Trigerlarning tuzilishi va ish prinsipi. Assinxron va sinxron trigerlar. Rs-trigerlar. Assinxron va sinxron Rs-trigerning sxematik belgisi, ichki tuzilishi va ishlash jadvallari
Download 164.78 Kb.
|
N.Masharipov Kurs-ish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Асинхрон RS триггер
- Ўтиш жадвали
Trigerlarning tuzilishi va ish prinsipi. Assinxron va sinxron trigerlar. RS-trigerlar. Assinxron va sinxron RS-trigerning sxematik belgisi, ichki tuzilishi va ishlash jadvallari. ЭҲМларнинг сонли элементлари деб, мантиқий функцияларни бажарувчи, ахборотларни хотирасида сақловчи ва сигналларни кучайтирувчи ва қайта ишловчи қурилмаларга айтилади. Сонли автоматларда функция қиймати ўзгарувчиларнинг жорий тактдаги қийматига боғлиқ бўлмай, балки олдинги тактдаги қийматларига ҳам боғлиқдир. Демак, сонли автоматлар бир ва ундан ортиқ тактдаги сигналларни ўзида сақлаши керак. ЭҲМларда бу вазифаларни асосан триггерлар бажаради. Триггер - иккита тенг кучли, алтернатив турғун ҳолатга эга бўлган (0 ёки 1) ва ахборотни ёзиш, сақлаш ва узатиш учун хизмат қиладиган қурилмадир. Бошланғич сигналлар таъсирида триггер бир турғун ҳолатдан иккинчисига ўтиши мумкин. Одатда триггер иккита чиқиш йўлига эга: биринчиси тўғри чиқиш йўли дейилади ва Q билан белгиланади. Иккинчи чиқиш йўли тескари чиқиш йўли дейилади ва билан белгиланади. Триггернинг кириш йўлларининг сони унинг бажариладиган функциясига боғлиқ. Ахборотларни ёзиш бўйича триггерлар 2 га бўлинади: асинхрон триггерлар; синхрон триггерлар. Асинхрон триггерларда ахборотнинг ўзгариши учун исталган пайтда кириш сигналларининг берилиши билан ўзгаради. Синхрон триггерларнинг чиқиш йўлида сигналларнинг ўзгариши учун унинг кириш йўлига қўшимча синхросигнал (бошкариш сигнали) бериш керак. Акс ҳолда бундай триггерларда ахборотларни ёзиб бўлмайди. ЭҲМ қурилмаларида турли функционал имкониятларга эга бўлган триггерлар қўлланилади. Лекин барча схемаларнинг асосини асинхрон RS триггер ташкил этади. Асинхрон RS триггер Асинхрон RS триггер иккита мантиқий элементлар асосида қурилиши мумкин: ”ЁКИ-ЙЎҚ” ҳамда “ВА–ЙЎҚ”. Элементлар қайта алоқа занжирлари орқали ўзаро уланади. “ЁКИ – ЙЎҚ” элементлар асосида қурилган асинхрон RS триггернинг функционал схемаси ва график белгиланиши хамда унинг вакт диаграммаси қуйидаги кўринишга эга: Бундай триггер иккита кириш йўлига (S ва R) ҳамда иккита чиқиш йўлига (Q ва ) эга. Бу ерда R-reset-олиб ташлаш (сброс) ва S-Set- ўрнатиш маъноларини англатади . Энди асинхрон RS триггернинг ишлаш принципини аналитик тахлил этамиз: S=1 ва R=0 бўлганда триггерга «1» ёзилади (Q=1) S=0 ва R=1 бўлганда триггерга «0» ёзилади (Q=0) S=0 ва R=0 бўлганда триггер ўз ҳолатини сақлайди Ушбу холат ахборотни сақлаш режими хисобланади. S=1 ва R=1 сигналларини бир вактда бериш таъқиқланади, чунки бундай кириш сигналларида триггер ўз турғун ҳолатини йўқотади. Демак асинхрон RS триггернинг ўтиш жадвалини қуйидагича ифодалаш мумкин: Ўтиш жадвали
Download 164.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling