Тренинг шамсиддинов Ботиржон Нуриддинович Андижон 2023 Кириш


ГУРУҲНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЁКИ ЙИҒИШ БОСҚИЧИ


Download 0.58 Mb.
bet4/56
Sana22.06.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1646540
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56
Bog'liq
Шамсиддинов ТРЕНИНГ

ГУРУҲНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЁКИ ЙИҒИШ БОСҚИЧИ



Гуруҳни ташкил қилиш босқичи.
Гуруҳни ташкил этиш босқичи – тренинг гуруҳини, яъни тренингда иштирок этувчилар гуруҳини йиғишга қаратилган босқичдир. Гуруҳни ташкил этиш босқичида қуйидаги муҳим жиҳатларга эътибор бериш керак:
Аввало, тренингда қатнашиш истагини билдирган ҳар бир иштирокчи билан тренер ёки унинг гуруҳда бирга ишлашга мўлжаллаган шериги индивидуал сухбат олиб бориши лозим. Бу суҳбатдан мақсад гуруҳнинг ҳар бир аъзосининг мотивини аниқлаш орқали гуруҳ мотивациясини аниқлашдан иборатдир. Бу суҳбатда иштирокчига асосан қуйидаги саволлар билан мурожаат қилинади. Сизда, оилавий (ота-онангиз, турмуш ўртоғингиз, фарзандингиз ёки бошқалар билан) ёки ишда (раҳбар ёки ҳамкасбларингиз билан) қанақадир муаммо борми? Тренингда иштирок этишга сизни нима мажбур қиляпти? Тренингдан нима кутяпсиз? Тренинг сизга нима беради деб ўйлайсиз?
Бундан ташқари иштирокчининг индивидуал писихологик хусусиятларини аниқлаш мақсадида психологик методикалардан (Кеттел, Люшер тести, СНД - Субъектив назорат даражасини аниқлаш методикаси ва шунга ўхшаш проектив тестлардан) фойдаланиш мумкин. Баъзи ҳолларда (агар иштирокчиларнинг психикаси ва хулқида жиддий ўзгариш борлиги сезилса) ММПИ сўровномасининг мослаштирилган вариантларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Индивидуал суҳбат натижасида тренер гуруҳнинг ҳар бир аъзоси ҳақида маълум бир информацияга эга бўлиш билан бирга, гуруҳнинг умумий аҳволи ҳақида ҳам тасаввурга эга бўлади. Бу маълумотлар унга гуруҳнинг муаммоси юзасидан ўтказиладиган тренинг дастурини тузишда катта аҳамиятга эга бўлади.
Индивидал суҳбат охирида тренер иложи борича бўлажак иштирокчининг "Мен ҳақимда нима дея оласиз", "Тест натижаси қанақа чиқди" деган саволларига жавоб беришдан қочишга ҳаракат қилиши лозим. Чунки бундай маълумотларнинг иштирокчи ҳукмига ҳавола этилиши иштирокчида турли ўзгаришларни юзага келтириши мумкин.


Тренингни ташкил этишда мухим жиҳатлар.

Гуруҳни ташкил этиш босқичида асосий жиҳатлардан бири сифатида тренингни ташкил этишнинг муҳим жиҳатларини таъкидлаб ўтиш керак бўлади. Тренингни ташкил этишнинг муҳим жиҳатлари сифатида қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ:



Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling