Тсз: Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)] Ўзбекистон Республикасининг Қонуни Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида


Download 135.35 Kb.
bet1/2
Sana25.02.2023
Hajmi135.35 Kb.
#1230549
  1   2
Bog'liq
ЎРҚ-767 05.05.2022




[ОКОЗ:

1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.02.00 Солиқ соҳасида бошқарув;

2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.04.00 Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари]

[ТСЗ:

1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 28 апрелда қабул қилинган
Сенат томонидан 2022 йил 29 апрелда маьқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, 12-сонга 1-илова; 2020 йил, № 3, 198-модда, № 10, 593-модда, № 11, 652-модда, № 12, 690, 691-моддалар; 2021 йил, № 1, 6-модда, № 4, 294-модда, 4-сонга илова, № 8, 800-модда, № 9, 901-модда, № 10, 968, 969, 972, 973-моддалар, № 12, 1099-модда; 2022 йил № 2, 79-модда, № 3, 215, 216-моддалар) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:
1) 75-модда:
қуйидаги мазмундаги ўн биринчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ушбу Кодекснинг 483-моддасида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳамда юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашдан тўлиқ озод қилиш тарзида берилган солиқ имтиёзларига эга бўлган солиқ тўловчилар мазкур солиқларни ушбу солиқлардан ҳисобланган сумманинг бир фоизи миқдорида тўлайди»;
ўн биринчи қисми ўн иккинчи қисм деб ҳисоблансин;
2) 317-модданинг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7) хайрия ёрдамини амалга ошириш учун харажатлар, бундан меценатлик кўмагини кўрсатиш, ўқув-тарбия муассасаларига ёки етим болаларга ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга моддий ёрдам кўрсатиш учун йўналтирилган маблағлар, шунингдек Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондига хайрия қилинган маблағлар мустасно»;
3) 337-модда биринчи қисмининг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

8.

Товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) электрон савдосини амалга оширувчи солиқ тўловчилар

7,5

»;

4) 380-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қуйидаги солиқ тўловчилар солиқ солишдан қисман (даромадлар қайси ойда олинган бўлса, ўша ойда ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдоридаги даромадлар, ушбу қисмнинг 3-бандида кўрсатилган шахслар учун эса меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича) озод этилади»;
5) 428-модда иккинчи қисмининг ўн биринчи хатбошисидаги «уч йил» деган сўзлар «беш йил» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 467-модданинг 13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

13.

Товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) электрон савдосини амалга оширувчи солиқ тўловчилар

2

»;

7) 483-модда:
учинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «2022 йил 30 апрелга қадар» деган сўзлар «2022 йил 31 декабрга қадар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўққизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2021 йилнинг 10 октябридан 2022 йил 30 апрелга қадар бўлган даврда товуқ гўштини, музлатилган балиқни ва тирик паррандани, 2021 йил 10 октябрдан 2022 йил 31 декабрга қадар бўлган даврда эса гўштни (мол гўштини, қўй гўштини), тирик ҳайвонларни (молни ва қўйни) ҳамда уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади»;
қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи, ўн еттинчи ва ўн саккизинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
«2022 йил 1 январдан 2031 йил 1 январга қадар бўлган даврда Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманидаги маҳаллий саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳаларидаги тадбиркорлик субъектлари:
фойда солиғини, айланмадан олинадиган солиқни, ижтимоий солиқни ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини 1 фоиз миқдоридаги солиқ ставкалари бўйича тўлайди;
юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни, юридик шахслардан олинадиган ер солиғини ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни мазкур солиқлар бўйича ҳисобланган сумманинг 1 фоизи миқдоридаги солиқ ставкалари бўйича тўлайди.
Бўялган матони, бўялган газламани ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотини экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари (шу жумладан комиссионер (ишончли вакил) орқали экспорт қилган тадбиркорлик субъектлари) 2022 йил 1 февралдан 2025 йил 1 январга қадар бўлган даврда ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдоридаги солиқ ставкаси бўйича тўлайди.
Ушбу модданинг ўн еттинчи қисмида назарда тутилган имтиёз бўялган мато, бўялган газлама ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотини экспорт қилишдан олинган тушуми барча товарларни ва хизматларни реализация қилишдан олинган тушумининг камида 80 фоизини ташкил этадиган солиқ тўловчиларга нисбатан қўлланилади».

Download 135.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling