Тсз: Ижтимоий-маданий масалалар / Меҳнат. Аҳолининг бандлиги] Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Download 3.39 Mb.
|
Меҳнат кодекси
- Bu sahifa navigatsiya:
- 149-модда. Меҳнат шартномасини ўзгартиришни расмийлаштириш
148-модда. Иш жойини ўзгартириш
Иш жойи иш берувчи томонидан бевосита ёки билвосита назорат қилинадиган жой бўлиб, ходим бу жойда бўлиши ёки у меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган меҳнат вазифасига доир ишни бажариш учун бу жойга етиб келиши керак. Меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилмаган иш жойининг ўзгариши (ходимни айни ўша иш берувчидаги бошқа иш жойига, худди ўша ҳудудда жойлашган бошқа алоҳида бўлмаган бўлинмага ўтказиш ёки ходимга бошқа механизмда ёки агрегатда ишлашни топшириш) иш аввалги меҳнат вазифаси бўйича ва айни ўша меҳнат шароитларида давом эттирилган тақдирда, ходимнинг розилигини талаб этмайди. Агар муайян иш жойидаги (айни ўша ҳудудда жойлашган алоҳида бўлмаган бўлинмадаги, аниқ механизмдаги ёки агрегатдаги) иш меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган бўлса, иш жойини ўзгартиришга фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади. 149-модда. Меҳнат шартномасини ўзгартиришни расмийлаштириш Меҳнат шартномасини ўзгартириш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Ходимни доимий бошқа ишга ўтказиш тўғрисида, меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат шартларини ўзгартириш ҳақида, меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган иш жойини ўзгартириш тўғрисида, шунингдек иш берувчининг бошқа жойга кўчиши муносабати билан жойни ўзгартириш ҳақида буйруқлар чиқариш учун меҳнат шартномасига киритилган ўзгартишлар асос бўлади. Меҳнат шартномасига доир ўзгартишлар ходим ва иш берувчи томонидан ёзма шаклда тузиладиган ҳамда меҳнат шартномасининг ажралмас қисми бўлган қўшимча келишув имзолаш орқали расмийлаштирилади. Меҳнат шартномасига доир қўшимча келишув камида икки нусхада тузилади. Қўшимча келишувнинг ҳар бир нусхаси ходимнинг ва ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахснинг имзоси билан мустаҳкамланади. Иш берувчида муҳр мавжуд бўлган тақдирда, меҳнат шартномасининг барча нусхаларида мансабдор шахснинг имзоси муҳр билан тасдиқланади. Қўшимча келишувнинг бир нусхаси ходимга берилади, бошқаси (бошқалари) иш берувчида меҳнат шартномаси билан бирга сақланади. Ходим томонидан қўшимча келишувнинг нусхаси олинганлиги ходимнинг иш берувчида сақланадиган қўшимча келишувнинг нусхасига қўйилган қўшимча имзоси билан тасдиқланади. Ходимни доимий бошқа ишга ўтказиш, меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат шартларини ўзгартириш, шунингдек меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган иш жойини ўзгартириш тўғрисидаги буйруқлар меҳнат шартномаси тарафлари томонидан қўшимча келишув тузиш орқали ушбу шартномага киритилган ўзгартишларнинг мазмунига айнан мувофиқ равишда чиқарилади ва ходимга имзо қўйдириб эълон қилинади. Ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказиш ўтказишнинг муддати кўрсатилган ҳолда буйруқ билан расмийлаштирилади. Меҳнат шартномаси тарафларининг келишувига кўра ва ходимнинг ташаббуси билан ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқариш учун ходимнинг ёзма аризаси асос бўлади. Ходим соғлиғининг ҳолатига кўра ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказиш, ҳомиладор аёлни, шунингдек икки ёшга тўлмаган боласини парваришлаётган ота-онадан бирини (васийни) уларнинг аввалги ишни бажариш имконияти бўлмаган тақдирда вақтинча бошқа ишга ўтказиш ҳақида буйруқ чиқариш учун уларнинг аризаси ва тиббий хулоса асос бўлади. Иш берувчининг ташаббусига кўра ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқариш учун ишлаб чиқариш зарурияти ёки бекор туриб қолиш фактларининг мавжудлиги асос бўлади. Ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказиш меҳнат шартномасида акс эттирилмайди. Ходимни бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юбориш ҳақида буйруқ чиқариш учун ходим ҳамда мазкур ходимни вақтинча хизмат сафарига юборган иш берувчи билан келишувга кўра ходим қайси иш берувчига хизмат сафарига юборилган бўлса, ўша иш берувчи ўртасида тузилган алоҳида муддатли меҳнат шартномаси асос бўлади. Download 3.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling