Тренинг шамсиддинов Ботиржон Нуриддинович Андижон 2023 Кириш


Ишчанлик муҳитини яратиш бўйича ўйинлар


Download 0.58 Mb.
bet25/56
Sana22.06.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1646540
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   56
Bog'liq
Шамсиддинов ТРЕНИНГ

Ишчанлик муҳитини яратиш бўйича ўйинлар
Бу хилдаги ўйинлар гуруҳ иштирокчиларига маълум бир муҳитда ўзини қулай ҳис қилиш кўникмаларини шакллантиришга имкон беради. Бу ўйинларда иштирокчилар бино (хона, майдонча) бўйлаб юришлари, ҳатто югуришлари, сакрашлари мумкин. Бундан кўзланган мақсад — уларга ўйин ўтказилаётган жойнинг ҳар бир бурчагида ўзини дадил, ишончли сезиши учун шароит яратиб беришдир. Айни ҳолатда "Анаконда" ўйинини ўтказиш тавсия этилади.

"Кузатиш ва эшитиш" ўйинлари


Бу хил ўйинлар иштирокчилардан бошқа иштирокчиларнинг кўриниши, уларнинг нималарни гапираётгани, нимани ҳис қилаётганлигига (масалан, қаерда яшаши, қачон туғилганлиги кабиларга) эътибор бериш талаб қилинади. Яъни, бу ўйинларнинг қатнашчилари норасмий шароитда, норасмий ҳолатда бир-бирлари ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўладилар.

"Ишончга асосланган" ўйинлар


Бундай ўйинларнинг асосий мақсади уларнинг номланишидаёқ намоён бўлади. Улар ёрдамида гуруҳда ўзаро ишончли муносабатларни шакллантириш мумкин. Бу ўйинларни гуруҳ билан иш бошлаган дастлабки пайтда эмас, балки бошловчи ва гуруҳ аъзоларида гуруҳга нисбатан қандайдир ишонч ҳисси пайдо бўлиши учун кейинроқ ўтказиш маъқулроқ. Бу ўйинларда гуруҳ иштирокчилари ўртасида тактил алоқалар бўлиши натижасида улар орасида ўзаро ишонч, аҳиллик пайдо бўлади. Шунингдек, бундай ўйинларни ўтказиш. жараёнида иштирокчиларнинг бир-бирларига нисбатан ўзаро масъулият билан муносабатда бўлиши ҳам намоён бўлади.
Гуруҳнинг кайфиятини кўтарувчи ўйинлар
Бу типдаги ўйинларга қувноқ, кайфиятни кўтаришга асосланган ҳазил-ўйинлар киради. Шунингдек, уларга гуруҳ аъзолари бир-бирларига миннатдорчилик билдирадиган, илиқ сўзлар айтадиган, тилаклар, комплиментлар ижобий психологик муҳит яратадиган ва кайфиятни кўтарадиган ўйинларни мисол қилиб келтириш мумкин. Бу ўйинларни учрашувнинг самарали тугашини таъминлаш учун машғулотнинг охирида ўтказиш тавсия этилади.


Ўғил болалар ва қизлар ўртасидаги ўзаро муносабатларга

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling