Тўртлик. Кўз ўнгингда хўп жилваланар, Сув саклалшс сирсш кўзалар. Улар лойдан, лойдир барчаси, Фақат суесиз кўкрагин керар. Ёдлов
Download 329 Kb.
|
Жура ака шеърлари 07.07.2018
Билсанг азизим.
Ўзингдурсан мангу хотирам, Бу дунёдан ўтиб кетсам ҳам. Хаёлинг-ла яшайман эркам, Ҳеч тўхтамас кўзларимда нам. Ўтар кунлар, айланар йиллар, Соғинчингдан сарғаяр юзим. Кекса кўнглим қайғуга тўлар, Сени қўмсаб... билсанг азизим. Дил сўроғи, ёр, васлинг бўлди, Қаро тунлар отиши қийин. Соғинч гули сарғайди - сўлди, Сақлаш уни оғир, нетайин. 2.12.2013Й. Оҳ... йўқотиб ақл-у хуш, Харобасин кўргач туш. Ҳар томонга уриб тўш, Инига қайтди бойқуш. Бургутвойга энкайиб, Ҳузурида чўнқайиб, Эл олдида гердайиб, Инига қайтди бойқуш. Вақт - бевақт қийқирар, Қайтганин маълум қилар. Пешона қашлаб кулар, Инига қайтди бойқуш. Удир катта файласуф, Ва гўзал, мисли Юсуф. Дуолар ўқиб "куф -суф", Инига қайтди бойқуш. Севган жойи вайрона, Сайрайди ёна - ёна. Қанотланиб ҳар ёна, Инига қайтди бойқуш. ***
Ҳар не деса, олқишлар. Четлаб ўтар ташвишлар, Инига қайтди бойқуш. Бошидан учиб ҳушлар, Ўтган кунин эслашар. Юракдан сизиб ёшлар, Инига қайтди бойқуш. Уйлашмайди, кўрмайди, У карахтдир, юрмайди. Не бўлганин билмайди, Инига қайтди бойқуш. Кўпаяди вайрона, Бойқуш учун дурдона. Ҳамма бўлар девона, Инига қайтди бойқуш. Сенга тавалло қилдим, Кўзларда ёшим лим - лим. «^ Узинг қўллагин, раббим, Инига қайтди бойқуш... 7. 12. 2013Й **** Кун кўрасан мисли кўрсичқон, Дунё кавак кўринар сенга. Каваклардан излайсан имкон, Тинмай чуқур кавлайсан кимга?... Равон йўлни тан ололмайсан, Бу тушунча сенга бегона. Шум сўқмоқдан воз кечолмайсан, Шу йўл сенга тўғри, ягона. Гап излайсан эртадан то кеч, Бисотингда кўпдир ғайир тош. Тайёр турар сенда эрта - кеч, Тошларингдан қондир неча бош. Қайга борсанг сендан ёдгорлик , Фисқу фасод, қора мағзава. Сендан қолмас бирор эзгулик , Оқибатин бир ўйлаб қара. 9.12.2013й. Яна меҳмон қалбимга илҳом, Шивир - шивир сўзлар айтади. Сирли сўзлар бўлмайди тамом,' Қоғоз - қалам авжин битади. Шивирида сирлар ниҳони, Ва кўз ёшлар оқар сизилиб. ^> Утган куннинг изоҳсиз номи, Қоғоз узра борар тизилиб. Азиз дўстим Пардавой Адаш, Сўз берганди хабар олишга. Бўлмай қолди кунларни санаш, Топмади вақт келиб - кетишга. Тўйга айтди бригадир Карим, Кутиш билан ўтди кўп вақтим. Кутавериб қўшним Салимни, Боролмайин уятга қолдим. Умр ўтар секин судралиб, Қўнғироғин гоҳ чалиб - чалмай. Бўғизингдан чиқар сирғалиб, Сирли сўзлар ҳеч тиним билмай. 13.12.2013Й. *** Шовқинсиз шаҳарга кўчиб кетди у... У ерда керакмас на шам, на чироқ. Ўтинга на ҳожат, иссиқцир мудом, Ҳамма тинч ухлайди, оромда қароқ. Безовта қилмайди қўшни маст бўлиб, Қасру-равонига кирмайди ўғри. Асло югурмайди ғазабга тўлиб, Ҳеч ким парво қилмас юрса нотўғри. У ерда керакмас мансабу унвон, Дунё баробардир шоҳу гадога. Унда керакмасдир шавкат ила шон, Юрак шерик эмас нола - нидога. Кўчиб кетди пинҳон, асло билдирмай, Топган - тутганини орқага ташлаб. Рақиблар оғуга ошин тўлдирмай, Яшаб ўтар бўлди ошини ошаб. Номаълум шаҳарга кўчиб кетди у... 20.12.2013й. Download 329 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling