Тренинг шамсиддинов Ботиржон Нуриддинович Андижон 2023 Кириш


Ўйинни ўтказиш босқичлари


Download 0.58 Mb.
bet24/56
Sana22.06.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1646540
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   56
Bog'liq
Шамсиддинов ТРЕНИНГ

Ўйинни ўтказиш босқичлари

  • Ўйин қоидаларини ўйиннинг моҳияти ва мазмунини тушунтирмасдан олдин таништириш мақсадга мувофиқ ва бунда энг яхши усул —ҳар бир иштирокчи қоидаларга риоя қилишини оғзаки тасдиқлаши лозим;

  • ролли ўйинлар ўтказилиши учун маълум вақт белгиланиши керак, белгиланган вақт иштирокчиларга эълон қилинади ва тренер томонидан назорат қилиб борилади;

  • тренер ўйин қоидаларидан сўнг ўйин мақсадини тушунтиради (нима учун бу ўйинни ўтказаяпти). Ўйиннинг мазмуни ўқиб берилади ёки у акс этган карточка иштирокчиларга тарқатилади ва уларга ўзини қандай тутиши лозим бўлган маълум бир вазият ёки ҳолат таклиф этилади;

  • ролли ўйин тугаганидан сўнг ўосил қилинган тажриба муҳокама қилинади. Тренер ролли ўйин қатнашчиларига фикрларини баён қилишлари учун кўмаклашади. Фикрларни баён этиш ҳам қоида асосида — маълум тартиб ва шаклда амалга оширилади, ҳар бир қатнашчининг ўз кечинмалари ва фикрларини баён қила олиши жуда муҳимдир, бунинг учун тренер ўйин жараёнида қатнашчиларда намоён бўлган ҳар бир ҳиссиётнинг юзага чиқишини қўллаб-қувватлаб, рағбатлантириб бориши зарур;

  • агар бирорта ўйин қатнашчиси ўз кечинмалари билан ўртоқлашишни истамаса, унинг бу истагини албатта инобатга олиш керак.



Ўйин турлари
Танишув ўйинлари
Ҳар бир гуруҳ билан олиб бориладиган машғулот қандай мақсадда ўтказилишидан қатъий назар "танишиш" ўйини билан бошланади, чунки гуруҳ аъзолари бир-бирларини яхшироқ билиб олишлари лозим. Айниқса, биринчи ўйиндаёқ иштирокчилар фақат исмларинигина айтиш билан кифояланиб қолмасдан, ўзининг ҳолати, кайфияти ва ҳатто ҳарактерини ҳам ифодалай олса, бу жуда яхши самара беради.
Гуруҳ аъзолари бир-бирлари билан мулоқатга киришишлари осон бўлиши учун бир-бирларининг исмларини эслаб қолишга ёрдам берувчи ўйин ўтказиш лозим. Энг кенг тарқалган ўйин — бу "Қор йиғими" ўйинидир.
"Танишув" ўйини — гуруҳнинг барча аъзолари ўзларини ҳар жиҳатдан қулай, дадил тутишлари, шунингдек, ўзаро ишонч ҳосил қилишлари учун биринчи ва энг муҳим қадамдир.

"Тана (тактил) тўсиқларини бартараф қилиш" ўйини


Одам нотаниш гуруҳга тушиб қолса, у албатта ўзини ноқулай, сиқилиб қолгандай хис қилади, уялади. Агар биз кимнингдир елкасига қўлимизни қўйишга, соч турмагининг у ёқ бу ёғини тўғрилаб қўйишга ҳаддимиз сиғса, ўша одам ёнида ўзимизни дадил ва хотиржам ҳис этамиз. Агар одамлар бир-бирини яхши танимаса, билмаса, бундай хатти-ҳаракатларни бажара олмайдилар ва ўзаро мулоқотда руҳий зўриқиш, ноқулайлик каби ҳислар пайдо бўлади. Лекин шундай ўйинлар борки, улар бундай тўсиқларни бартараф этишга ёрдам беради. "Тана тўсиқларини бартараф қилиш" ўйинларининг моҳияти шундаки, гуруҳ аъзолари бир-бирларига "тега олиш"ларига имкон яратилади. Гуруҳ аъзолари ўртасида ўзаро ишонч ва ишчанлик муҳитини юзага келтириш учун бу ўйинни "Танишув ўйинлари" ўтказилганидан кейиноқ бошлаш мақсадга мувофиқдир. Бу ўйиннинг энг оддий ва кенг тарқалган тури "Чигилни ечиш"дир.



Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling