R
|
Qt+1
|
Изоҳ
|
0
|
*
|
*
|
Qt
|
Сақлаш
|
1
|
0
|
0
|
Qt
|
Сақлаш
|
1
|
0
|
1
|
0
|
0-ни ўрнатиш
|
1
|
1
|
0
|
1
|
1-ни ўрнатиш
|
1
|
1
|
1
|
-
|
Тақиқланган
|
Икки тактли синхрон RS триггер
Бир тактли триггерларнинг ишончли ишлаши учун унга информацияни ёзишдан олдин унинг таркибидаги иккилик код бошқа триггерга узатилган бўлиши керак. Бунинг учун бир-бирига синхронника бўйича қарама-қарши бўлган иккита синхрон RS триггердан иборат бўлган икки тактли синхрон RS триггер қўлланилади.
Икки тактли синхрон RS триггернинг функционал схемаси қуйидаги кўринишга эга:
Схема иккита бир тактли RS триггерлардан ташкил топган. Триггернинг кириш йўлига С=1 сигнал берилганда информация, яъний иккилик код (0 ёки 1) биринчи триггерга ёзилади. Иккинчи триггер эса ўз ҳолатини ўзгартирмайди.
С=0 бўлганда биринчи триггер информацияни сақлаш режимига ўтади. Иккинчи триггер эса биринчи триггернинг қийматини қабул қилади. Чунки, С=0 сигнал пастки инвертордан ўтиб, С=1 қийматга эга бўлади ва иккинчи триггерга биринчи триггернинг қийматини қабул қилишга рухсат беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |