Кутишларни аниқлаш босқичи.
Тренинг машғулотига келаётган ҳар бир иштирокчи ўз муаммоларининг ҳал бўлишини кутиб келиши сир эмас. Лекин гуруҳ аъзоларининг ҳар биридан тренингдан нималар кутаётганлигини сўраш тавсия этилади. Тренер уларнинг кутишларини билиб шунга қараб ўзининг дастурига ўзгартиришлар киритиши ва ишларини режалаштириши мумкин.
Кутишларни аниқлаш босқичида гуруҳ аъзолари айлана бўйлаб ўтирганлари ҳолда ўзларининг тренингдан нима кутаётганлигини, ўзини хавотирга солаётган ҳолатлар ёки уларга ёқмаётган жиҳатлар юзасидан эътирозларини айтиб чиқишлари сўралади. Тренер барча иштирокчиларнинг фикрларини, уларга баҳо бермасдан, муҳокама қилмасдан, ҳайрон бўлмасдан, ҳайрихоҳлик билан эшитиши ва ҳар бир иштирокчига ўз кутувини бошқалар билан баҳам кўргани учун миннатдорчилик билидириши лозим.
Мана шу жараёнлар тўлиқ бажариб бўлинганидан сўнггина гуруҳ ишлаш учун тайёр ҳисобланади ва тренер асосий машғулотларни бошлаши мумкин. Яъни ишни олиб бориш босқичига ўтиш мумкин булади.
6. ИШНИ ОЛИБ БОРИШ БОСҚИЧИ
Ишни олиб бориш босқичи – бу тренинг жараёнини ва машғулотларнинг қандай олиб борилиши, уларнинг турлари, тренинг жараёнида қўлланиладиган усуллардан иборатдир.
Тренинг турлари
Тренингларни қандай мақсадда ташкил этилишига қараб, асосан қуйидаги турларга бўлиш мумкин:
Турли хил психологик муаммолардан чиқиб кетиш учун кўникмалар ҳосил қилиш мақсадидаги тренинглар
Даволаш мақсадида ташкил этиладиган тренинглар
Бошқарув малакаларини шакллантирувчи тренинглар
Биринчи турдаги тренингни яна бир неча хилга ажратиш мумкин:
Шахслараро мулоқотчанлик кўникмаларини ҳосил қилиш учун ташкил этиладиган тренинглар.
Шахсни баркамоллаштиришга қаратилган тренинглар
Эмоционал ҳиссий зўриқишларни бартараф этиш билан боғлик тренинглар.
Танани янги хатти-ҳаракатларга ўргатиш учун тренинглар.
Буларни ҳар бирини алоҳида қараб чиқиладиган бўлса, қуйидаги маълумотларни бериш мумкин бўлади:
Do'stlaringiz bilan baham: |