Тренинг шамсиддинов Ботиржон Нуриддинович Андижон 2023 Кириш


Гуруҳларда биргаликда ўтказиладиган ўйинлар


Download 0.58 Mb.
bet23/56
Sana22.06.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1646540
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   56
Bog'liq
Шамсиддинов ТРЕНИНГ

Гуруҳларда биргаликда ўтказиладиган ўйинлар

Гуруҳларда биргаликда ўтказиладиган ўйинларда ғолиб ва мағлублар бўлмаслиги ва ҳеч ким ўзини яккаланиб қолгандай хис қилмаслиги керак. Ўйин бу — вақтихушлик қилишдир ва у ўйин иштирокчиларида умумийлик, муштараклик ҳиссини вужудга келтиради. Ўйинлар болаларда ҳам, катталарда ҳам бошқаларга ишонч, диққатни жамлаш, киришимлилик ва ўзаро мулоқот кабиларга кўникма, малакалар ҳосил қилади. Шу тарзда ўйинлар иштирокчиларнинг нафақат аклий жиҳатдан, балки умуман шахс сифатида ривожланишига ҳам катта ёрдам беради. Шунингдек, узоқ давом этган зўриқтирувчи машғулотлар ёки нохуш ҳаётий вазиятлардан сўнг ўзини тиклаб олишига ёрдам беради. Гуруҳдаги барча иштирокчилар ҳам ўйинда иштирок этишни истайвермайдилар ва уларни мажбурлаш шарт эмас. Агар улар битта ўйинда қатнашсалар, ўз-ўзидан кейинги ўйинларда ҳам иштирок этишни хоҳлаб қоладилар. Тренер ҳар доим елиб-югуриб иштирок этиши шарт. Бу эса гуруҳда хуш кайфият, дўстлик муҳитини яратишга ёрдам беради.


9. РОЛЛИ ЎЙИНЛАР


Ролли ўйинларни ўтказиш ва уларнинг қоидалари.

Ролли ўйинлар ҳаётий вазиятлар ва муносабатлар моделлаштириладиган, махсус ташкил қилинадиган ўйинлардир. Улар шахслараро муносабатлар ҳарактерини англаш, бу муносабатларни яхшилаш ишида қўл келади. Тренинг атворнинг яхши ва ёмон жиҳатлари яхшироқ англанади ёки бошқа иштирокчилар билан бевосита мулоқот жараёнида янги хулқ-атвор кўринишлари шакллантирилади.


Ролли ўйинларда хулоса чиқариш, тажриба тўплаш, уни англаш ва кундалик ҳаётга тадбиқ этиш муҳимдир.


Ролли ўйинларни ўтказиш қоидалари
Қоидалар нафақат ўйинга, шунингдек унинг якунларини муҳокама қилишга ҳам тегишлидир. Ўйин қоидалари ўйиннинг мазмунидан келиб чиққан ҳолда ишланади, бунда ўйиндаги ўзаро муносабатлар ва тажриба алмашишга катта аҳамият бериш зарур.
1. Ўйинда қатнашаётганда ҳар бир иштирокчи ўзи ва ўзгалар билан самимий муносабатда бўлиши, таклиф қилинга ролга масъулият билан ёндашиши лозим.
2.Тажрибаларни ўртоқлашаётганда иштирокчиларнинг фикри тренернинг фикрига мос келмаган ҳолда ҳам тренер уларнинг нуқтаи-назарини ҳурмат қилиши зарур. Шунинг учун ҳамма бир-бирининг фикрини бўлмасдан, диққат билан эшитиб, бошқа иштирокчиларнинг ўйин жараёнида нималарни хис қилганлигини тушунишга ҳаракатқилиш зарур.
3. Муҳокамада барча иштирокчилар фақатгина ўз кечинма ва ҳиссиётлари ҳақида гапириши, бошқаларнинг хатти-ҳаракатини тахлил қилмаслиги шарт. Уларнинг фикрини, тажрибасини ўзидан эшитган маъқулроқ.
Ролли ўйинлар фойдали усул бўлиши билан бирга уни ўзлаштириш қийинроқдир. Қуйидаги тавсиялар бу усулнинг фойдалилигини оширишга ёрдам беради:
Тренингни дастлабки кунларида ўйинга кўнгилли, сергап ва фаол иштирокчиларни танлаб олиш лозим;
Тренернинг ўзи ҳам бош роллардан бирини ижро этиши мақсадга мувофикдир;
Иштирокчиларга қайси йўналиш бўйича ҳаракат қилишлари лозимлигини тушунтириш ёки уларнинг ишни бошлаб олишлари учун бирорта сценарийни таклиф этиш керак;
Иштирокчиларга инструкция беришда "Реквизит"лар — шляпа, исмлар ёзилган карточкалар, париклар ва ҳ.к.лардан фойдаланишлари мумкинлигини айтиш керак;
Тренер имкони бўлса, вазиятни юмор билан тўлдиришга ҳаракат қилиши лозим;
Бутун гуруҳни жуфтликларга бўлиб ташлаш ва ҳар бир жуфтлик ҳаётий вазиятлардан келиб чиқиб, маълум бир саҳнани (масалан, ота- ўғил каби роллар) ижро этишини сўраш керак.
Шу тарзда бутун гуруҳ олдида мавжуд бўлган ҳижолатпазлик, бир-биридан уялиш кабилар йўқолади.



Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling