Тренинг шамсиддинов Ботиржон Нуриддинович Андижон 2023 Кириш
Машқ усулида йўриқноманинг аҳамити
Download 0.58 Mb.
|
Шамсиддинов ТРЕНИНГ
Машқ усулида йўриқноманинг аҳамити.
Машқда энг асосий самарадорликни таъминловчи кисм йўриқнома дейилади. Машқнинг самарадорлиги йўриқноманинг аниқ, пухта, ойдин ва ихчамлигига боғлик бўлиб, у ўзида етарли даражада зарур ахборотларни ифода этиши керак. Йўриқномани ортиқча тафсилотлар ва тушунтиришлар билан тўлдирмаслик керак. У қанчалик аниқ, қисқа, тушунарли бўлса, машқ шунчалик самарали ўтади ва кутилган натижани беради. Тренернинг йўриқномани тушунтириш учун сарфлаган вақти машқни бажаришга кетган вақтга нисбатан камроқ вақтни олса, бундай йўриқномани рисоладагидек йўриқнома дейиш мумкин. Тренер йўриқномани тушунтириш давомида ҳар бир иштирокчи билан кўз орқали контакт ўрнатиши керак. Бу эса иштирокчиларнинг эътиборини ошириш, диққатини жалб этиш ва уларни яхшироқ тушунишга олиб келади. Тренер йўриқноманинг тушунарлилиги ёки тушунмаганлик ҳолати бўлганлигини сўраш шарт. Йўриқнома ҳамма учун тушунарли бўлганлигини ва иштирокчилар нима қилишни билиб олганлигига ишонч хосил қилгандан кейингина бошловчи машқни бажаришга киришиши мумкин. Агар машқни бажариш жараёнида йўриқномани кимдир яхши тушунмаган бўлса, у холда машқни бажаришни тўхтатиш ва йўл қўйилган хатони тузатиш лозим булади. Тренернинг ўзи машқ бажаришда қатнашиши керакми? деган саволга жавоб изланадиган бўлса, айтиш мумкинки, бу саволга жавоб аниқ эмас. Бу борада фақат баъзи бир кўрсатмаларни таъкиддаб ўтиш мумкин. Тренер куннинг 1-ярмида ўтказиладиган қисқа психогимнастик машқларда имкониятига қараб иштирок этиши керак, айниқса кун бошида. Буни хатто қоида сифатида қабул қилиш ҳам мумкин. Имконият деганда эса битта одам тренер бўлиб ишлаш қийин, ҳар доим ёрдамчи тренер бўлиши кераклиги назарда тутилади. Иштирокчиларнинг тоқ ёки жуфт сони талаб қилинадиган машқларда гуруҳни тўлдириш учун қатнашиши мумкин. Лекин, бу тренер шундай ҳолатдаги барча машқларда албатта қатнашиши шарт деганимас. Лекин тренер машқ жараёнида гуруҳни тартибга солиб туриши керак. Агар тренердан машқни назорат қилиб туриш талаб этилса, у машқ бажаришда қатнашмайди. Айниқса кўзни юмиб бажариладиган машқларда. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling