Тренинг шамсиддинов Ботиржон Нуриддинович Андижон 2023 Кириш


Download 0.58 Mb.
bet17/56
Sana22.06.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1646540
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   56
Bog'liq
Шамсиддинов ТРЕНИНГ

Баҳс-мунозара усули.


Бахс-мунозарани ташкил этиш. Мунозарани катта гуруҳларда ўтказса ҳам бўлади, лекин у кичик гуруҳларда ўтказилса кўпрок фойда беради. Муаммони гуруҳда муҳокама қилиш иштирокчиларга нафақат ўзаро фикр алмашиш, балки муҳокама этилаётган мавзу ҳақида аниқ маълумотлар олиш, уз ҳиссиётлари ва нуқтаи назарларини ифода этиш имкониятини ҳам бериши мумкин. Мунозара бошланишидан олдин бирор ҳикоя ёки воқеа айтиб бериш ва иштирокчилар унинг "илдизи"ни илғаб олиши мунозара жараёнининг яхши ўташини таъминлайди.
Гуруҳда мунозара ўтказаётганда қоида сифатида шуни эътиборга олиш керакки, бирор иштирокчи ўз фикрини баён этаётганида бошловчи уни бўлиб қўйишга ёки унинг фикри нотўғрилигини исботлашга ва ўзининг сўзини ўтказишга ҳаракат қилмаслиги керак. Чунки бу бериладиган кейинги саволга бутун гуруҳнинг ёки кўпчиликнинг жавоб беришдан бош тортишига олиб келиши мумкин. Шунингдек, савол бергандан сўнг иштирокчиларни шошилтирмаслик, жавобни ўйлаб олишлари учун вақт бериш лозим. Лекин бунда улар берилган савол устида кўп ўйланмасликларига хам эътибор берилса, машғулотнинг бир хил темпда ва қизиқарли ўтишига шароит яратилади. Тренер иложи борича "ҳа", "йўқ" жавобларига элтувчи саволлар бермасликка ҳаракат қилиши лозим. Иштирокчиларни гапиртириш учун саволлар тушунарли ва аниқ тузилган бўлиши керак.
Муайян масалаларда гуруҳий мунозаралардан фойдаланиш муаммонинг турли ечимларини топишда асқотади. Мунозара иштирокчиларнинг муҳокама қилинаётган мавзуга қизиқишини оширади, уларга ўз фикрини баён қилиш ва бошқаларнинг фикрни эшитишига имкон беради. Бундан ташқари, мунозара давомида муаммо ечимининг турли йўллари топилади, гуруҳнинг бирлашишига ва ўзаро мустаҳкамланишига олиб келади.
Тренингда гуруҳий мунозара ҳар бир иштирокчининг муайян масалаларга оид тушунча ва қарашларини аниқлаб олиш усули сифатида ишлатилади. Мисол учун, иштирокчиларнинг "Оилавий ҳаёт ва масъулият", "Севги, оила ва жинсий алоқа", "ОИТСга онгли муносабат", "Низоли вазиятларни ҳал этиш йуллари" ва ҳ.к. мавзулардаги фикрларини билиш қизиқарлидир. Шунда муаммо ечимларини топиш ҳам осонлашади. Бахс-мунозара ўтказишнинг босқичлари.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling