Тренинг шамсиддинов Ботиржон Нуриддинович Андижон 2023 Кириш
Гуруҳдаги муаммоли ҳолатни ҳал қилиш
Download 0.58 Mb.
|
Шамсиддинов ТРЕНИНГ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Гурухда бундай муаммоларни ҳал этиш учун қуйидагича йўл тутиш мумкин
- Гуруҳда ишлаш
Гуруҳдаги муаммоли ҳолатни ҳал қилиш
Баъзида кичик гуруҳларда берилаётган топшириқларни ҳамма иштирокчилар ҳам бир хилда бажаришни истайвермайдилар. Тренер кичик гуруҳларда баъзи иштирокчилар томонидан юзага келтирилиши мумкин бўлган қуйидаги кўринишдаги муаммоларни ҳал қилишга тайёр туриши керак: - иштирокчи суҳбатга аралашавериб, қолганларнинг жиғига тегиши мумкин; - иштирокчи ўзини кўрсатиш учун бошқаларни танқид қилиши, ноўрин камситиши мумкин; - иштирокчи бировларга нима қилиши кераклигини айтиб, ақл ўргатишга ҳаракат қилиши мумкин; - иштирокчи гапираётган иштирокчининг гапини бўлишга ҳаракат қилиши мумкин; - иштирокчи гуруҳ ишида қатнашишдан бош тортиши мумкин; - иштирокчи топшириқда тегишли бўлмаган нарсалар ҳақида гапириб вақт ўтказишга ҳаракат қилиши мумкин. Гурухда бундай муаммоларни ҳал этиш учун қуйидагича йўл тутиш мумкин: Агар гуруҳ ишида оғишлар рўй берса, гуруҳга мулойимлик билан вақт беҳуда кетаётганлигини ва берилган топшириқни бажариш ёки муаммони муҳокама қилиш лозимлигини эслатиш лозим. Муаммо туғдираётган иштирокчи билан алоҳида гаплашиш керак. Гуруҳ қабул қилган қоидаларга тўхталиб, кейин бир кишининг хулк-атвори қолганларга ҳам салбий таъсир қилишини тушунтириш лозим ва ундан кейинги машғулотларда гуруҳ билан ҳамкорликда ишлашини сўраш керак. Бошқаларнинг сўзини бўлаётган иштирокчига шундай огоҳлантириш бериш мумкин: "Мени кечирасиз-у лекин сизга шуни эслатиб қўймокчиман — гуруҳнинг ҳар бир аъзоси гапириш ҳуқуқига эга ва унинг сўзини бўлиш керакмас". Агар бирор иштирокчининг хулк-атвори ва хатти-ҳаракати ишлашга ҳалақит бераётган бўлса, уни гуруҳнинг ўзида очиқчасига муҳокама қилиш керак. Қилинган ҳаракат ёки айтилган гапни танқид қилинади, унинг салбий томонини ва гуруҳ ишига ҳалақит берганлигини кўрсатиб берилади, лекин ҳеч қачон шу ишни қилган ёки гапирган иштирокчининг ўзини танқид қилинмайди. Машғулот сўнгида гуруҳнинг ўзлаштириш даражасини муҳокама қилиш ва бунда кимнингдир ҳиссиётларига тегиб кетмасликка ҳаракат қилиш лозим. Гуруҳда ишлаш Қуйида кичик гуруҳларда машғулот ўтказишда нималарга эътибор бериш лозимлиги ҳақида айрим тавсияларни ҳавола этамиз: Ишни 3 ёки 4 кишидан иборат бўлган гуруҳлар билан ишлашдан бошлаш мақсадга мувофиқ. Шу усул билан иштирокчилардаги қурқувни йўқотиш осонроқ кечади. Бошловчининг вазифаси — тренинг ёпилишини юқори ҳиссий тўлқинларда якунлаш тадбирини тайёрлаш ва ўтказиш, ҳар бир иштирокчига қулай шароит яратиш, уларга биргаликдаги фаолиятлари учун ўзаро ташаккур билдиришларига имкон бериш, улардан бўлиб ўтган тренинг самараси ҳақида фикрларини сўраш, ҳамда иштирокчиларга нисбатан ўз мойиллигини намоён этиш. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling