Тсз: Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим] Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида


§6. Мактабгача таълим тизимига ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, танлаб олиш ва ривожлантиришга мутлақо янги ёндашувларни жорий этиш


Download 326.86 Kb.
bet8/11
Sana19.02.2023
Hajmi326.86 Kb.
#1214672
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ПҚ-4312 08.05.2019

§6. Мактабгача таълим тизимига ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, танлаб олиш ва ривожлантиришга мутлақо янги ёндашувларни жорий этиш
Сифатли мактабгача таълимни бериш асосларидан бири бошқарув ва педагог кадрларни тайёрлаш даражаси ва уларнинг профессионализми ҳисобланади.
Ўтган давр мобайнида ушбу йўналишда кенг кўламли ишлар бажарилди. Чунончи, «Мактабгача таълим» бакалавриат таълими йўналиши бўйича олий таълим муассасаларига қабул қилиш квоталари оширилди, мазкур йўналишда ўқиш муддати уч йилгача қисқартирилди.
Республика мактабгача таълим ташкилотлари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ўқув-методик маркази негизида Мактабгача таълим ташкилот директорлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ташкил этилди ва унга мактабгача таълим тизими ходимларида замонавий менежмент ва педагогик технологиялар бўйича билим ва кўникмаларни шакллантириш вазифаси юклатилди.
Шу билан бирга, мактабгача таълим соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг амалдаги тизимини таҳлил қилиш қуйидаги тадбирларни амалга ошириш зарурлигидан далолат беради:
1) халқаро талабларга жавоб берадиган ягона кўп даражали узлуксиз таълим тизимини яратиш;
2) таълим ва амалиётни интеграциялаштирган ҳолда халқаро таълим стандартлари, ўқув-методик режа ва дастурлар, интерактив ва муаммоли-вазиятли ўқитиш усуллари ва тренинглари, илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
3) мактабгача таълим тизими ходимларига қўйиладиган малака талабларини янада такомиллаштириш, уларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини ҳамда педагог ходимларнинг касбий стандартини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
4) таълим жараёнига хорижий мутахассисларни жалб қилиш йўли билан мактабгача таълим соҳасида кадрлар малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, мактабгача таълим соҳасида кадрлар малакасини ошириш тизимини ташкил қилиш учун, шу жумладан мамлакат ҳудудларида, таълим муассасалари сонини ошириш;
5) мактабгача таълим тизими ходимларининг хориждаги етакчи университетларда, илмий марказларда ва бошқа таълим ташкилотларида стажировка ўташини ташкил қилиш;
6) Вазирликнинг педагогика коллежлари фаолиятини ташкил қилиш, уларни малакали профессор-ўқитувчилар таркиби билан таъминлаш чораларини кўриш;
7) хорижий мамлакатларнинг етакчи олий таълим муассасалари билан узоқ муддатли муносабатларни янада ривожлантириш, мактабгача таълим соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикасида уларнинг филиалларини очиш;
8) тажриба алмашиш, таълим-тарбия жараёни сифатини ошириш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш мақсадида педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш билан шуғулланувчи таълим ва илмий-тадқиқот, шу жумладан хорижий мамлакатларнинг муассасалари билан самарали идоралараро ҳамкорликни чуқурлаштириш;
9) ўзларига юклатилган хизмат вазифаларини энг юқори профессионал даражада бажара оладиган, юқори интеллектуал қобилият ва ахлоқий хислатларга, чуқур касбий билимларга эга энг малакали ходимларни саралаб олишда рақобат муҳитини таъминлайдиган кадрларни шаффоф танлов асосида танлашнинг янги механизмларини жорий этиш;
10) мактабгача таълим тизими ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш дастурларини ишлаб чиқиш;
11) мактабгача таълим ташкилотлари директорларига зарурий касбий компетенциялар рўйхатини ўз ичига олган талабларни белгилаш, сертификатлаш тизимини жорий этиш;
12) стратегик бошқарув, молиявий ва НR-менежмент асосларини мажбурий жорий этган ҳолда, мактабгача таълим тизимида бошқарув кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш.

Download 326.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling