Тренинг шамсиддинов Ботиржон Нуриддинович Андижон 2023 Кириш


Қизиқтириш ва сирлилик (ўйинга жалб қилиш)


Download 0.58 Mb.
bet22/56
Sana22.06.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1646540
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   56
Bog'liq
Шамсиддинов ТРЕНИНГ

Қизиқтириш ва сирлилик (ўйинга жалб қилиш)
Баъзи ҳолларда тренер ўйинни бошлашдан ва ўйин қоидаларини тушунтиришдан олдин иштирокчиларни қизиқтириш учун ўйинга доир қизиқарли воқеа-ҳодисаларни сўзлаши, эртак ёки афсоналар айтиб бериши мақсадга мувофиқдир.


Баҳслашиш. Ўйиндан чиқариладиган хулоса.


Баҳслашиш (Мусобақалашиш)
Катталарда ҳам ва болалар руҳиятида ҳам мусобақалашишга бўлган мойиллик кузатилади. Ана шу мойилликдан фойдаланган ҳолда, тренер иштирокчиларда ўйинга хос кайфиятни вужудга келтириш учун гуруҳлар ўртасида рақобат ҳиссини уйғотиши яхши натижа беради. Масалан, "Қайта қуриш" каби ўйинларда, ("Мумё" ёки "Минора" каби) агар тренер топшириқни мусобақа ҳолатида ташкил қила олса, (яъни "қани қайси гуруҳ тезроқ бажаради?"га ўхшаган кўринишларда берса), ўйин жадалроқ ва қизиқарлироқ ўтади. Албатта, барча ўйинларда бу тактикани қўллаш мақсадга мувофиқ эмас, бироқ ўрни келганда фойдаланиш яхши натижа беради.
Ўйиндан чиқариладиган хулоса
Ўйиннинг охири доимо қандайдир эмоционал аҳамиятга эга бўлиши керак. Яъни ўйин охирида албатта икки хил ҳолат кузатилиши зарур: биринчидан, иштирокчиларда кўтаринки кайфият кузатилиши лозим. Иккинчидан, ўйиндаги ўзаро муносабатлардан мантиқий якун келиб чиқиши керак. Энг оддий эмоционал олқиш сифатида қарсак роль ўйнаши мумкин, вазиятдан келиб чиққан ҳолда олқишлашнинг бошқа усулларидан ҳам фойдаланиш мумкин.
Ўйин пайтидаги ўзаро муносабатларнинг муваффақиятини таъминлаш учун тренер гурухдаги шарт-шароитларни — масалан, гуруҳ аъзоларининг ёшини, ҳисобга олиши зарур. Ҳамма ўйинлар ҳам турли ёшдаги гуруҳларда муваффақиятли ўтавермайди . Ҳар бир ўйин гуруҳ билан ишлаш жараёнида ўз ўрнига эга бўлади. Ўйинлар ўзига хос мантиқ асосида ташкил қилиниши лозим, масалан, "тактил тўсикларни бартараф қилиш" ўйинини ўтказмасдан туриб, "ишонч асосида" ўйинини ўтказиб бўлмайди. "Исмларни эслаб қолиш" ўйини муваффақиятли ўтиши учун доира шаклида ўтирган иштирокчилар бир-бирларининг исмини эшитганлигига, бир-бирига аҳамият берганлигига ишонч ҳосил қилиш керак, чунки билмаган нарсани эсда сақлаб бўлмайди.
Бошловчи гуруҳ билан ишлашдан олдин ўйинни ўтказиш учун зарур бўлган барча материалларни ва ҳатти-ҳаракатларни яхшилаб ўйлаб олиши керак. Қатнашчиларнинг ўйинга қизиқишини ошириш учун материалларнинг ёрқинлиги, жозибадорлигини назардан қочирмаслик лозим.
Бошловчи эътибор бериши керак бўлган муҳим жиҳатлардан яна бири — гуруҳнинг ўйин жараёнига киришиб кетишидир. Ҳар бир гуруҳ учун ўйинлар қандайдир янги ва ўзига хос ҳодисадир. Шунинг учун ўйинларни танлашда "оддийдан мураккабга" тамойилига амал қилиш зарур. Айни ҳолларда бошловчининг кайфияти кўтаринки бўлиши ва кўзланган мақсадга эришиши учун бу кайфиятни гуруҳ аъзоларига ҳам "юқтириш" керак. Агар гуруҳ ўйинга киришишни истамаса - чўчиш керак эмас, бу одатланилмаган ҳолатга нисбатан дастлабки акс таъсир (реакция) бўлиб, тезда ўтиб кетади.
Албатта, кўплаб ўйинларни ўтказиш жараёнидаги бошловчида бу борадаги зарур кўникма ва малакалар шаклланиб боради, бироқ муайян ўйин қоидаларини бажариш, вазифаларни тушуниш, шарт-шароитларни ҳисобга олиш натижасида тренернинг иши осонлашади, энг муҳими — гуруҳдаги ишнинг сифати ошади, тренинг олдига қўйилган мақсад ва вазифалар юқори даражада амалга оширилади. Шундай экан, тренинг жараёнида ўйинлардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилиш зарур.



Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling