Тренинг шамсиддинов Ботиржон Нуриддинович Андижон 2023 Кириш


Тренинг жараёнида кичик гуруҳлар билан ишлаш


Download 0.58 Mb.
bet31/56
Sana22.06.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1646540
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   56
Bog'liq
Шамсиддинов ТРЕНИНГ

Тренинг жараёнида кичик гуруҳлар билан ишлаш.


Кичик гуруҳлар билан ишлаш қоидалари.
Тренинг жараёнида гуруҳни тез-гез кичик гуруҳларга бўлиб ишлаш мақсадга мувофиқдир. Бундан мақсад гуруҳнинг ҳар бир иштирокчисини фаол иштирок этишга ундашдир. Бирор бир мавзу катта гуруҳларда муҳокама этилса, бутун гуруҳнинг иштирокини таъминлаб бўлмаслиги аниқ. Бу эса гуруҳдаги суст иштирокчиларни умуман четда қолишига сабаб бўлади. Кичик гуруҳларда ишланганда эса уларнинг фаол иштироки талаб этилади ва бу ҳар бир иштирокчининг қизиқувчанлигини оширади. Бундан ташқари кичик гуруҳларда ишлаш иштирокчилар учун тинч ва ишончли мухитни яратади, уларнинг бир-бирлари билан тезроқ танишиши ва бир-бири билан киришишига имкон яратади. Айниқса, оилавий мавзуларга дойр нозик саволлар муҳокама этилганда баъзи иштирокчиларда ноқулайлик, уялиш ҳолатлари вужудга келади. Кичик гуруҳларда ишлаш эса улардаги уялиш, ноқулайликни йўқотиши мумкин. Гуруҳ сони қанча кичик бўлса, ундаги иштирокчиларда қўркув, ноқулайлик, уялиш ҳислари камроқ намоён бўлади.
Кичик гуруҳлар билан ишлаш қоидалари:
1. Кичик гуруҳларга бўлишда ўйин орқали бўлиш усулидан фойдаланиш лозим.
2. Гуруҳларга бажарилиши лозим бўлган топшириқларни аниқ ва тушунарли қилиб бериш керак.
3. Микрогуруҳларга топшириқ бераётганингизда инструкцияни уларнинг ҳаммасига бирваракайига тушунтириш керак. Негаки, агар тренер битта гуруҳга кўрсатма бериб, қолганларига ҳам бирма-бир тушунтирмоқчи бўлса, у ҳолда топшириқни олган гуруҳлар дарҳол муҳокамани бошлаб юборишади ва синфда шовқин-сурон кўтарилади, тренер эса қолган гуруҳларга кўрсатма беришга қийналиб қолади.
Топшириқ бажарилгандан кейин уни албатта умумий гуруҳда муҳокама қилиш керак, бунда ҳар бир микро гуруҳдан биттадан вакил чиқиб, уз гуруҳининг фикри билан таништиради.
Микрогуруҳлар билан ишлашда вазифа бажарувчи, кузатувчи ёки эксперт ролларини тренернинг ўзи тақсимлаб бериши керак.
Микрогуруҳлар билан ишлашга ҳаддан ташқари берилиб кетиш керак эмас, бу нарса тренингни самарадорлиги ва ривожланишига ҳалакит бериши хам мумкин. Шунинг учун 2 соатлик тренингда 3 кишилик гуруҳга бўлинадиган топшириқлардан иккита, 7-8 кишилик гуруҳга бўлинадиган топшириқлардан биттадан ортиқ бажартирмасликка ҳаракат қилиш лозим.
Тренер микрогуруҳлар билан ишлаётганда уларнинг фаоллигини ошириш учун қуйидаги қоидаларга қатъий риоя қилиши керак.
- иштирокчиларга ҳеч қачон камситувчи оҳангда огоҳлантириш бермаслик керак;
- гуруҳдаги бирор иштирокчи гапираётганда унинг сўзини бўлмасдан эшитиши ва қолганларни ҳам шунга ўргатиш керак;
- мавзу доирасидан четга чиқмасликни сўраш керак;
- ҳамманинг сўзга чиқишини таъминлаш керак;
- мунозараларда қайсидир шахс ҳаётига алоқадор фикрлар шу ерда қолишга гуруҳни одатлантириш керак.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling