Шахслараро мулоқотчанлик кўникмаларини ҳосил қилиш учун ташкил этиладиган тренинглар.
Шахслараро мулоқотчанлик кўникмаларини ҳосил қилиш учун ташкил этиладиган тренингларнинг мақсади - мулоқот жараёнида вужудга келадиган низоли ва муаммоли вазиятларни ечишга ўргатишдан иборатдир.
Бу борада олиб борилган тренинглар иштирокчиларга нима беради?
Гуруҳ аъзоларининг ҳар бирида кузатувчанликнинг ошишига олиб келади;
Мулоқотга киришаётган шеригининг вербал ва новербал мулоқотидаги фарқни ажрата билишга ўргатади, яъни иштирокчилар мулоқотдаги шеригининг сўзлари билан мос келмаётган хатти-ҳаракати, ҳолати, имо-ишораларини ўқий билишга, уларни тахлил қилишга ўрганади;
Турли хил вазиятларда суҳбатдоши билан мулоқотга кириша олиш йўлларини эгаллашга ўргатади;
Низоли ва муаммоли вазиятларда хулк-атворини меъёрида ушлаб туришга ўргатади.
Мулоқот жараёнида бошқаларни, ўзини, шунингдек одамлар орасидаги муносабатларни яхшироқ тушунишга ўргатади.
Шахснинг ўз-ўзини англаш жараёнини тезлаштиради.
Ўзи ва суҳбатдошининг эмоционал ҳолатини солиштиришга, ўзидаги эмоционал зўриқишни пасайтиришга ўргатади.
Тренинг жараёнида тренер шахслараро муносабатларни яхшилаш учун мўлжалланган ўйин ва машқлар, бахс-мунозараларни таклиф этиши учун айнан мулоқот ҳақида, шунингдек бу борадаги психологик билимларга эга бўлиши талаб этилади. Шахслараро муносабатлар психологиянинг энг мураккаб ва асосий йўналиши бўлиб, буни билмасдан туриб тренинг жараёнини ташкил этиш ва унинг самарасини таъминлаш мумкин эмас.
Одатда ўзаро муносабатда бўлаётган одамлар — мулоқот иштирокчилари турли хил позициялардан келиб чиққан ҳолда ўзаро муносабатларда бўладилар. Бу позициялар кўп жиҳатдан мулоқот иштирокчиларининг ўзаро ҳолатига, мулоқот натижасига таъсир этади ва кейинги муносабатлар мазмунини ҳам белгилаб беради. Инсонлар ўзаро муносабатларда қандай позицияда туриб мулоқот ўрнатишларига қараб психологияда 5 хил муносабат типлари фарқланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |