Тренинг шамсиддинов Ботиржон Нуриддинович Андижон 2023 Кириш


Гуруҳ билан ишлаш жараёнида пайдо бўлиши мумкин бўлган муаммоли вазиятлар ҳақида маълумот


Download 0.58 Mb.
bet29/56
Sana22.06.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1646540
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   56
Bog'liq
Шамсиддинов ТРЕНИНГ

Гуруҳ билан ишлаш жараёнида пайдо бўлиши мумкин бўлган муаммоли вазиятлар ҳақида маълумот.


Гуруҳ билан ишлаш жараёнида турли муаммоли вазиятлар вужудга келиши мумкин. Шуни ҳисобга олган ҳолда машғулотлар давомида пайдо бўлиши мумкин бўлган баъзи бир муаммолар устида тўхталиб ўтамиз:
Кичик гурҳчалар пайдо бўлиши. Гуруҳ фаолиятининг бошланғич босқичида иштирокчиларда хавотирланиш ҳислари пайдо бўлиши мумкин. Бунинг сабаби баъзи иштирокчилар гуруҳ уни қабул қилмаслигидан хавотирланади ҳамда гуруҳдаги баъзи иштирокчиларнинг қўллаб-қувватлашига муҳтожлик сезади. Натижада гуруҳ ичида кичик гуруҳчалар пайдо булади. Бу гуруҳларда иштирокчилар ўзаро яқинлик ва ўзаро ишончни ҳис этадилар, "шериклик" ҳисларини сезадилар. Бу ҳолат гуруҳда ишонч мухитини яратишга ҳамда гуруҳни аҳиллаштиришга ҳалакит бериши мумкин.
Бошловчи нималар қилиши керак: иштирокчиларни "ажратадиган" ва аралаштириб юборадиган ўйинлар ўтказиши керак, жуфтликлардаги ва кичик гуруҳлардаги машқларда иштирокчиларни доимо алмаштириб бориши керак. Иштирокчиларнинг бир-бирларини янада чуқурроқ билишлари ва танишишларига ёрдам берувчи ўйинлар ўтказиши керак.
Бошловчининг ёки иштирокчиларнинг диққатини жалб этиш. Ҳар қандай гуруҳда шундайлар топиладики, улар иложи борича ҳамманинг диққатини ўзларига қаратмоқчи бўлишади. Буни улар турли хилда амалга оширадилар: доимо ўз фикрларини баён этишади, бошқаларнинг гапини бўлишади, иштирокчилар ва бошловчи ўртасида низо келтириб чиқаришга ҳаракат қилишади, "ҳазил-ҳузул"га йул қўйишади, машғулотларга қизиқишлари йўқлигини намойиш этишади ёки ҳар хил қилиқлар чиқаришади,
Бошловчи нима қилиши керак: Агар бу хил қилиқлар гуруҳга ишлаётган бўлса, уларни новербал равишда рағбатлантириш керак эмас. (табассум қилиш, бош қимирлатиб тасдиқлаш ва ҳ.к.). Уларга сўзлаш учун бериладиган вақтни чеклаш керак, гуруҳнинг иши ва диққати бир хил тақсимланганлигини эътироф этиш керак: "Мен сизнинг гапингизни бўлишга мажбурман, ахир бошқалар ҳам гапиришлари керак". Бошқа иштирокчиларга, айниқса гапирмасдан ўтирганларга мурожаат этиш керак, "бузғунчи" иштирокчи билан очиқ гаплашиб, унга нисбатан фикрларни баён қилиш лозим.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling