Тсз: Ижтимоий-маданий масалалар / Меҳнат. Аҳолининг бандлиги] Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси


-§. Якка тартибдаги меҳнат низоларини кўриб чиқиш


Download 3.39 Mb.
bet217/232
Sana10.11.2023
Hajmi3.39 Mb.
#1762190
TuriКодекс
1   ...   213   214   215   216   217   218   219   220   ...   232
Bog'liq
Меҳнат кодекси

2-§. Якка тартибдаги меҳнат низоларини кўриб чиқиш
543-модда. Якка тартибдаги меҳнат низоларини кўриб чиқиш тартиби
Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларни, меҳнат шартномасини қўллаш масалалари бўйича якка тартибдаги меҳнат низоларини (даъво хусусиятига эга якка тартибдаги меҳнат низолари) кўриб чиқиш тартиби ушбу Кодексда белгиланади, судларда меҳнат низолари бўйича ишларни кўриш тартиби эса бундан ташқари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексида белгиланади.
Ходим учун янги меҳнат шартларини белгилаш ёки мавжуд меҳнат шартларини ўзгартириш тўғрисидаги якка тартибдаги меҳнат низолари (даъвосиз хусусиятга эга бўлган якка тартибдаги меҳнат низолари) иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ҳал этилади.
544-модда. Якка тартибдаги меҳнат низоларининг тарафлари
Якка тартибдаги меҳнат низосининг бир тарафи иш берувчи, бошқа тарафи эса ходим, илгари ушбу иш берувчи билан меҳнатга оид муносабатларда бўлган шахс, иш берувчи меҳнат шартномасини тузишни рад этган тақдирда, иш берувчи билан шундай шартномани тузиш истагини билдирган шахс бўлади.
Якка тартибдаги меҳнат низосининг ҳар бир тарафи ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун вакилларни жалб қилишга ҳақлидир.
545-модда. Якка тартибдаги меҳнат низоларини кўриб чиқувчи органлар
Якка тартибдаги меҳнат низолари қуйидагилар томонидан кўриб чиқилади:
меҳнат низолари бўйича комиссиялар томонидан, бундан бевосита судда кўриладиган низолар мустасно;
суд томонидан.
Ходим меҳнат низосини ҳал қилиш учун ўз танловига кўра меҳнат низолари бўйича комиссияга ёки бевосита судга мурожаат этишга ҳақли.
Ҳар қандай якка тартибдаги меҳнат низоси меҳнат низолари бўйича комиссияда ёки судда кўриб чиқишнинг исталган босқичида, суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун киришидан олдин «Медиация тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш учун медиаторга ўтказилиши мумкин.
546-модда. Ходимнинг пулга оид талабларини қаноатлантириш
Иш берувчи ходимнинг пулга оид талабларини муддати чекланмаган ҳолда бутун давр учун қаноатлантиришга ҳақли.
Ходимнинг пулга оид талаблари якка тартибдаги меҳнат низосини кўриб чиқувчи меҳнат низолари бўйича комиссия ёки суд томонидан асосли деб топилган тақдирда тўлиқ миқдорда қаноатлантирилади.

Download 3.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   213   214   215   216   217   218   219   220   ...   232




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling