Тренинг шамсиддинов Ботиржон Нуриддинович Андижон 2023 Кириш


* Фикрни биринчи шахс томонидан баён этиш


Download 0.58 Mb.
bet8/56
Sana22.06.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1646540
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   56
Bog'liq
Шамсиддинов ТРЕНИНГ

* Фикрни биринчи шахс томонидан баён этиш. Бунда доимо мулоҳазалар "Менимча...", "Менинг фикримча...", "Менинг ўйлашимча..." қабилида баён этилиши мақсадга мувофиқлиги уқтирилиши керак.
* "Ягона микрофон". Бирор иштирокчи ўз фикрини гапираётганда, бошқалар унга диққат билан қулоқ солиши ва унинг гапини бўлмаслиги, бир-бирининг шахсини ҳурмат қилишлари лозим. Кимдир гапираётганида бошқа бировнинг унга қулоқ солмаслиги сўзловчининг шахсиятига тегиши ва у кейинги баҳсларда ўз муносабатини билдиришдан бош тортишига олиб келиши мумкин. Бу эса тренинг самарасига салбий таъсир кўрсатиши эҳтимолини келтириб чиқаради.
* "Семинарнинг бошидан охиригача қатнашиш". Бу норма иштирокчиларда масъулиятни вужудга келтириш учун зарур бўлган тамойилдир. Агар иштирокчилардан кимдир бирор кун, ҳатто бирор соат машғулотни қолдирадиган бўлса, бу нафақат унинг ўзи, балки гуруҳ учун ҳам, тренер учун ҳам машғулот эффектининг пасайишига олиб келади.
Умуман иштирокчилар бир-бирларига дўстона муносабатда бўлиши, бир-бирларининг ҳиссиётларини ҳурмат қилишлари керак. Агарда кетиши керак бўлиб қолса албатта бошловчини огоҳлантириши ва аксинча.
* "Ихтиёрийлик". Семинарда ўз мулоҳазаларини баён қилиш, мунозараларда, ўйин ва машқларда иштирок этишда ихтиёрийликни жорий қилиш муҳим аҳамиятга эга. Яъни жараёнларда иштирокчилар ихтиёрий иштирок этмасдан бири-бирига “мулозамат қилиши” вақтнинг йўқотилиши ва муҳитнинг бузилишига олиб келади.
* "Вақтни тежаш" ёки “Регламентга риоя қилш”. Гуруҳ иштирокчилари тренинг машғулоти давомида гапларини имкон қадар қисқа, лўнда ифодалаши, мавзу доирасидан четга чиқиб кетмаслиги лозим. Чунки гапни айлантиравериш, гапни узоқдан бошлаб олиб келиш, бир фикрни қайта-қайта такрорлайвериш каби ҳоллар гуруҳ иштирокчиларининг ғашига тегиши билан бирга тренингда энг қимматли бўлган вақтни бекорга сарфланишига олиб келади. Бу ҳам иштирокчиларнинг норозилигига ва улар орасида дўстона муҳитнинг бузилишига олиб келиши мумкин
* "Шахсни баҳоламаслик". Ҳар бир иштирокчи ўз фикр мулоҳазаларини, ҳиссиётларини баён қилиши мумкин, бироқ бунда бошловчи ва қолган иштирокчилар ҳикоядаги вазиятнигина муҳокама қилишлари ва сўзловчининг ўша пайтдаги хулк-атвори, хатти- ҳаракатини баҳолашдан қочишлари керак. Масалан, "ўша пайтда сиз жаҳлга берилмаслигингиз ёки бундай демаслигингиз керак эди" каби жумлаларнинг қўлланилиши иштирокчининг эътирозига сабаб бўлиши билан бирга қолган иштирокчилар ўз фикрларини ва муаммоларини баён этишда очиқ гапиришдан тортинишлари мумкин. Шунинг учун, “бунақа вазиятда мен бундай қилардим ёки деярдим” каби вариантларда сўзлашиш ёки фикрини билдириш сўралади.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling