Тренинг шамсиддинов Ботиржон Нуриддинович Андижон 2023 Кириш


Мақсад: Оиладаги турли хил наҳаққоний муносабат шаклларининг оила аъзолари ҳаётига салбий таъсирини аниқлаш. Материаллар


Download 0.58 Mb.
bet35/56
Sana22.06.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1646540
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   56
Bog'liq
Шамсиддинов ТРЕНИНГ

Мақсад: Оиладаги турли хил наҳаққоний муносабат шаклларининг оила аъзолари ҳаётига салбий таъсирини аниқлаш.
Материаллар: Оила ҳаётидаги "афсона"лар рўйхати, "Оила тасвири" деб номланувчи оиланинг ҳамма аъзолари шартли равишда тасвирланган плакат, маркерлар ёки 3 хил рангли елим қоғозлар.
Ўйин давомийлиги: 10-15 мин.
Ўйиннинг бориши: иштирокчилар учта кичик гуруҳга бўлинишади. Ҳар бир гуруҳ аъзолари оила ҳаётига оид афсоналарга мурожаат этган ҳолда ушбу самарасиз ҳаёт услублари оила аъзоларининг қайсиларига салбий таъсир этишини таҳлил этишади.
Кейин эса ҳар бир гуруҳдан бир киши ўртага чиқади ва "Оила тасвири" плакати олдида туриб ҳар бир афсона оила аъзоларидан қайси бирига кўпроқ таъсир этиши ҳақида ўз кичик гуруҳининг фикрини баён этади.
Бошловчи иштирокчиларининг муҳокамасидан сўнг улар билан биргаликда қуйидагича хулоса қилиши мумкин: "Кўриниб турибдики, оила аъзоларидан бирининг ножўя хулки оиланинг ҳамма аъзоларига салбий таъсир этади".


"Оилавий ҳаётдаги қадриятлар таҳлили" ўйини
Мақсад: Инсон ҳаётида етакчилик қилувчи қадриятларни ва одамлар орасида содир бўладиган тушунмовчиликларнинг келиб чиқиш сабабларини англаш.
Материаллар: Оилавий ҳаёт қадриятлари рўйхати ёзилган карточкалар.
Ўйиннинг бориши: Бахтли оилавий ҳаёт таърифлари ёзилган 6 та карточка хонанинг турли томонларига қўйилади. Иштирокчилар ушбу таърифларнинг ҳар бири билан танишиб, ўзларига маъқул келувчи фикрни танлашади ва ушбу ёзув олдига бориб туришади. Ҳар бир ёзув олдида йиғилган иштирокчилар ўз кичик гуруҳларини ташкил этишади ва нима учун шу таъриф уларнинг ҳаётларида етакчи эканлиги ҳақида асосли далиллар ишлаб чиқишади. Сўнгра ҳар бир гуруҳдан биттадан вакил чиқиб, ўз гуруҳининг фикрини асослаб беради. Бошқа гуруҳ аъзолари эса бу чиқишга нисбатан ўз фикрларини, эътироз ва саволларини билдиришлари мумкин.
Ўйин ниҳоясида бошловчи иштирокчиларнинг диққатини қуйидаги фикрларга қаратади: "Ҳаётда ҳар бир одам эътиқод қилувчи ғоя ва қадриятлар хилма-хилдир. Бу хилма-хиллик одамларнинг турли ҳарактер ва мойилликларини ифодалайди. Инсон ўзаро мулоқотда мана шу фарқларни доимо ҳисобга олиши, иложи борича уларни четлаб ўтиши, ғоя ва қадриятларга қарама-қарши бормаслиги керак".

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling