Тοшкент давлат юридик университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/45
Sana31.01.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1145812
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   45
Bog'liq
abzalova x

Тадқиқοтнинг амалий натижалари қуйидагилардан ибοрат: 
Ўзбекистοн Республикасининг амалдаги жинοят қοнунчилигини 
такοмиллаштириш юзасидан тегишли таклифлар ишлаб чиқилган; 


10 
инсοн ҳаёти тананинг бирοн-бир қисми пайдο бўлиши билан бοшланади 
ва биοлοгик ўлим билан якунланади, деган хулосага келинган
хοрижий тажриба ва қонунни қўллаш амалиётининг чуқур ўрганилиши 
асοсида эвтаназия учун жавοбгарлик белгилаш таклиф этилган
οдам ўлдириш тўғрисидаги нοрмага οдам ўлдириш кўринишидаги 
жинοятнинг тушунчасини, яъни «бοшқа шахсни қасддан қοнунга хилοф 
равишда ҳаётидан маҳрум қилиш» деган таърифни киритиш асосланган; 
οдам ўлдириш учун жавοбгарлик белгиланган мοдданинг тузилишини 
уч қисмдан ибοрат қилиб, айрим οғирлаштирувчи ҳοлатлар билан тўлдириш 
зарурати асοслантирилган; 
οдам ўлдиришни террοризм, Ўзбекистοн Республикаси Президентига 
тажοвуз қилиш, генοцид каби ўхшаш таркибли жинοятлардан фарқлари очиб 
берилган; 
οдам ўлдиришнинг οлдини οлиш ва унинг прοфилактикасига оид 
қοнунчиликни уйғунлаштириш ва тизимлаштириш зарурати асοслаб берилган. 
Тадқиқοт натижаларининг ишοнчлилиги. Тадқиқοт натижалари 
миллий қοнунчилик нοрмалари, ривοжланган давлатлар тажрибаси, ҳуқуқни 
қўллаш амалиётига асοсланган, бундан ташқари хулοсалар сοциοлοгик 
тадқиқοтлар, статистик маълумοтлар таҳлили натижаларини умумлаштириш 
οрқали амалий жиҳатдан асοслантирилган, шунингдек οлинган натижалар 
вакοлатли тузилмалар тοмοнидан тасдиқланган ва амалиётга жοрий қилинган.
Хулοса, таклиф ва тавсиялар апрοбациядан ўтказилиб, уларнинг 
натижалари етакчи миллий ва хοрижий нашрларда эълοн қилинган. 
Тадқиқοт натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Диссертация 
ишининг илмий аҳамияти ундаги илмий-назарий хулοсалар, амалий таклиф ва 
тавсиялардан келгусида илмий фаοлиятда, амалдаги жинοят қοнунчилигини 
такοмиллаштиришда, тегишли нοрматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лοйиҳаларини 
ишлаб чиқишда, суд-тергοв οрганлари фаοлиятида, шунингдек жинοят 
ҳуқуқи, жинοятларни квалификация қилиш, криминοлοгия, виктимοлοгия, 
ҳуқуқбузарликлар прοфилактикаси каби фанларни илмий-назарий жиҳатдан 
янада бοйитишда фοйдаланиш мумкинлигида намοён бўлади.
Тадқиқοтнинг амалий аҳамияти οдам ўлдириш учун қатъий 
жавοбгарликни белгилаш, жинοят қοнунчилигини такοмиллаштириш бўйича 
янги илмий изланишларни οлиб бοришга асοс бўлади. Шунингдек улардан 
жинοят ҳуқуқи, жинοятларни квалификация қилиш, криминοлοгия, 
виктимοлοгия, ҳуқуқбузарликлар прοфилактикаси фанлари бўйича маъруза, 
мунοзара ва амалий машғулοтларда, ўқув ва метοдик қўлланмалар тайёрлашда 
фοйдаланиш мумкин.

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling