Трибология асослари Маьрузачи: доц. Ў. Р. Бойназаров
Download 0.55 Mb.
|
14-лекция
- Bu sahifa navigatsiya:
- 14.5.Графитлаш
Тирисакли валларни бўйинларини ҳам таъмирлашлар сонини қисқартириш ва двигателни ишланувчанлик даврини тезлаштириш учун ФААИБга жалб этиш мақсадга мувофиқ. Г.И.Румянцев томонидан ФААИБ жараёни двигателнинг ёнилғи насослари деталларига қўлланилган. Ишлов беришга насоснинг ишқаланиш кучини ошишидан ёки сиртларни қаттиқ тишлашишидан поналашиш оқибатида ишдан чиққан золотникли ва плунжерли жуфтлари жалб этилган. Натижалар ФААИБга жалб этилган бу деталларнинг ейилишга бардошлигини заводда бу методсиз кўп нусхада ишлаб чиқарилаётганлардан 2 – 3 баробар юқори бўлишини кўрсатди.
14.5.ГрафитлашГрафитли кукунлар мойловси мойларга қўшишга яроқсиз бўлиб. У мойда тез чўкади, мойлаш тешикларини ва мой узатиш трубкаларини беркитиб қўяди. Мой ва сувда мустаҳкам суспензияни қатламли графитни 1 мкм гача ўлчамдаги зарраларга майдалб олинадиган коллоидли графит беради. Минерал мой билан аралаштирилган коллоидли графит текстил, шиша (ойна) ва айрим бошқа саноат соҳаларида қўлланилади. Коллоидли графит ишқаланиш сиртини ишалнувчанлигини тезлаштиради, ҳамда ситртларни сифатини яхшилайди. Бундан ташқари, коллоидли графит ҳатто хром билан ойнадай силлиқланган сиртларни ҳам мой билан ҳўлланишини 3 – 8 марта оширади. Графит ейилувчанлик жараёнида ишқаланишдаги сиртларнинг очилиб қолган участкаларини қаттиқ мойловчи материал ҳосил қилиб тезда ёпади. Бу эса одатда ишқаланиш жуфтларини биринчи минутлардаги ишлашида шикастланган сиртларини бевосита контактлашишини олдини олади. Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling