23
2.7.
киши аъзоларини кесиб олиб, бошқа кишига кўчириш
(трансплантат) ёки мурданинг қисмларидан фойдаланиш мақсадида содир
этилса, –
ўн икки йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан
жазоланади.
3. Жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда одам ўлдириш, яъни:
3.1. икки ёки ундан ортиқ шахсни;
3.2. ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлни;
3.3. айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни ёки кичик ёшдаги
болани;
3.4. ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини
бажариши муносабати билан
шахсни ёки унинг яқин қариндошларини;
3.5. бошқа шахсларнинг ҳаёти учун хавфли бўлган усулда;
3.6. қаттиқ азоб етказиш мақсадида;
3.7. босқинчилик, тамагирлик ёки шахсни гаров сифатида тутқунликка
олиш билан боғлиқ ҳолда;
3.8. номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий
усулда қондириш билан боғлиқ ҳолда;
3.9. миллий, сиёсий, мафкуравий ёки ирқий адоват ёхуд диний
таассублар замирида;
3.10. бошқа бирор жиноятни яшириш ёки
унинг содир этилишини
осонлаштириш мақсадида;
3.11. бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилиши, –
ўн беш йилдан йигирма беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки
умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланади».
Do'stlaringiz bilan baham: