Тўртлик. Кўз ўнгингда хўп жилваланар, Сув саклалшс сирсш кўзалар. Улар лойдан, лойдир барчаси, Фақат суесиз кўкрагин керар. Ёдлов


Download 329 Kb.
bet5/13
Sana15.01.2023
Hajmi329 Kb.
#1094435
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Жура ака шеърлари 07.07.2018

Хўрозвой
Қўндоққа чиқди хўроз,
Оқ тонгни уйғотгани.
Ўйланиб турди бироз,
Жўяли сўз айтгани.
Қу-қулади ҳар ёнга,
Хўп тикилди осмонга.
Эриниб оқарар тонг, Ҳайқирди тўрт томонга. "Нечун кечикди қуёш, Чиқсин кўрар у оқсоч. Юлиб оламан сочин, Ушлаб қўшаман омоч. Қайга кетди ойжамол, Сўзим келдими малол. Тўсиб қўяман йўлин,
Энди эсмайди шамол"... Осмон узра юлдузлар Тинглар - хўрозвой сўзлар. Тўкилинг буғдой мисол, Эй бепарво ой юзлар.
Кўп сўзлайди хўрозвой, Хўп терлайди парвозбой. Қуёш чиқди, чорасиз,
Соя излар у ҳай - ҳай... Кунлар ўтади шундай, Хўроз тонгни кутади.
Умр қисқарар шамдай,
У шуни унутади. 16.12.2013Й.

* * *




Яна ер - осмонни қоплар қаро тун, Майин тўрлари-ла бўғизлар жоним. Эсга туша бошлар бугун ўтган кун, Тўхтаб қолгандайин томирда қоним.
Суҳбатга чорлайди нотавон кўнгил, Сени ташлаб кетган дўст - қадрдонни. Совуқдан йўқотиб тароватин гул, Эгилиб тўккандай япроқда қорни.
Нақадар малолдир тун билан суҳбат, Дил дардинг у асло била олмайди.

Барча дил сўзларинг у тинглар фақат, Сенинг дард-ҳолингга жавоб бермайди.
Қаро тун қанчалик узоқ бўлса-да,
Оппоқ тонг отиши муқаррар, тайин.
Бир умр тун билан суҳбатлашсанг-да, Ёнингда ҳамдаминг бўлмаса қийин. 14.12.2013Й.
Янги ой чиққан кеча
Ёр хаёли ёдга тушди, янги ой чиққан кеча,
Жисму жонга ўт туташди, янги ой чиққан кеча. Васли ёрни истабон дилда нолам қотди тош, Нолалардан қотди кўзёш, янги ой чиққан кеча. Кўкдаги ойнинг ўроғи ёр қошларинг эслатур,
Йўлга тушдим оҳ уриб, янги ой чиққан кеча.
Ҳасратимдин лолаланди лоласиз кирлар бугун,
Лолалар ҳам бўлди ҳайрон, янги ой чиққан кеча.
Лола бағрим косасида сув бўлибдур тоғу тош,
Тоғу тошнинг дийдаси ёш, янги ой чиққан кеча.
Интизор ҳолим кўриб, келгин нигорим ҳол сўраб, Васлинг излаб чопдим ҳар ён, янги ой чиққан кеча. Ошиқ аҳли кулмангиз девона кўнглим майлига,
Ашки - оҳим майга тушди, янги ой чиққан кеча.

* * *
Сокин жимирлар сукут,


Олам бўлгандек унут.
Кўк тоқида кузатмиш
Сукутни ҳорғин булут.
Булут хўрсиниб олди, Ҳамроҳин чорлаб қолди. Тўпланишиб тўп булут Оламга ғавғо солди.
Ярақлар ер-у осмон,
Сукут қочмишдир қай ён.
Гулдурак гуруллайди,
Оламга солиб қирон.
Ёмғир қуяр - оломон, Сувга тўлар ер-осмон. Фақат замин яшнайди,

Бу қандай дориломон.


Булутлар тарқаб кетди,
Она ер яшнаб кетди.
Тарқаб кетган булутлар
Яшиллик ташлаб кетди.

Етиб келди саратон,


Жизғанак еру осмон.
Сукунат ўй суради,
Кел булут, омон-омон.
Сокин жимирлар сукут...
Қадамингдан қочиб қолар,
Оёқларинг қучиб қолар.
Юз-кўзингдан ўпиб қолар,
Йўллар бўлганда ҳамроҳинг.
Гоҳ саратон жизғанакдир, Қаҳратони яхмалакдир. Наврўзда мўл сумалакдир, Йўллар бўлганда ҳамроҳинг.
Ўтиб борар йиллар бедор,
Ажаб, уларда не сир бор.
Мудом гул сочгай навбаҳор,
Йўллар бўлганда ҳамроҳинг.
Умр аслида кенг йўлдир,
Гоҳо кенглик , гоҳо қирдир.
Йўллар туганмас бир сирдир,
Тангрим бўлсин-а ҳамроҳинг.

Осмон баланд, ер қаттиқ,


Не қиламиз, айт, гулим.
Ашким кўтармас борлиқ,
На илож, айро йўлим.

Боргим келар ёнингга,


Ҳамдард бўлиб дардингга.
Нетай юрмас оёқлар,
Даво йўқдир дардимга.

Дардинг олайин дейман,


Бошинг силайин дейман.
Суянганим, суянчим,
Берсин давосин дейман.

Ўтар кунлар қувлашиб,


Этакларин ушлашиб.
Шифо берсин дардингга,
Тангрим шодлик улашиб.
"
Тордир кўзимга дунё, Тилаб дардингга даво. Бахтимга бўлгин омон, Ҳаққа этгум илтижо.
Кўкка учиб кетгим келар, Ойни қувиб ўтгим келар. Садо бергил аё дилдор,
Ишқ майидан тотгим келар.
Ҳов тоғлардан сабо эсар,
Саболарда садо эсар.
Садоларим тингла эркам Соғинчгинанг жоним эзар.
Ёр йўлларинг бунча узун, Хаёлимдасан туну кун. Васлинг хумор этди нетай, Кўргин юрак ҳам бағир хун.
Чаппор урар ой-ю кунлар,
ч^
Утган кунлар мен-ла йиғлар. Қароғимда хушсувратинг Ўч олгандек шодон кулар. Дил дардимни тўкар қалам, Сенга бориб етсин санам. Даричангдан бир бора боқ, Осмон кулиб, кетарди ғам.
Кўзларимга нил тортар уйқу, Ўзни бедор тутмоқ бўламан. Осмонимда сокин бир туйғу, Гоҳи тўлсам, гоҳ тўкиламан.
Баҳорий боғларда сайрона хаёл Олис кенгликларга ўзни уради. Чархпалак айланар, туганмас савол, Саволлар саҳрода изсиз сузади.
. . ;' . .
Сарғайган кузакдан ранжийди кўнгил, Бунча шошиласан, шитобинг баланд. Фасллар айланар товланиб минг хил, Бириси оғули, сўнггиси дилбанд.


Минг йиллик умринг-да боқий дунёда Бир зумлик ғунчанинг умрига ўхшар. Бирор из қолгайми еру самода Гар бир из қолса-да йўлларинг безар.
Яшаб ўтсак агар.
Гул атрин изладим кўнглингдан сени, Чиройи оламни тутиб кетгудек. Топмадим ифорин бирорта гулнинг, Бўм-бўш хилқат турар ҳар не ютгудек.
Сен учун бегона гўзал туйғулар, Бир юмшоқ курсида қотиб қолгансан. Қалбимда бир ўкинч секин қуюлар, От минган эгарни ютиб олгансан.
Умр ўткинчидир дунё қолажак , Айланиб туради фасллар тинмай. Қани айт, ким сени эслаб туражак , Яшаб ўтсак агар эгардан тушмай.
Чорасин излагин.
Кўнгил армонларга кема бўлганда, Сароблар йўлингда тепа бўлганда, Иўлинг ҳасратларга тўла бўлганда, Чорасин излагил сабр боғидан.
Ғамбода кўнгиллар ғамга тўлганда, Ағёр там-тамаси тилга кирганда, Боғчангда армонлар чечак тугганда, Чорасин излагил сабр боғидан.
Бир нокас йўлингда ғов бўлганида, Умринг гулшанига зов бўлганида, Андуҳлар бағрингга дов бўлганида, Чорасин излагил сабр боғидан.
Чархпалак... дам-бадам замон эврилгай, Не замон, не инсон, даврон эврилгай. Вақт келса ғам кетар, имкон эврилгай, Чорасин излагил сабр боғидан.
ТУРТЛЖЛАР.
Булбул хонишини англамоқ учун Қарғалар садосин тингламоқ керак. Булбул ноласига бош эгибди гул, Гулнинг юз очишин фарқламоқ керак.
Яшамоқ истадим самандар бўлиб, Сенинг ҳижронингда бўлдим қаландар. Соғинч эза бошлар тўлиб-тўкилиб, Соғинч сарғайтирар юзимни дилбар.
Осмон узра ой сузмоқда юлдузлар қатор, Жилмайишиб, жимирлашиб кузатар уни. Кўнглим аро маъюсгина фикр тўлғонар, Олис-олис юлдузларнинг - ойдир кукуни.
Ҳувиллаб қолганда кўнгил кўчаси, Инжу туйғулардан бўлиб мосуво. Секин жилоланар ойнинг чеҳраси, Оламга таралар мусаффо ҳаво.
Не деб олқишлайин, не деб куйлайин, Ҳамд-у саноларга сен тўлиқ бўлсанг. Тупроғинг кўзимга суртмай нетайин,
Умрим осмонида нур сочиб турсанг. ***
Кавлаб кўриб кўнглим халтасин
Сенга айтар бир сўз топмадим.
Айта қолай гапнинг қисқасин,
* Бир сен учун ўрин топмадим.
Кўчалар бисёрдир, улар беозор, Кўчалар гулзордир, қадамингга зор. Кўчалар тинчлигин ўйласанг нетар, Кўчаларда кезган жаноб тақводор.
Жоним берай масту - масту мастонага, Хиноли қўл ял-ял ёнар жононага. Бир ибоси жон сўрайдур, айт, не илож?. Кулгусдан гул очилур хандонага.
***
Нечун сўроқладинг, қани айт эй дўст, ,1 Ёшлик гўшалари тушдими ёдга. Қачон учрашгандик хотира-да суст, Сийратинг эсладим... сиғмай дунёга.
Ҳувилламас дунёлар сенсизу менсиз, Дунёнинг бағри кенг , ҳудуди чексиз. Келиб-кетганларнинг ўрни мингдан бир, Мингдан бир ўрнингни сездингми эсиз.
Ўғри кетгач ортидан қувламоқлик не ҳожат, Бўш қолган сандиқларни ковламоқлик не ҳожат. Уғри урса кўнгилни унмагай гул-у райҳон, Гул-у райҳон унмаган тақир чўлдан не ҳожат.
***
Суратингни қамаб қароқларимга Асрашни топширдим қабоқларимга. Тун-у кун бедордир, бедор киприклар, Аскардай тайёрдир сўроқларимга.
Пиёладан май тўкилди, ўрни қолди доғ бўлиб, Бир сўзингдан дунё сўнди, булбул қолди зоғ бўлиб. Озорларинг олар жоним, дилим вайрона - вайрондир, Ширин сўзинг мангу қолар, кўнглим ўсар тоғ бўлиб.
***

Боғда очилган гулим қўлда сўлиб бородир, Фироқингда ай гулим, жисмим ёниб бородир. Васлингни хуморини гулзоримда билмасдим, Кундузимда қоронғу... туним ёниб бородир.
Қадамингни пойлаб ётибди йўллар, Қай бирин танласанг сенда ихтиёр. Савдо-ю ғавғони қисмат бил, дерлар,
Толеи кулгайдир кимда сабр бор. ***
Шивирлайди теграмда баҳор, Гуллар сени эсга солади. Соғинчларим пойингга нисор, Асло ўчмас, лов-лов ёнади.
1 '-.

Итвой тинмай ҳурарди, Мушук масрур турарди. Итнинг жони сабил-да, Мушук суяк ўйнарди.
Тўлқинланиб оқар дарё, Тўлқинлари қўйнимдадир. Кимни мафтун этмас дунё, Сийрати кўз ўнгимдадир.
***

Васли ёр истади кўнгил, Ва такрор истади кўнгил. Муроди бўлмади вожиб, Сарга дор истади кўнгил.
Ажаб сирдир бу дунё, Қоронғу, ёруғ гоҳо. Ўзлигингни ҳис этсанг, Бу дунё сочар зиё.
Мансаб-у лавозим, унвон вақтинча, Ҳатто тахт вақтинча, омад вақтинча. Оқибат асрагай борлиқни буткул, Бу кўҳна кемада сузмоқ вақтинча.
Милтираб турибди шохда томчилар, Шаббода тинмайин отин қамчилар. Томчилар шамолга беролмай бардош Томчилар шохларда жонин ҳовучлар.
Эзилиб ётибди барги хазонрез, Кечаги дуркунлик , бетакрор маъво. Бебаҳо ёшлигим ўтибдими тез, Гарчи хазонларда туганмас маъно.



*** н* ч*
Сарафроз бош эгиб турар дарахтлар, Фасли хазонрезнинг чидаб зарбига. Кузак шамолида учар япроқлар, Тақдири азалнинг кўниб шартига.
Беҳуда арзи - ҳол кимга ҳам керак , Ўринсиз экилган гул сафсар нечун. Ўринсиз илтифот кулфатдан дарак ,
»_»
Уринсиз чурқ этмас ҳаққуш сен учун.
Кўзим қароғида яшрин суратинг, Юрган қадамимни ўлчаб юрибди. Яширин қисматим сенинг журъатинг, Энг сўнгги самарин кутиб турибди.
Бедор кечаларнинг баҳридан кечиб, Сокинлик қўмсайди бечора кўнгил. Тириклик майидан сипқориб, ичиб, Кўнгил тилаб қолар анвойи бир гул.
Атрофга қарайсан интиқ , интилиб, Қоп-қора тун этар ўзни намоён. Юлдузлар буғдойдай гўё сочилиб, Кўнгил куйлай олмас аслоки шодон.
Соатлар қадамин тинглай бошлайсан, Туннинг сокинлиги турар сезилиб. Хаёлан ким билан қадам ташлайсан, Пойингда сукунат борар эзилиб.
Сокинлик ҳукмрон туннинг қўйнида, Ўзга сайёрага тушиб қолгандек. Оппоқ тонг оқарар тоғлар бошида, Олам куйлай бошлар тўйга келгандек.
Шарафлагим келди сени оппоқ тонг, Сиё тун, сокинлик қайларга кетди. Қучиб ҳам бўлмайди, кечиб ҳам, аттанг, Умр ғилдираги айланиб ўтди.
***
Таъзим этинг тоғларга,
Аразлашни билмаслар.
Сувин бериб боғларга ''
Ҳеч ўрнидан жилмаслар.
Таъзим айланг арчага, Қишни ёзга улайди. Қувонч улаб барчага Майса сочин силайди.
Таъзим қилинг сойларга
Улар қуриб қолмайди.
У қувват тойчоқларга,
Ҳеч маломат қилмайди.
Таъзим этгум тоғларга, Улар мангу бор бўлсин. Боқинг маъсум чоғларга Тоғлар пурвиқор турсин.
Ишқ.
Ишқ оташдир - жонни куйдирар,
Ишқда жони ёнганлар билар.
Телба ошиқ висолдан ўзга
« Яратгандан нени ҳам сўрар.
Ишқ уммондир - чексиз, ҳудудсиз, Унда ҳориб сузганлар билар. У сузади эшкак , қайиқсиз, Уммон уни не кўйга солар.
Ишқ гулзордир - хазон билмас гул,
Ифоридан яшнагай олам.
Ажиб тилак тилайди кўнгил,
Гулинг олса суюкли санам.
Ишқ баҳордир - гарчи фасли куз Жаннат бўлиб кўрингай дунё. Яна қандай айтайин бир сўз, Ишқ сочгайдир оламга зиё. 14.12.2013Й
Нур соч ёнимда.
Саболар йўлладим дилдор сен томон, Ва улар қайтдилар минг нозй билан. Ярақлаб кетди-ку мусаффо осмон, Ҳуснинг куйлаганда бор ово'з билан.
Сўроқлаб бордим мен алвон гулларга, Ноз-ла чайқалишди ғунчаланишди. Асло эрк бермайин бийрон тилларга, Пинҳон жилмайишди, нозли кулишди.
Тўлғониб, чаппор урдим ҳар томон, Турардинг соч ўйнаб ва гул-гул ёниб. Бағримга нур инди айни куз замон, Кетдим азобларнинг баридан тониб.
Шукрона айтдим мен қодир худога, Ўзгинанг сақлагил ҳижрон - азобдан. Шукрона айтдим мен, жоним, борингга, Ҳар доим порлаб тур нур соч ёнимда. 19.02.2015Й
Ул гўзал танҳо кезарди, оҳ, паридек тўлғониб, Кўкда ой ҳайрон сузарди, армонларга чўлғониб. Рашк ёмондир, рашк ёмон, аслида-ку рангим сомон, Рашкдан ой тўлғонарди, ашкдан лов-лов ёниб.
Ул гўзалнинг гул юзи шайдо этмабди кимни ҳам, Тўп-тўп ошиқ тўлғонадур кўзларидир жиққа нам. Ухлай олмас кўкда моҳтоб, сарсон кезар шамс - қамар, Тавсидин куйларлар ёниб, минг бир шайдо кам-кам.
Ўзлигин бир кўргали кўзгуга боқмишдир ул моҳ, Кўз-у қошлар айтдилар бир кўрганида воҳ-воҳ. Порлагай кўзгу тун-у кун моҳитобнинг шавқи-ла, Орзу айлар кўзгуда ҳар дамда боқса гоҳ-гоҳ.
Таърифига сўз излаб тош қилиб қўйди қалам, Жилмайиб бир боқди-ю ғамза-ла босди қадам. Лол-у ҳайрон боқди гуллар кўк сари оҳ урдилар, Кўкда қамар тўлғониб, дермиш, ул сандир ул санам. 19.02.2015Й
• • ' ' -. • ' . . ; ,.. -'*

~А6 —
Ақлу хушдан бегона, ;
Кўйингда ман девона.
Ёнмоқдаман шам мисол,
Ҳажрингда ёна-ёна.
Ўтар тунларим бедор,
Хаёлинг билан такрор.
Излаб топмадим нетай,
Садо бергил, эй дилдор.
Сиғмай бу кенг дунёга,
» Кунлар ўхшар рўёга.
Боғланган ихтиёрим, Ишқинг бўйнимга зуннор. Ифор сочмоқда баҳор, Ясанган гулу гулзор. Татимас наврўз, кўклам, Гулзор мисли тиконзор. Соғинч ўртар дилимни, Маҳв айлабон кўнглимни. Оллоҳим омон сақла, Соғинтирган гулимни.
Илтижо
Кундалик ёлғонинг мен ростга йўйдим,
Отимни қамчилаб ёнингга дўндим.
Мен сени, мен сени беҳисоб суйдим,
Бунчалар бепарво дарёсан жоним.
Сайрон кўчаларда ортингдан чопдим,
Севинсанг — севиндим, кулгимни топдиуг.
Чақирсанг пойингга тупроқдек ботдим,
Бунчалар беписанд юлдузсан жоним.
Ҳар кимга бу умр берилган ўлчаб,
Умрни яшарлар безаб ва тежаб.
Ҳайрон термуласан кўзгуга ажаб,
Ўз ҳолин билмаган Ҳотамсан жоним.
Тунлари мен сени ўйладим, куйдим,
Сен учун, сен учун кўксимни ўйдим.
» Барча ўтрукларинг рост дебон суйдим,
Сенсиз бу умримни мен нетдим жоним. Истагим - пойингда лолалар унсин, Сен тўлиб яшагин, бу олам кулсин. Эзгу тилакларим ўзингга бўлсин, Тангрим оҳларимни тингласин жоним.
•-» **
?, "-,.*
Жунун саҳросида саргашта жоним, Хаёлинг-ла кўзда ашку селобим. Шамсу - қамар ёритмас хонумоним, Сенингсиз не керак кўшки равоним.
,1 •
Саҳарларда садом сабога сингди, Ҳаволарда садом қайларда тинди. Номинг қучган сабо қайга илинди, Ёлғизликда жоним ўрнинг билинди.
Номинг айтиб қай манзилни сўрай ёр, Хушхабарга ширин жоним берай ёр. Ростин айтсам хуморингман ўлай ёр, Садоларинг яна минг йил кутай ёр.
Жунун дашти бунча гаштли бўлмаса, Гар саҳрода узган гулинг сўлмаса. Ишқ дардини куйлаб дилинг тўймаса, Бошим олиб айтгил қайга кетай ёр.
Томоша
Давом этар томоша, У асло тугамайди. Узилиб қолса ногоҳ, Уни тиклаб бўлмайди. Томошадир бу олам, Бу оламда яшаш ҳам. Томошадан кўзлар нам, Бўлса тўхтам бўлмайди. Томоша ҳар кунимиз, Кўнгилсизлик - кулгимиз. Уйғонмасак биримиз, Асло топиб бўлмайди. Яшамоқ ўзидир бахт, Идрокимиз олий тахт. Сабр қил этмасдан шахд, Йўқса яшаб бўлмайди. Шукур қилгил эй инсон, Сабр-ла бутдир имон. Албат эртангга ишон, Асло каминг бўлмайди. 20.02.2015Й

Тилак.
Аъзамжонга.


^
Эзгуликка тўлиқ бўлсин йўлларинг, Бахтинг кўриб кўзларим кулсин. Ўктам бўлсин мудом сўзларинг, Чаманзор юрт завқинг-ла тўлсин. Тупроқ олсанг бўлсин олтин-зар, Бахт-иқболинг ярақлаб турсин. Кезар бўлсанг кенг оламни гар, Пойингга гул тўшалиб унсин. Ёнгинангда жуфти ҳалолинг, Ҳар тонг сени қутласин, севсин. Фарзандларинг - бахту иқболинг, Ҳар кун сени шарафлаб турсин. Омад берсин, ҳар бир бекатда Тангрим сенга мададкор бўлсин. Дўстинг бўлсин ҳар бир элатда, Ота-онанг иқболинг кўрсин. 15.02.2015Й
Масал
Тўрқовоқда бедона Овози бўғилибди. Тўр-чи қушга бегона, Қозонда қоврилибди. Қаранг отарда қўйни, Жим ўтлашар ҳаммаси. Яшнатар мингта тўйни, Асло йўқ хархашаси. Хуллас, дунёда гап кўп, Ҳисобин олиб бўлмас. Товуқлар бўлиниб тўп Хўрозни ушлай олмас. Оқ тонгда содир бўлди, Қаранг, гапнинг каттаси. Катакка мушук дўнди, Ўчди жўжанинг саси. Қиссадан ҳисса шуки, Ҳар ким билсин ўз ҳолин. Тўкилмас бирор туки, Очса ҳақиқат фолин.

Бир гул.
Учиб кетди боғдан бир гул, Гул қай томон кўчиб кетди. Бахт тилади у ўсган эл, Гул орзусин қувиб кетди.
•*
Самоларда учиб борар, Бахт шаробин ичиб борар. Самоларда хўп солланиб Гул - гулзордан кечиб борар.
Кутмиш уни не савдолар, Савдолар ҳам, не ғавғолар. Гул қадрини билармикин, Гул кўрмаган чўл саҳролар. 21. 12.2013Й
Эй, ҳаёт.
Эй, ҳаёт. Мен сени қучиб толмадим, Йўлларингда ўйнаб-куйлаб толмадим. Нашъу - навомисан яшамоқ завқи, Ҳаётий куйларни куйлаб толмадим.
Кетди омад баъзан ортга қарамай, Сулувлар ҳам кетди, сочим силамай. Сирдош дўстим қочар ҳолим сўрамай, Барибир мен сенда яшаб толмадим. Неча йил яшадим, у кўринар кам, Ўзин англамайди шодлик тўла дам. Хиёнат келтирар кўзларимга нам, Шодлигу ғамингни қучиб толмадим.
Яхмалак отади боланг, сен хурсанд, Келин салом берар, яна сен хурсакд. Сочига оқ инган бобосан-хурсанд, Ҳаёт, сийратингга боқиб толмадим. Жаннатга ўхшайди қаранг бу дунё, Чархпалак айланар таранг бу дунё. Аросат даштида найранг бу дунё, Мен уни тамошо этиб толмадим.
Алдаб яшаяпман.
» Алдаб яшаяпман ўзимни ўзим,
Олтинга кўмилган гадодай бўлиб. Ўзим ўзлигимдан ололмай кўзим, Ўзимни алдайман Ҳотамтой бўлиб.
Алдаб яшаяпман ўзимни ўзим, Бедор хаёлларим йиғлар аламда. Ўзимга ўтмайди не қилай сўзим, Кимга сиғинай мен кечиб оламдан.
Алдаб яшаяпман ўзимни ўзим, Севган оққушларим кетдилар учиб. Билсам-да мангумас босган ҳар изим, Яшагим келади оламни қучиб. 23.12.2013Й
Кенг самода парча ой,
Нур сочиб очар чирой.
Оппоқ нурга чўмилган
Зилол чашма, сўлим сой.
Шивирлайди ўт-ўлан,
Сокин тун сукутидан.
Боғлар-да болга тўлмиш,
Олам саховатидан.
Кўз қисишиб юлдузлар
V" Ақл-у ҳушингни олар.
Оқ туннинг оқ жамоли, Дилимга ғулу солар.
Тоғлар мириқиб ухлар, Ой нури сочин тарар. Тоғ бошида оқ булут Тоғлар бошини силар. Бунча сокин ўтди тун, Тонг отар сочиб гулгун. Юртга тинчлик тиладим, Ва қутласин янги кун. 28.12.20Ш.

?:

Очилиб кетди кунйар.


Очилиб кетди кунлар,
Нурланиб олам кулар.
Эрта тонг шабнамидан
Гул ғунчалар юз очар.
Очилиб кетди кунлар, Куйга айланди унлар. Эрта тонг шамолида Рақсга тушар булутлар.
Очилиб кетди кунлар,
Жон қуши тилга кирар.
Унинг хуш садосидан
Она замин уйғонар.
Очилиб кетди кунлар, Томда қизғалдоқ кулар. Олов гулим - қизғалдоқ Бунчалар тез тўкилар.
Очилиб кетди кунлар,
Деҳқон қувончдан куйлар.
Ерга ёғар барака,
Боғларим болга тўлар.
Очилиб кетди кунлар, Мавжудот йўлга тушар. Кимга не ато этган, Уни меҳнатдан топар.
Очилиб кетди кунлар,
Олам ҳуснга тўлар.
Ёруғ олам васлидан
Минг йил яшагинг келар. Очилиб кетди кунлар, Тилай эзгу тилаклар. Тинч бўлсин она замин, Ўқ отмасин эркаклар.
4Л2.2013Й.

Download 329 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling