар динамикасида ўз аксини топади.

    АДАБИЁТЛАР




    1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги “2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни модернизация ва диверсификация қилиш ва таркибий ўзгартиришни таъминлашнинг дастурий чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4707-сонли Фармони. www.lex.uz4.03.2015

    2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 11 февралдаги (ПП-2298) “2015-2019 йилларда тайёр маҳсулотлар бутловчи қисмлар ва материалларни маҳаллийлаштириш Давлат дастури тўғрисида”ги Қарори. www.lex.uz11.02.2015

    3. Беркинов Б.Б. Институционал иқтисодиёт: Ўқув қўлланма. 2-нашр, қайта ишланган. – Т.: Иқтисодиёт, 2013. –28-35 б.

    4. Олейник А.Н. Институциональная экономика: Учебно-методическое пособие. М., 2008. -С 29-35.

    5. Лемещенко П. С. Институциональная экономика: Учеб.пособие. – Мн.: ООО «ФУАинформ», 2003. – 29-54 С.

    6. Красс М.С. Математика в экономике. Математические методы и модели. Учебник. –М.: Финансы и статистика, 2007. – 544 с.

    7. http://www.jstor.org/stable/2564954

    8. http://www.jstor.org/page/info/about/policies/terms.jsp.

    9. http://www.jstor.org/action/showPublisher?publisherCode=aea.

    10. http://www.jstor.org

    11. www.weforum.org/ger

    12. www.oecd.org/publishing



    1 Коуз Р. Фирма, рынок и право. – М.: Дело ЛТД, 1993, 8-9 б.

    2 Уильямсон О.И. Экономические институты капитализма: фирмы, рынки, «отношенческая контрактация». – СПб.: Лениздат, CEV Press, 1966, с. 640-641.

    Download 71.22 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling