Трэт кафедраси доцентлари: Х. С. Соатов, Б. Н
Download 0.58 Mb.
|
Asadbek Rasuljonov individualni loyiha 1.1
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.1. Рақамли оқим тезлигини ҳисоблаш
- 1.2. Рақамли узатгич қувватини ҳисоблаш
- 2. МОДУЛЯЦИЯ УСУЛЛАРИ УЧУН УМУМИЙ ТАЛАБЛАР
n – бир секундда ўтувчи кадрлар сони;
z – сатрлар сони. Дастлаб дискретлаш частотаси топилади. Импульс-кодли модуляцияли (ИКМ) рақамли телевидение тизимларида, дискретлаш частотаси fд Найквист-Котельников теоремаси асосида олинадиган минимал қийматдан нисбатан баландроқ қилиб танланади. Бундай ҳолатда дискретланган сигнал спектридаги салбий-ҳалақит берувчи спектрларни бартараф қилиш ва шу орқали паст частотали фильтрлаш ёрдамида аналог сигналнинг бирламчи сифат ҳолатини кафолатли қайта тиклаш таъминланади. Шунга кўра: K=1,1бўлганда 2*1.1*34.3*1000000=68.6MGz 1.1. Рақамли оқим тезлигини ҳисоблаш Рақамли видео сигналлар учун рақамли оқим тезлигини ҳисоблаш ифодаси қуйидагича: , Бу ерда s – битлар сонини аниқловчи кодли сўз узунлиги, унинг ёрдамида квантланиш даражасининг m гача бўлган ихтиёрий рақамини иккилик шаклда ёзиш мумкин, m – қуйидаги ифода ёрдамида топилади: , Бу ерда, m – квантлаш даражаси сони (шартга кўра 512 га тенг) ва бу ердан s = 9 эканлигини топамиз. ТВ сигналларни қайта ишлашнинг ҳалқаро стандартларига (МСЭ-РВТ 601-5) кўра ёруғлик Еy ва рангфарқ ЕR-Y ва ЕB-Y сигналларини алоҳида кодлаш тавсия қилинади. Унда видеосигнал рақамли компонентлари учун рақамли оқим тезлиги қуйидаги ифода ёрдамида аниқланади: , Бу ерда: fду - ёруғлик сигнали дискретлаш частотаси, Гц; 0,5 fду - рангфарқ сигналлари дискретлаш частотаси, Гц. Натижада рақамли оқим тезлиги қуйидагича аниқланади: = 2*82060000*9=1.4Gbit/s Шундай қилиб, одатий ИКМ га асосланган телевизион тасвирларни рақамли кодлаш усулларини амалга оширишда рақамли оқим тезлигининг бир неча юз, беш юз ва минг Мбит/сга етадиган (Юқори сифатли телевидение - ЮСТ учун) турларга бўлиш лозим. Бу эса ўз навбатида видеомаълумотларни узатишда ва уларни қайта ишлашда, шунингдек, уларни ёзишда баъзи бир муаммоларни пайдо қилади. 1.2. Рақамли узатгич қувватини ҳисоблаш Айлана шаклидаги маълум майдон чегарасида электромагнит майдон кучланганлигининг талаб қилинадиган қийматини таъминловчи, тўғридан-тўғри кўриш зонасида бўлган ТВ узатгич қувватини ўлчаш учун қуйидаги формуладан фойдаланилади , бу ерда D – узатувчи антенна кучайтириш коэффициенти; – атмосфера рефракцияларини ҳисобга олган ҳолда тўғридан-тўғри кўриш зонаси радиуси; – электромагнит нурланиш тўлқин узунлиги; Emin – берилган сифат кўрсатгичини таъминловчи, рухсат этилган радиосигнал майдон кучланганлигининг минимал қиймати. , МГц, 303.25+216=619MGz . 37 - рақамли радиоканал учун ташувчи частота 599,25 МГц га тенг ва кучайтириш коэффиценти D=15. Электромагнит нурланишнинг тўлқин узунлиги қуйидаги формула ёрдамида аниқлаймиз: =3*100000000/619000000=0,48м. Тўғридан-тўғри кўриш оралиғида қуйидаги формула билан аниқлаймиз (h1 ва h2 биринчи ва иккинчи антенналар узунликлари метрда ва r0 километрда ҳисобланади): =4,12*(19.2+4.5)=97; Берилган частота диапазони ва намоиш қилинадиган ТВ тасвир сифати учун кучланганликнинг минимал қиймати Emin=2985,38 мкВ/м га тенг. Энди узатгич қувватини аниқлаймиз: (2985.4*97*97*0.48/2.18*370*21)* (2985.4*97*97*0.48/2.18*370*21)=632 MВт. 2. МОДУЛЯЦИЯ УСУЛЛАРИ УЧУН УМУМИЙ ТАЛАБЛАР Маълумотларни белгиланган тезликда узатиш жараёнидаги асосий муаммолардан бири бу - маълумот ташувчи энергияни электр сигнал спектрида тақсимлаш ва бу тақсимотни алоқа каналининг хусусиятлари билан мослаштириш ҳисобланади. Табиатига кўра иккилик сигналлар бу - тўғри бурчакли импульслар кетма-кетлигидир, бундай импульсларни бузилишларсиз узатиш учун эса назарий жиҳатдан чексиз частота полосаси талаб қилинади. Аммо реал алоқа каналлари чегараланган частота полосасинигина таъминлаши мумкин, шунинг учун узатилаётган сигналларни канал параметрларига мослаштириш лозим. Бундай мослаштиришга эришишда бирламчи сигналларни кодлашда уларни маълумот ташувчи махсус шаклли импульслар билан таъминланади. Рақамли телевидение тизимларида қўлланиладиган кўп босқичли модуляция турларига мисол қилиб квадратура-амплитудали модуляция QAM, квадратура-фазали манипуляция ёки тўрт босқичли фазавий манипуляция QPSK, ортогонал ташувчили частота зичлаштириш модуляцияси OFDM ҳамда ташувчи ва ён частоталар полосаларини қисман сўндиришли саккиз босқичли амплитудавий модуляция 8-VSB ларни келтиришимиз мумкин. Ер усти рақамли телевидениеси каналлари уларга таъсир қилувчи саноат халақитлари юқорилиги билан ажралиб туради. Ер усти телевизион эшиттиришларини амалга ошириш мумкин бўлган частота диапазони тўлиқ банд қилинганлиги, қўшилиб кетган ва ён каналлар сигналларининг ўзаро таъсири натижасида вужудга келадиган интерференцион бузилишларнинг пайдо бўлиш эҳтимоллиги юқоридир. Рақамли ер усти телевидение тизимларининг модуляция усулини танлашда, телевизион сигналларни қабул қилишни ташкил этишда тизим баъзи бир шароитларда ҳам жумладан, хона антенналари ва қўзғалмас телевизион қабул қилгич антенналари ёрдамида амалга ошира олиш, шунингдек, бир частотали тизимда фаолият юрита олиш қобилиятларини ҳисобга олиш лозим. Бундан ташқари рақамли телевидение сигналларини мобиль ҳамда алоқа каналининг хусусиятлари тезкор равишда алмашадиган шароитларда қабул қилиш имконияти қатъий талаб сифатида эмас, балки ихтиёрий талаб сифатида қаралади. Бундай ҳолатда бир частотали тармоқ сифатида паст қувватли синхрон радиоузатгичлар тармоғи хизмат қилади. Иккиламчи узатчиглар асосий узатгичдан тарқатилаётган сигнални қабул қилиш даражаси сифатсиз бўлган зоналарга жойлаштирилади ҳамда иккиламчи узатгичлар асосий узатгич частотасида ишлайди. Барча маълум кўп босқичли модуляция турларидан фақат иккитаси юқорида кўрсатилган талабларга жавоб беради: 8-VSB ва OFDM. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling