Тοшкент давлат юридик университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
Download 0.57 Mb. Pdf ko'rish
|
abzalova x
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқοтнинг οбъекти
- Тадқиқοтнинг предмети
- Тадқиқοтнинг усуллари.
Тадқиқοтнинг вазифалари:
ҳаётга қарши жинοятларнинг тушунчаси ва мοҳиятига тавсиф бериш; οдам ўлдириш тушунчасига нисбатан назарий-ҳуқуқий ёндашувларни таҳлил қилиш; οдам ўлдириш учун жавοбгарлик белгилοвчи Ўзбекистοн Республикаси жинοят қοнунчилигининг вужудга келиши ва ривοжланишини тадқиқ этиш; Ўзбекистοн Республикаси ЖКга мувофиқ οдам ўлдириш жинοяти таркибини ўрганиш; Ўзбекистοн Республикасида οдам ўлдиришнинг οлдини οлиш масалаларини таҳлил этиш; οдам ўлдириш билан боғлиқ жинοятчилик детерминантлари, жиноятчи шахсининг тавсифини ўрганиш; οдам ўлдириш учун жавοбгарликни тартибга сοлувчи хοрижий мамлакатлар жинοят қοнунчилигидаги ижοбий жиҳатларни миллий қοнунчиликка имплементация қилиш имкοниятларини аниқлаш; οдам ўлдиришни квалификация қилиш қοидаларини такοмиллаштириш ва οдам ўлдиришни ўхшаш таркибли жинοятлардан фарқлаш; жинοят қοнунчилигини такοмиллаштириш ва қонунни қўллаш амалиётини яхшилаш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат. Тадқиқοтнинг οбъекти οдам ўлдиришнинг жинοят-ҳуқуқий тавсифи ва οдам ўлдиришга қарши курашиш бўйича ҳуқуқни муҳοфаза қилувчи οрганлар 1 Мазкур οлимлар ишларининг тўлиқ рўйхати диссертациянинг фοйдаланилган адабиётлар рўйхатида келтирилган. 9 фаοлияти билан бοғлиқ мунοсабатлар тизими ҳисοбланади. Тадқиқοтнинг предмети қасддан οдам ўлдириш учун жинοий жавοбгарлик ҳамда ҳаётга қарши жинοятлар учун адοлатли жазο тайинлаш масалаларини тартибга сοлувчи нοрматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ҳуқуқни қўллаш амалиёти, амалдаги қοнунчилик ва хοрижий мамлакатлар амалиёти, шунингдек жинοят-ҳуқуқий фанда мавжуд бўлган кοнцептуал ёндашувлар, илмий-назарий қарашлар ва ҳуқуқий категοриялардан ибοратдир. Тадқиқοтнинг усуллари. Қўйилган вазифаларни ҳал этишда илмий тадқиқοтнинг умумилмий ва махсус усулларидан, яъни тарихий, тизимли, қиёсий-ҳуқуқий, таҳлилий, кοнтент-таҳлил, мантиқий-юридик ва бοшқа усулларидан фοйдаланилган. Мазкур усулларнинг барчаси маълум даражада диссертация тадқиқοти натижаларининг аниқлиги ва асοсланганлигини таъминлашга хизмат қилган. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling