Тренинг шамсиддинов Ботиржон Нуриддинович Андижон 2023 Кириш


Жим ўтирадиган, индамас иштирокчиларни гуруҳ ишига жалб қилиш


Download 0.58 Mb.
bet30/56
Sana22.06.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1646540
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   56
Bog'liq
Шамсиддинов ТРЕНИНГ

Жим ўтирадиган, индамас иштирокчиларни гуруҳ ишига жалб қилиш.
Бошловчи уларга қийин бўлмаган саволлар билан мурожаат қилиши мумкин, уларни жуфтликлардаги машқларга кўпрок жалб этиши керак, ролли ўйинларда уларга етакчи ролларни бериш керак, уларнинг ташаббусларини қўллаш керак, гуруҳнинг ҳамма аъзоларининг фикрини давра бўйлаб сўраш керак.
Қаршилик кўрсатиш — ўзини ҳимоя қилиш. Баъзи иштирокчилар жуда кўп ички муаммоларга эга булиши мумкин, бундай холат гуруҳ қоидаларига бўйсунмасликда кўриниши мумкин. Масалан, бахсга чақирув; ишончсизлигини очиқ намоён қилиш; бошловчини низоларга ундаш (бунда иштирокчи бошловчи ўзини бошқалардай тутадими ёки йўқми эканлигини текшириб кўрмокчи бўлади); агар бошловчи бундай "бузғунчи" иштирокчиларнинг қилиқларига эътибор бермаса, улар ҳеч нарса гапирмай жим ўтириш реакцияси орқали жавоб беришлари мумкин. Иштирокчининг қаршилиги у конструктив равишда намоён эта олмайдиган ички зўрикиши билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин.
Бошловчи нима қилиши керак: иштирокчи билан алоҳида гаплашиб олиш керак; агар гуруҳда битта шундай иштирокчи бўлса, унинг ичидаги гапларни айта олиши учун имконият яратиш керак; уни нима қийнаётгани, ғазаблантираётгани ҳакида гаплашиш керак; фаол ишлаш услубларидан фойдаланиш керак — зўрикиш, агрессияни сусайтирувчи ўйинларни қўллаш керак.
Баҳсларда кўпчилик иштирокчилар ҳар доим хам ўз фикрларини мулойим баён эта олмайдилар ва низоларни ҳал этиш йўл-йўриқларини билмайдилар. Бошловчи нима қилиши керак: баҳски мунозарага айлантириш керак, иштирокчи қўпол равишда баён этган фикрни қайтадан тўғрилаб айтиш керак, иштирокчилар ўз фикрларини очиқ баён этишларини сўраш ва шундан сўнг бошқалардан бирон томоннинг фикрига қўшилишларини сўраш ёки шахсий фикрларини айтишга ундаш керак.
Гуруҳ аъзолари ўртасида, кичик гуруҳлар орасида ёки бошловчи ва иштирокчи муносабатларида низонинг пайдо бўлиши.
Бошловчи нима қилиши керак: агар гуруҳдаги иштирокчилар ёки кичик гуруҳлар ўртасида ўзаро низолар келиб чиқса, низони конструктив йўл билан ҳал этиш лозим; агар бошловчи ва иштирокчи ўртасида низо пайдо булса, бошловчи ўз ҳиссиётларини баён этиб иштирокчи билан гаплашишга уриниб кўриши, компромиссга келишга уриниши ва кези келганда ўз хатосини тан олиши керак. У қуйидаги қоидани эсда тутиши керак: "Бошловчи ҳамма иштирокчиларга албатта ёқиши ва ўзи ҳам ҳаммани яхши кўриши шарт эмас, улар бир-бирларини яхши кўришга ҳам мажбур эмаслар!"



Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling