Тренинг шамсиддинов Ботиржон Нуриддинович Андижон 2023 Кириш


Download 0.58 Mb.
bet12/56
Sana22.06.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1646540
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   56
Bog'liq
Шамсиддинов ТРЕНИНГ

I. Рақобат усули — мулоқот жараёнидаги бир томоннинг иккинчи томон устидан ҳукмронлигини намоён қилган ҳолда мулоқот вазиятини бошқаришга ва бутун жараённи ўз қўлига олишга ҳаракат қилишини англатади. Одатда, катта ёшлилар ва кичиклар ўртасида, раҳбар ва унга тобе ходим муносабатларида шундай манзарани кузатишимиз мумкин. Бунда биринчи томон ўз устунлигидан фойдалангани ҳолда иккинчисининг устидан ўз эркини намоён этади. Табиийки, мулоқотдан мулоқотга томон ўзини тобе деб ҳис этаётган одамда ички ноқулайлик ва зўриқишлар йиғилиб боради. Бундай ҳолатни психологик тил билан ифодаланганда “яширин низо йиғилиб боради” дейиш мумкин. Бу эса ўзаро муносабатларнинг кескинлашуви ва вақти келиб каттароқ низоларнинг пайдо бўлишига олиб келади.
II. Ён бериш — юқорида айтилган ҳолатга ўхшашроқ, бироқ ундан кўра фарқлироқ ҳолат ҳисобланади. Бунда шахс мулоқот жараёнида ён беришга мажбур эмас, лекин у ён беришга бурчлиман деб ҳисоблайди Бунда киши ўзидан ёши, мансаби, мавқеи жиҳатдан катта киши олдида ўз манфаат ва истакларини тўла ифода этолмай ўзини тобе ҳис этади. Агар юқоридаги мисолда тобелик ўзга киши тазйиқи остида вужудга келса, ён бериш позициясида шахс ўз ихтиёри билан шу хил муносабат тарафдори бўлади. Лекин маълум вақт ва натижалардан сўнг унда ички қониқмаслик ҳислари пайдо бўла бошлайди. Бундай қониқмаслик ҳислари ортиб бориши натижасида эса ён бераётган кишисига нисбатан ички норозилик келиб чиқади. Ён бериш инсонни пассивликка ундайди, унинг ички ташаббусини бўғиб қўяди ва эркинлигини чеклайди. Кўп жиҳатдан бу позиция ҳам муқаррар низоларга олиб келади.
III. Пассивлик — бирон масалани ҳал этиш лозим бўлган вазиятлардан шахснинг ўзини олиб қочиши, турли баҳоналар билан қарорни орқага суришини англатади. Кўпинча бу хил ҳаракат низоли вазиятларни ҳал этиш жараёнида намоён бўлиши мумкин. Айтиш мумкинки, пассивлик — низодан қочиш эмас, балки масалани узил- кесил ҳал этишдан қочишдир. Муаммони иссиғида ҳал қилиш керак, уни ҳал қилишни чўзиб юриш керак эмас. Чунки низони ҳал этишдан қочганимиз билан низо ўз-ўзидан ҳал бўлиб қолмайди. Бу ўринда ўқувчида "Келишмасдан қолган ёки орасида низо пайдо бўлган икки киши вақт ўтиши билан бир-бирини кечириб кетиши ҳам мумкин-ку, буни қандай тушуниш мумкин?" каби эътироз туғилиши ҳам мумкин. Бу эътироз ташқи томондан қараганда туғри, лекин психологик жиҳатдан тахлил қилинса, атрофдагилар назарида улар бир-бирини кечиргандек кўринсаларда, аслида маълум муддатгача бир-бирларига нисбатан ички норозилик ҳолатида қолаверадилар.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling