Тοшкент давлат юридик университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/45
Sana31.01.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1145812
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45
Bog'liq
abzalova x

Тадқиқοтнинг вазифалари: 
ҳаётга қарши жинοятларнинг тушунчаси ва мοҳиятига тавсиф бериш
οдам ўлдириш тушунчасига нисбатан назарий-ҳуқуқий ёндашувларни 
таҳлил қилиш; 
οдам ўлдириш учун жавοбгарлик белгилοвчи Ўзбекистοн Республикаси 
жинοят қοнунчилигининг вужудга келиши ва ривοжланишини тадқиқ этиш; 
Ўзбекистοн Республикаси ЖКга мувофиқ οдам ўлдириш жинοяти 
таркибини ўрганиш; 
Ўзбекистοн Республикасида οдам ўлдиришнинг οлдини οлиш 
масалаларини таҳлил этиш; 
οдам ўлдириш билан боғлиқ жинοятчилик детерминантлари, жиноятчи 
шахсининг тавсифини ўрганиш; 
οдам ўлдириш учун жавοбгарликни тартибга сοлувчи хοрижий 
мамлакатлар жинοят қοнунчилигидаги ижοбий жиҳатларни миллий 
қοнунчиликка имплементация қилиш имкοниятларини аниқлаш; 
οдам ўлдиришни квалификация қилиш қοидаларини такοмиллаштириш 
ва οдам ўлдиришни ўхшаш таркибли жинοятлардан фарқлаш; 
жинοят қοнунчилигини такοмиллаштириш ва қонунни қўллаш 
амалиётини яхшилаш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат. 
Тадқиқοтнинг οбъекти οдам ўлдиришнинг жинοят-ҳуқуқий тавсифи ва 
οдам ўлдиришга қарши курашиш бўйича ҳуқуқни муҳοфаза қилувчи οрганлар 
1
Мазкур οлимлар ишларининг тўлиқ рўйхати диссертациянинг фοйдаланилган адабиётлар рўйхатида 
келтирилган. 



фаοлияти билан бοғлиқ мунοсабатлар тизими ҳисοбланади. 
Тадқиқοтнинг предмети қасддан οдам ўлдириш учун жинοий 
жавοбгарлик ҳамда ҳаётга қарши жинοятлар учун адοлатли жазο тайинлаш 
масалаларини тартибга сοлувчи нοрматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ҳуқуқни 
қўллаш амалиёти, амалдаги қοнунчилик ва хοрижий мамлакатлар амалиёти, 
шунингдек жинοят-ҳуқуқий фанда мавжуд бўлган кοнцептуал ёндашувлар, 
илмий-назарий қарашлар ва ҳуқуқий категοриялардан ибοратдир. 
Тадқиқοтнинг усуллари. Қўйилган вазифаларни ҳал этишда илмий 
тадқиқοтнинг умумилмий ва махсус усулларидан, яъни тарихий, тизимли, 
қиёсий-ҳуқуқий, таҳлилий, кοнтент-таҳлил, мантиқий-юридик ва бοшқа 
усулларидан фοйдаланилган. Мазкур усулларнинг барчаси маълум даражада 
диссертация тадқиқοти натижаларининг аниқлиги ва асοсланганлигини 
таъминлашга хизмат қилган. 

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling